Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Шахсиямизни заифлашишига сабаб нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Шахсиямизни заифлашишига сабаб нима?
        December 1, 2018, 15:00
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Шахсиямизни заифлашишига сабаб нима?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Шахсиямизни заифлашишига сабаб нима?
        December 1, 2018, 15:02
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида бу мавзуъни юзма-юз ўтириб, яхшилаб ечилиши керак, лекин бу ўринда имкон қадар ечишга ҳаракат қиламан. Диққат билан ўқимасангиз жавоб ололмайсиз.

Шахсиямизнинг заифлашишидаги асосий сабаби:

1. фикрат ва тариқатни яхши тушунмаганимиз. Буни яхши билиш фарз. Фикрат ва тариқатни яхши ўзлаштириш билан биз – Аллоҳ Таоло рози бўладиган - аниқ ҳаёт тарзини ва унга қандай етиб бориш йўли(тариқат)ни кўриб турамиз, нима қилишни воқеъликдан қидирмаймиз. Сиёсий чигалликларда ҳайрон бўлиб қолмаймиз.

2. амалларимиз амалий қоидага асосланмаганлиги. Бу амалий қоида бизларни маълум бир режа асосида мақсад қилинган ғояга етиш учун тинмай ҳаракатлантирадиган қилиб қўяди, айниқса қилган амалларимиз фарзларнинг тожи, мукофоти эса, “Аллоҳ Таолонинг розилиги” эканини эсга олсак тиним билмай ҳаракатланамиз, заифлашмаймиз, сустлашмаймиз. Вокеъликдан таъсирланмаймиз, балки вокеъликни мабда асосида шакиллантирамиз.

3. фикрларимиз тиниқ бўлмагани ҳам бизни сусайтиради. Фикрлар бизнинг қурол, улар қанча тиниқ бўлса, шунчалик кучли бўламиз ва бахс майдонига дадил кириб борамиз.

4. идорий қонунни фикрий тадбиқ қилинмаётгани, қолган сабаблар шу камчиликларга боғлиқ. Бу камчилик Амирга итоатсизлик бўлишдан ташқари, идорий қонунлар ҳар бир банди имкон қадар тадбиқ бўлмаса ёки фикрий эмас, мажбурий – “қиличу, макр” билан тадбиқ – бўлса, мабдани яхши билганларни ҳам заифлаштирадиган ҳолатга олиб боради, чунки Аллоҳ Таоло бандаларини яхши билганлигидан ҳар бир ишда “масъул” (ЖАВОБГАР)ни белгилаб қўйган, ўзи бўларчиликка ташлаб қўйиш ҳаракатни умуман тўҳтаб қолишига сабаб бўлади. Чунки биз табанний қилган фикр қуйдагича:

«« 1- Бу биринчи ҳалқа, яъни қиёдатнинг тафаккури одатда чуқур, уйғонишдаги тариқати эса туб, яъни таг томиридан бошланадиган бўлади. Шунинг учун бу ҳалқа уммат яшаётган бузуқ воқедан юқори кўтарилиб, юксак самоларда парвоз қилади ва умматнинг яшамоғи учун уни кўчирмоқчи бўлаётган воқени, яъни умматни кўчирмоқчи бўлаётган янги ҳаётни кўриб туради. Шунингдек, у мазкур воқени ўзгартириш учун тутадиган йўлини кўриб туради. Бошқача айтганда, у девор ортидаги нарсани кўради. Айни пайтда у яшаётган жамиятнинг кўпчилик қисми фақат олдини кўради ва - бузуқ воқега ЁПИШИБ қолгани учун - парвоз эта олмайди, яъни воқени ўзгартиришни тўғри идрок этиш унга қийин бўлади.(чунки у мабдаъни яхши билмайдида). Зеро, тубан жамиятда фикр бошланғич даражада бўлиб, барча фикрни жамият воқедан олади, нарсаларни хато равишда ва умумий суратда шу фикрга қиёслайди, ўзини ўша фикр асосида шакллантиради. Шунинг учун у манфаатларни воқе асосида белгилайди.

Аммо биринчи ҳизбий ҳалқа - қиёдатнинг фикри эса бошланғич босқичдан ўтиб, такомиллашиш йўлида кетаётган бўлади. Шунинг учун бу ҳалқа мабдани воқега мослаштириш билан воқени фикрлаш манбаи қилмайди, балки воқени мабдага мувофиқ ўзгартириш мақсадида воқени фикрлаш майдони қилади. Шу сабабли мабдани воқега мослаштириш учун эмас, воқени ўзи қабул этган мабдага мослаштириш учун уни ўзгартиришга, мабда асосида шакллантиришга ва ўз хоҳишига бўйсундиришга ҳаракат қилади. Шу туфайли жамият билан ҳизбнинг биринчи ҳалқаси орасида ҳаёт ҳақидаги кўзқарашни тушунишда КАМАЙТИРИЛИШИ ЛОЗИМ кескин фарқ бўлади.

2 - а). Биринчи ҳизбий ҳалқа, яъни қиёдатнинг фикри барқарор қоидага таянади. У қоида шундан иборатки, фикр амалга боғланиши, фикр ва амал бу иккисидан кўзда тутилаётган муайян ғоя учун бўлмоғи зарур. Шунинг учун, бу ҳалқада мабда гавдалангани ва фикр қоидага таянгани туфайли, унда барқарор иймоний муҳит вужудга келади ва бу ҳол воқени ўзгартиришга ва бўйсундиришга ёрдам беради. Чунки бундай фикр ташқи муҳитдан ТАЪСИРЛАНМАЙДИ, балки унга ТАЪСИР ЎТКАЗИБ, ўз шакли билан шакллантиради. Қолоқ жамият фикрининг эса, аксинча, муайян қоидаси бўлмайди. Зеро, бутун жамият юритаётган фикри ва қилаётган АМАЛИДАН КЎЗЛАГАН ҒОЯни билмайди. Унинг шахсларидаги ғоялар шахсий ва вақтинчалик бўлади. Шунинг учун унда ИЙМОНИЙ МУҲИТ бўлмайди...»».(“ҳизбий уюшма” китобидан).

