АҚШ Қирғизистоннинг Манас авиабазаси устидан чиқарган қароридан норози.

581
0

content

Туркистон:

Қирғизистон бош ваъзири Ж Сотиболдиев, АҚШ билан қирғизистон ўртасида Манасдаги транзит ўтказиш маркази бўйича 2009 йил 22 июн куни имзоланган шартномани бекор қилиш хақидаги қарорни имзолади. Шу куни қарор жогорги кенешга кўриб чиқиш учун тақдим қилинди.

Бу ходиса албатта АҚШни бефарқ қолдирмади. Эртаси куниёқ АҚШ Госдепортаменти томонидан бу қарорга босим ясаш охангидаги коментария ўқиб берилди. Унда айтилишича “менимча иш фақат қонунийлаштиришдаги муаммолар устида бормоқда, мен кейинги кескин қадамларга ўтилмайди деб умид қилардим” деди депортаментнинг пашқи сиёсатлар бўлим  раиси. У аёл, яна бир қанча тахдид солувчи манодаги кесатиб айтилган кескин охангидаги сўзларни айтиб ўтди.

АҚШ, Қирғизистоннинг бу харакатларни қилишга Россия мажбурлай олиши мумкинлигини илгарироқ сезган. Шундан келиб чиқиб, Қирғизистон ичкарисида терористлар хавфи борлиги хақидаги вахималар тарқатиб, ичкари ишларга аралашиши учун шароитларини мустахкамлаб олган эди. Ухатто Такабоев сингари баъзи бир сиёсатчиларни ўзи томонига оғдириб олган бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Қирғиз сиёсий элитасининг хозирги холати шунақанги заифки, АҚШ арзимаган моддий манфаът билан уларни ўзига оғдира олади.

Россия ҳам шу масалага жиддий эътибор қаратиши табиий. У АҚШни шу базасидан хайдаб чиқаришга Қирғиз ҳокимиятини қаттиқ зўрлайди. Бунинг учун у ҳам, ички мухолифотни ўз назорати остида ушлаб келади. Бундан ташқари, ШОС ОДКБ сингари ҳар хил ташкилотлар билан босим бера оладиган резолюциялар қабул қилди.

Хулоса қилиб айтганда, Қирғиз ҳукумати  учун шу охирги йиллар ўта қийин келади. Нафақат ҳукумат балки халқи ва миллати учун ҳам. Юқоридаги босимларнинг барчаси, уни ҳар томонлама довдиратиб, кўп хатолар қилишга ундайди. Хатто вазиятдан чиқиш учун 2010 йилги миллатлар аро уюштиришган Ўш воқеасини қайтадан авж олдиришдан ҳам тойишмайди.

Холат Қирғизистонга боғлиқ эмас, унга қолса қирғиз ҳукумати икки томонни хам рози қилиш сиёсатидан борган ва тинчкина яшаган бўлар эди. Вазият Россия билан АҚШ ўртасидаги кескинликлар оқибатидан келиб чиқиб шаклланади. Лекин уларнинг иккиси ҳам, бир бирларига юзма юз келишдан ўзларини тортиб, Қирғиз ҳукумати ортида унга босим бериш билан иш олиб боришади.

Қирғизистон емаган сомсасига пул тўлайди деса ҳам бўлади. Бу вазият эса, хозирги халқаро сиёсат билан ўнглаб бўлмайдиган ва узоқ йиллар мобайнида тўпланиб келган хатолар йиғиндиси бўлиб, Қирғизистоннинг ўзи еча олмайди. Бу ишларнинг ечими, халқаро сиёсатнинг алмашишига боғлиқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here