Генерал Дўстум: "Афғонистонда фуқаролар уруши бошланиши мумкин"

0
573

 

Афғонистондаги кўплаб ўзбеклар генерал Дўстумни ўз етакчилари сифатида кўришади

Афғонистондаги таниқли қўмондонлардан бири, генерал Абдулрашид Дўстум Толибон билан қудрат бўлишиш Афқонистонда яна фуқаролар урушини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда генерал Дўстум мамлакат шимолидаги Жаузжон ша?рида минглаб тарафдорлари ўнгида қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Яна ушбу мавзуга оид

Генерал Дўстум Толибон билан музокарага рози бўлган

Генерал Абдулрашид Дўстум Би-би-си билан суҳбат чоғида Афғонистоннинг шимолий минтақаларида Толибон исёнчиларининг куч олаётганини “ташвишли ҳол” дея баҳолади.

Жаноб Дўстум халқаро иттифоқчи кучлар Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан мамлакатда фуқаролар уруши яна ўт олиши мумкинлигидан ташвиш изҳор этди.

Миллати ўзбек бўлган генералнинг айтишича, ҳозирда Афғонистоннинг Покистонга чегарадош ҳудудларида тахминан 40 минг Толибон исёнчилари мавжуд ва улар Афғонистонда тинчликни издан чиқариб юборишлари мумкин.

У ўз тарафдорларини агар шундай ҳолат юзага келадиган бўлса, Афғонистон миллий армиясини дастаклашга чақирди.

Абдулрашид Дўстум Толибларни Афғонистоннинг шимолий вилоятларида фаоллашиб бораётганига ва уларнинг сафи ортиб бораётгани унинг шахсан ўзи гувоҳ бўлаётганини айтди.

Жаноб Дўстум Афғонистонда 1990-йилларда фуқаролар уруши авж олган паллада ҳам у таваллуд топган Жаузжон вилоятида тинчлик ҳукмрон бўлгани, аммо бугунга келиб бу вилоятда ?ам исёнчилар ҳужумлари кучайиб бораётганини айтди.

У Элбурс тоҳи, Фаҳи Наймадон, Ширам ва Сарипул каби Афғонистон шимолидаги “стратегик муҳим” минтақаларда Толиблар ўрнашиб олганини айтди.

Генерал Дўстум мазкур минта?алардаги исёнчиларга Ўзбекистон Исломий ?аракати ва ал-қоида ёрдам бераётганини билдирди.

Унинг ишонишича, агар мазкур минта?аларда Толиблар фаолияти бартараф этилмаса, тез орада улар минта?а учун жиддий хавфга айланиши мумкин.

“… Шу паллада уларнинг теъдоди 350 нафар. Бир йилнинг ичида улар 2 мингга боради. Сўнгра агар иттифо?чи кучлар (Аф?онистондан) чиқса, уларнинг олдини олиш жуда ?ийин бўлади,” – деб огоҳлантирди генерал Абдулрашид Дўстум.

Жаноб Дўстумнинг ҳозир Аф?онистон ҳукуматидаги расмий амали ўта баланд эмас, аммо амалда унинг таъсири жуда кучли.

Афғонистондаги ўзбекларнинг аксари 58 яшар генерал Дўстумни ўзларининг етакчилари ҳисоблашади.

Туркистон: Достумни хавотирга солаётган Толиблар асли Авгонистон фуқоролари ва шу юртга бостириб келган куфр қувватига қарши курашиб келишаётган мусулмонлар.

Агар Дўстум каби хоинларда заррача иймон бўлганида, АҚШга бўлган сотқинлигини бунчалик очиқ баён қилишдан уялган бўлар эдилар.

АҚШ энди бу ифлос қўмондонлардан ўз манфаатлари йўлида бошқа чораси йўқ итдек фойдаланади. Булар эса, ўзларига эргашаётган оддий халқнинг сиёсий онгсизликларидан фойдаланиб, уларни куфр манфаати йўлидаги мусулмонлар аро қирғинбарот урушга етаклайдилар.

АҚШнинг бу минтақадаги режаси шулардан иборат.

Бу эса, атроф қўшни давлатларга хам таъсири бўлади албатта. Айниқса Ўзбекистон буларни ўзи учун қалқон қилиб олмоқчи бўлиб, буларнинг асосий таъминот марказига айланади. Тожигистон эса, ичкарисидаги жангари харакатларини жиловлай олмай қолиши ва худди илгари бўлганидек яна минтақадаги урушларга аралашиб кетиш хавфи бор.

NO COMMENTS