Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
“Рай” сўзи ўзи учун энг тўғри фикр деган маънода ишлайди. Воқеълик учун икки ёки ундан кўпроқ фикрлар бор бўлганда “рай” сўзи ишлатилади, яъни “энг тўғри” деган вокеълик бўлиши учун бошқа фикрлар, лоақал битта бўлса ҳам бошқа фикр бўлиши керак. Шунинг учун иҳтилофли масалаларда: Абу Ҳанифа райи, Шофиийлар райи каби истилоҳлар ишлайди. Агар ҳукмни тушунишда ҳамма бир фикрга келишган бўлсалар унда бу “шаръий ҳукм” деб талқин қилинади. Бу сўз мужтаҳидлардан бошқаларда ҳам ишлаши мумкин, масалан: ёшларнинг райи, меҳмонларнинг райи ёки кўпчиликнинг райи каби.
“Омм” сўзи ўзбекчада “умумий” деб ишлатилади. Масалан: қонун ҳаммага умумий, ҳайт ҳаммага умумий хурсандчилик каби. Баъзи нарсалар умумий бўлмай, хос бўлади. Масалан, исмлар; Аҳмад, Абдурраҳмон, Фотима, Зайнаб каби. Ёки баъзи ҳукмлар хос; ҳижоб аёлларга хос, хайвонлар закоти яйловда боқиладиганларига хос, диндан қайтганларнинг жазоси Исломдан қайтишига хос каби. Шунга ўҳшаб райни ҳам хоси ёки омми бўлади. Масалан: Мадина аҳолиси Ислом бўлсин, исломий ҳаёт тарзидан бошқача ҳаётга розимасмиз деган рай оммники бўлди, яъни “РАЙИ ОММ” бўлди.
Хозир одамлар бир неча райларда бўлинишиб кетган: аввалги ҳаётимиз қайтсак яхши эди, яъни социализмдаги давримиз қайтишини хоҳлайдилар. Баъзилар эса, ҳақиқий демократияни тарафдори. Кўпчилик Исломга қайтишимиз шарт деган райда. Бу райларнинг бирортаси ҳам умумий эмас, яъни райи омм эмас.
Қачонки ҳизб ўзи қабул қилган мабдани, асосан фикратини бахс майдонига ташласа ва қабул қилган фикрларига тескари фирклар хатолигини ёки далили заиф эканини очиб берсалар шунда ҳамманининг райи бир хил: исломий ҳаёт системаси ҳаётга қайтсин, Ислом системасига асосан ҳаёт тарзимизни таг-тубидан бошқадан тартиблаштириб чиқайлик деган рай омманикига айланади, яъни “РАЙИ ОММ” вужудга келади. Фикрий курашсиз РАЙИ ОММ вудудга келиши мумкин эмас.
Исломга бўлган райи оммни вужудга келтиришда аниқ натижаларга эришиш учун тариқат асосида олиб борилиши шарт, чунки Исломни ҳаётга қайтиришнинг йўли – Росулуллоҳ(с.а.в)нинг тариқатлари – ягонадир. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Тариқатни шаръий ҳукмлар асосида ўрганиб чиқмаган жамоалар: фикрат ва тариқатни билмаган харакатлар зафарга эришолмайдилар.
Муттақий.
|