Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияга боради.

0
637

14-15 апрел кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов президент Владимир Путин таклифига биноан расмий ташриф билан Россияда бўлади. Бу ҳақида президент идораси матбуот хизмати маълум қилади.

Маълумотда белгиланишича, ташриф доирасида давлатлар раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, халқаро ҳамда минтақавий долзарб муаммолар хусусида фикр алмашадилар.

Ташриф якунида 2013-2017 йилларга иқтисодий ҳамкорлик Программаси, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва уларни тақдирлаш ҳақидаги Келишим ва 2012 йилнинг 4 июнида икки давлат президентлари Тошкентда имзолаган, Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳақидаги Декларацияни амалга оширишликка қаратилган бошқа ҳужжатлар имзоланишлиги режалаштирилган.

NO COMMENTS