Қирғиз чекистлари саккиз диний ташкилотни “қора рўйхат”га киритди

674
0

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси саккизта диний ташкилотни жамият учун хавфли, деб ҳисоблайди.

Қирғизисто Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Шамил Атаханов.

Қўмита раиси Шамил Атаханов Озодликнинг қирғиз шўъбасига берган суҳбатида улар орасида энг катта хавф “Ҳизб-ут-Таҳрир” ҳаракатидан эканини қайд этди.

– Рўйхатимизда саккиз ташкилот бор. Мун черкови, Хизб-ут-Тахрир, Таблиғ жамоати, Исломий жиҳод иттифоқи, Ал-қоида ва бошқалар шулар жумласидандир. Улар орасида энг кенг тарқалгани ҳизб-ут-Тахрир бўлиб, бу ҳаракат фаолияти бизни қаттиқ ташвишлантираяпти. Шунингдек, биз Афғонистонда авж олаётган Исломий жиҳод иттифоқи фаолиятини ҳам диққат билан кузатиб бормоқдамиз, – деди Шамил Атаханов.

Турли маълумотларга кўра, Қирғизистонда таъқиқланган экстремистик ташкилотларнинг 10 мингга яқин аъзоси бор. Агар улар фаолияти фақат жанубий ҳудуд билан чекланган бўлса, ҳозирда улар мамлакат шимолида ҳам фаоллашиб қолгани кузатилади.

Диний масалалар бўйича эксперт Қадир Маликов энг катта хавфни жиҳодни тарғиб қилаётган ҳаракатлардан кутиш керак, деган фикрда.

– Таблиғ жамоати ва Нурчилар ҳаракати экстремистик хавф туғдирмайди. Балки расмийларни бу ҳаракатларнинг бошқарув маркази хорижда экани хавотирга солаётгандир. Қирғизистон учун ва умуман Марказий Осиё учун энг катта хавф жиҳод ғоясини тарғиб қилувчи ҳаракатлардандир. Уларнинг бутун мафкураси ва тузилиши жиҳод ғоясига асосланиб қурилган. Улар ўзларини куч ишлатар тузилмалар ва анъанавий ислом вакилларига қарши қўядилар, – дейди Қадир Маликов.

Таҳлилчи Уран Бўтўбеков расмийларнинг экстремизм ва террорчиликка қарши курашига танқидий баҳо беради.

– Қирғизстон Мусуломонлар диний бошқармаси ўз иши билан шуғулланаяпти. Уларнинг фаолияти асосан ҳаж масаласи, молиявий масалалар ва бошқа майда муаммолар билан чекланиб қолаяпти. Диний экстремизмга қарши курашга улар мутлақо эътибор бераётганлари йўқ. Давлат ҳам кўп иш қилолмаяпти. Ваҳоланки, мазкур масала бўйича махсус концепция ёки дастур ишлаб чиқилиши мумкин эди, – дейди Уран Бўтўбеков.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг 10-бош бошқармасининг бошлиғ ўринбосари Станбек Бакиров куч ишлатар тузилмалар бу борада етарлича фаолият олиб бормаётгани ҳақидаги фикрларни рад этади. Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари экстремизм ва террорчиликка қарши қонун доирасида ва маҳаллий ҳокимият идоралари билан тиғиз ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Тарих фанлари доктори Самаган Мирзаибраимовга кўра, бу масалада куч ишлатиш тескари натижа бериши ҳам мумкин:

– Қирғизистонда, худди Қозоғистонда бўлгани каби, бу борада қонунчиликни кучайтириш ҳақида фикрлар айтилаяпти. Менимча, бу акс натижа бериши мумкин. Аслини олганда улар (диний-экстремистик ташкилотлар вакиллари демоқчи – таҳр.) катта хавф туғдирмайди, чунки бизда нисбатан эътиқод эркинлиги бор. Диний экстремизмга қарши курашга муфтият ҳам жалб қилиниши керак. Бироқ ҳозирча диний раҳнамолар кўпроқ ҳаж ва намоз масалалари билан машғул бўлиб турибди, – дейди Самаган Мирзаибраимов.

Туркистон: Қирғиз хукуматининг хатти харакатлари, аслида шу минтақаларда кутилаётган, тўғрироғи тайёрланиши кутилаётган мусулмонлар аро тўқнашувлар учун манфаат келтириши хам мумкин.

Бу харакатларга буларни, ўша халқаро хамкорликнинг ўзи мажбурлаётгани шунга далолат қўиладики, АҚШ бошчилигидаги куфр етакчиларининг мақсадлари Ўрта Осиёда хам худди Афғонистонда кутилаётган мусулмонлар аро низо ва ғаразлар пайдо бўладиган шароитлар яратишга интилмоқдалар.

Бундан улар кутаётган натижалар эса, қирғиз хукумати олиб борган зулмлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган исломий қувватларни ажратиб олиб, уларни қўллаб қувватлаб, сўнг улардан ўз мақсадларида фойдаланишни кўзлайди.

АҚШнинг бу стротегияси, яъни бирор минтақада махаллий урушлар келтириб чиқаришни мақсад қилган бўлса, шу миллатни золимлар ва мазлумларга ажратиб, уларни иккисини ҳам қўллай бошлайди.

Бу стротегия, қиргиз давлати учун олиб борилиши мумкин эмас. Демак Қирғизистон Ўрта Осиё учун бошланиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Қирғизистонда хатто демократик мухолифот кучларининг харакатлари хам тўхтатиб қўйилганидан, иш диний низолар томон жиддийроқ  йўналтирилиши мумкин деган хулосалар қувватлироқ бўлиб бормоқда.

Лекин Қирғизистон мусулмонлари, улар министрликда бўладиларми, куч структуралари ходимлари бўладиларми, ёки диний шахслар, хизб ёки уюшмалар бўладиларми хаммалари ўзликларини таниб, куфрнинг найрангларини англаб, уларнинг манфаатига заррача манфаат келтириб қўйиш мумкин бўлган харакатлардан ўзларини тийишлари лозим бўлади.

Акс холда бу қувватлар ораларидаги адовват кучайиб бораверади, хатто портлаш даражасига етиб бориши муқаррар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here