Афғонистонни тарк этиш АҚШга 6 млрд. долларга тушади

0
576

 

 

 

 

 

Британиялик мутахассисларнинг ҳисоб-китоб қилишича, АҚШ Афғонистондан аскарлари ва ҳарбий техникаларини олиб чиқиши учун камида 6 млрд. доллар сарфлаши лозим.

Уларнинг таҳлилига кўра, АҚШ 2014 йилгача Афғонистондан ҳарбий анжомлар юкланган ҳарийб 100 минг контейнер ва 70 минг ҳарбийни олиб чиқиши кутилмоқда. Бундан  ташқари 28 минг авто улов ва 20 минг контейнер ҳам АҚШга қайтарилиши лозим.

Мутахассислар  АҚШнинг Афғонистондан чиқиши Ироқдандан кўра анча мушкул бўлишини таъкидлашмоқда. Чунки Америка Ироқдан чиқиб кетишда қувайтдан унумли фойдаланган. Яъни Ироқдан чиққан Америка ҳарбийлари шундоққина қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига жойлаштирилган ёки қувайтдан каридор сифатида фойдаланиб, юклар кемалар билан денгиз ор?али Америкага етказилган. Аммо  АҚШ учун Афғонистон атрофида денгиз ҳам, қувайт каби суянишга лойиқ давлат ҳам йўқ.

NO COMMENTS