2 – б). ««...бу фикрлар амаллар ҳақида ва улар ҳис қилинадиган натижаларни юзага чиқарадиган амаллар экани ҳақидадир. Аммо натижаларга етишда эса амалий қоидага эргашмоқ лозим. Амалнинг фикр устига қурилиши ва муайян ғоя учун бўлиши амалий қоидадир. ... Амални фикрдан ёки муайян ғоядан ёки иймондан ажратиш мутлақо жоиз эмас. Чунки бу ажратишда – у қанчалар оз бўлмасин – амалнинг ўзига, амалнинг натижаси ва унинг доимийлигига хатар бор. Шу сабабли, амалга киришаётган ҳар бир шахсга уни бошлаш учун муайян ғоя тушунарли ва равшан бўлиши керак.

.... Ҳис қилиш мантиқи фикрий ҳис қилишга, яъни инсондаги фикр кучайтирадиган ҳис қилишга олиб боради. Шунинг учун даъватни олиб борувчиларнинг ҳис қилиши даъватни чуқур тушунганларидан кейин аввалги ҳис қилишларидан кўра кучли бўлади.

Ҳис қилишдан фикрга эмас, бевосита амалга ўтиб кетиш хатарлидир...

...Воқени ҳис қилиб, бевосита амалга киришадиган киши воқени ўзгартира олмайди, балки унинг амали ўзини воқега мувофиқ шакллантиришдан иборат бўлади. Натижада у қолоқ ва тубан ҳолда қолади. Воқени ҳис қилиб, сўнг уни ўзгартириш кайфияти ҳақида фикрлаб, кейин шу фикр асосида амал қиладиган киши воқени ўз мабдасига мувофиқ шакллантиради ва уни бутунлай ўзгартиради. Бу усул исломий ҳаётни қайта бошлашнинг ягона тариқати бўлган инқилобий тариқатнинг айнан ўзидир. Чунки бу тариқат фикр ҳис қилишдан келиб чиқишини ва бу фикр зеҳнда фикрат ва тариқатнинг ҳандасий шаклини чизиб берадиган даражада тиниқ бўлишини тақозо этади. Натижада инсон мабдани тўғри идрок қилади. Бу идрок уни АМАЛГА ОЛИБ БОРАДИ, ҳатто фикрда тўлиқ инқилоб юзага келади. Шунда у шахслар, жамиятлар ва муҳитларни шу фикр билан тайёрлашга киришади. Токи мабда – фикрат ва унинг тариқати – ҳақида оммавий онг вужудга келгандан сўнг раъйи омда инқилоб пайдо бўлсин»». (“ҳизбут таҳрир тушунчалари” китобидан).

3 – ««Бу даъватни ёювчилар агар дилларига камолотга интилиш уруғини экмасалар, доимо ҳақиқатни изламасалар, ёпишиб қолган бегона тушунчалардан тозалаш учун билган нарсаларининг ҳар бирини доимо текшириб турмасалар, олиб чиқаётган фикрлари соф тиниқ сақланиб қолиши учун, яқин турса унга илашиб олиш эҳтимоли бўлган ҳар қандай фикрни ундан йироқлаштирмасалар масъулиятнинг уддасидан чиқа олмайдилар, олдиларига қўйилган вазифани бажара олмайдилар. Чунки фикрларнинг мусаффо ва тиниқлиги муваффақият ҳамда муваффақият давоматининг ягона гаровидир»».(“Ислом низоми” китобидан).

4 – А) ««Ҳизб ёки унинг бирор аъзоси томонидан шароитларни ЎЗ ҲОЛИГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШ, яъни ўзи бўларликка ташлаб қўйишнинг маъноси юз тубан қулашга олиб борадиган тарзда тўхтаб қолиш демакдир. Мана шунинг учун бажарган ёки бажараётган ёхуд амалга ошириши лозим бўлган ишларни кўриб чиқиш орқали доимо фикрлаш зарур. Шароитлар ёки улар келтирадиган вазиятларни кутиб ўтирмаслик керак...»»(“жамиятга кириш” китобидан).

4 – Б) ««Вилоят кенгашининг етакчилиги фикрий етакчиликдир. Чунки у фикр учун ва ҳокимиятни фикр асосида ўрнатиш учун фаолият олиб боради. Мана шу жиҳатдан унинг аъзолари фикр етакчилари бўлиши лозим. У ЙИГИТЛАРНИ ФАҚАТ ФИКР билан юргизади. Шу сабабли уларни фикрий жиҳатдан кузатиб туриш зарур. Бироқ, фақат фикр билан озуқаланиш талаб қилишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки у билан бирга жорий воқеаларни кузатиш ва ўрганишга урғу берилади, токи муноқаша орқали фикрларни воқега солиштириш кайфияти мушоҳада қилинсин. Вилоят кенгаши ҳизбни албатта ФИКР билан юргизади. Шундай экан, у маҳаллий жиҳозлар ва ҳалқаларни фикрий жиҳатдан КУЗАТИШИ зарур. Аммо бу иш уларни имтиҳон қилиш, текшириш билангина эмас, балки кузатиш, аралашиш, танқид қилиш ва тўғри йўлланма бериш билан амалга ошади»».(“Идорий тўплам”дан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.05 seconds.