Ҳизбуллоҳ сафида жанг олиб бораётган ўттизта жангчининг жасади Ливанга олиб келинди. Бу ҳақида “Ал-Арабия” ахборот агентлиги хабар қилди.
Хабарда айтилишича, ўлганлар орасида “Ал-Кудс” отрядининг етакчиси Абу Ажиб ҳам бор.
Ҳизбуллоҳнинг собиқ бош котиби Субҳий Туфайлийга кўра, Сурияда кечаётган жангда Ҳизбуллоҳ сафидан 138 киши ҳалок бўлган.
Шаръий нуқтаи назарга эга бўлган Шайх Туфайлий Сурияда жанг қилаётган Ҳизбуллоҳ аскарларини жангни бас қилиб, Ливанга қайтишга даъват қилди.
Унинг сўзларига кўра, Улар Сурияда шиялар учун муқаддас бўлган Саййида Зайнаб минтақасини ҳимоя қилиш учун эмас, балки Башар Асад режимини ҳимоя қилиш учун жанг қилишмоқда.
“Улар фитнани бас қилиб, Ливанга қайтишсин. Шариатда адолатсиз ҳокимиятни қўллаб қувватлаш ва мусулмонларни ўлдириши учун унга ёрдам бериш ҳаромдир”, деди Ҳизбуллоҳнинг собиқ бош котиби.