Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Кридит билан шуғуланувчи одам ифторлик берса кирса бўладими
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Кридит билан шуғуланувчи одам ифторлик берса кирса бўладими
        June 10, 2018, 04:09
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва баракатуху азиз бродарим Оллох сизни чиройли мукофотласин савол бориди.

Бизни махаллада бир бой инсон киридит олиб иш қилади энди шу киридит олган пулидан ифторлик қилганди шу ифторликка чиқса бўламиди ёки бўлмасмиди?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Кридит билан шуғуланувчи одам ифторлик берса кирса бўладими
        June 10, 2018, 04:10
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар бир иш шариат ижозат берган аҳкомлар асосида бўлиб, унга алоқаси йўқ бўлса аввалги ёки кейинги ишларни бу ҳалол ишнинг ҳукмига таъсири бўлмайди. Яъни ҳалол ҳаром бўлиб қолмайди. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам яҳудийлардан ҳадялар оларди. Холбуки яҳудийлар Аллоҳ Таоло ҳаром килган судҳўрликдан топган маблағларидан ҳадя қилишар эди. Агар аввал қилинган ҳаром ишларни иккинчи ишга ҳам касофати бўлганда Русулуллоҳ(с.а.в) яҳудларни ҳадясини олмаган бўлар эди. Аллох Таоло айтган қуйдаги оятда бир тўғри ишни қилган одамга бошқа ҳаром ишнинг алоқаси йўқ эканини баён қилмоқда:

وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى
“Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас.” [6:164]

Лекин бу ҳаром ишни мўминлар қилаётганини аниқ билсангиз, ундай мўминга қилган иши ҳаром эканини тиниқ қилиб етказганиздан кейин ҳам тийилмасалар, ундан инсонлардан дўстлик алоқаларини узиш фарз, чунки Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в) ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ  كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ  تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ 
„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани - Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.074 seconds.