Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сақофат дегани нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Сақофат дегани нима?
        April 4, 2018, 03:16
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ.

Сақофат дегани нима?
Агар мумкин бўлса таърифи ва ҳаётдаги ўрни билан жавоб берсангизлар.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Сақофат дегани нима?
        April 4, 2018, 03:19
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сақофат ахборот, истинбот ва маълумот олиш орқали эришиладиган маърифатдир. Тарих, тилшунослик, фиқҳ, фалсафа ҳамда тажриба ўтказилмайдиган бошқа фанлар каби.

Сақофатнинг маъноси «маърифатли бўлди, маҳоратли бўлди, сўзда моҳир бўлди, гапни тушунди» дейилган. Сақофат сўзи илм сўзи билан бир хил маънода, яъни бирор ўзига хос маънони қасд қилинмасдан ишлатилган. Бироқ одамлар бугунги кунда маърифатнинг ўртасини ажратиб олиш жиҳатидан фарқлайдилар ва илм деган сўзга «тажриба йўли билан ўрганиладиган нарса» деб ном беришган. Сақофатни эса «тажриба йўлидан бошқача ҳолда олинадиган нарса», деб аташган.

Аммо иккисига бўлган муносабатда, улардан фойдаланишда бу фарқ аввалдан мавжуд бўлган, масалан: Ибн Халдун «Муқаддима» номли китобида шундай дейди: «Ақлий ва табиий илмлар умматлар ўртасида муштарак. Чунки инсон унга ўз фикрининг табиати орқали йўл топади. Нақлий илмлар эса исломий миллат ва унинг аҳлига хосдир». Кўриниб турибдики, ибн Халдуннинг нақлий илмларни исломий миллатга хослашдан мақсади мисол келтириш учун бўлган.

Сақофатни янада яхшироқ тушуниш ва ҳаётдаги ўрнини аниқлаш учун “Исломий шахсия” китобидаги “илм ва сақофат”дан чиқарган ҳулосамни қуйида келтираман;

1. илм: тажриба, мулоҳаза ва натижа орқали эришиладиган маърифатдир.

Масалан, табиат илми, кимё илми ва бошқа илмлар каби, яъни нарсаларнинг хусусиятлари, ундан қандай фойдаланиш ва кандай махсулотлар олиш мумкин ва бошқа нарсалардан ёки бошқа шароитларда улардаги ўзгариш, яъни нефтдан юзлаган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун ундаги ўзгариш жараёнини билиш. “Илм”ни бошқа ҳалқлардан ҳам ўрганишдан монеъ йўқ, жоиз.

2. сақофат: а). инсоннинг нарсаларга бўлган эътибори, масалан: аёл бу дунёда ким ва унинг ўрни нима? Ёки бойлик нима ўзи, унинг ўрничи? Давлат нима ва унинг салоҳиятлари нималардан иборат? Мулк неча турли ва кимларга қарашли? Ва ҳоказо. б). Шу нарсаларга нисбатан қандай муомила қилиш керак, аёлга, бойликка, давлатга ёки мулкларга қандай эгалик қилинади ва қандай тасарруф қилиниши керак, яъни нарсаларга бўлган инсонни муносабатини белгилайдиган шу икки турга кирган ҳамма маърифат сақофат дейилади. ««Сақофат шундайки, уммат аввало ўз сақофатини ўрганиб англай бошлайди, уни зеҳнига жойлаб бўлгач, бошқа сақофатларни ўрганади.»» уни эгаллаб олмасдан, яъни фикрат ва тариқатни ўзлаштириб, ўз дунёқарашини шакилланмасдан туриб бошқа сақофатлардан фойдаланиш ҳаром. Ислом иқтисодини, ижтимоий тузумини, бошқарув тузумини, таълим-тарбия тизимини ва шуларни ҳаётга олиб келишдаги Ислом сиёсатини, яъни Умматни шу иш учун бошқаришдаги Ислом йўлини ўрганмаган инсон бошқа ҳалқларнинг на сиёсатини ва на иқтисодини ўрганиши мумкин эмас, ҳаром. Чунки бу инсоннинг дунёқарашига алоқадор бўлган сақофат туркумига киради. ундан таъсирланиш эҳтимоли бор, шунинг учун «Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар ибн Хаттоб Тавротнинг бир бўлагига қараб турганини кўриб ғазабландилар ва: «Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?! Агар биродарим Мусо тирик бўлганида, фақат менга эргашган бўлар эди», – дедилар». Соф исломий сақофат билан инсон ҳаётни тўғри тушунади ва атрофидагиларга “Ислом”ни кўрсатади. Қалблар унга интила бошлайди.

Бу мавзуъда ҳам бизга ўрнак бўлган Росул(с.а.в) қалбларга эга бўлган. Аммо нарсаларга қарашини, яъни дунёқарашини бошка жоҳилий тузумларнинг сақофатидан шакиллантирса, рувайбиза бўладилар, яъни “Ислом” номи билан одамларни диндан нафратлантиради. Чунки улардаги ҳаёт асослари, масалан; нарсалрдаги ўлчови бўлган фойда-зиён ёки сиёсатидаги ҳийлакорлик, туҳматлар, ёлғонлар асосидаги сиёсий билимларини ўрганишга зўр бериб уринишлари натижасида ҳамма ундай сиёсатдан нафратланади. Шунинг учун “сиёсий фикрлар” номли китобимизнинг “давлат арбоби” темасида: «« Ғолиб давлатларнинг бошқарувга(яъни сиёсатга) оид фикрларини ўқидилар. Президент китобларини дастуруламал ва Маклавеллини имом қилиб олдилар. Билмас эдиларки, бу фикрлар капиталистик ёки социалистик жамиятга тўғри келса-да, Исломий Умматга тўғри келмас эди. Буларда Росул(с.а.в)нинг сўзлари ўз исботини топди: “Яқинда инсонларга ёлғончи йиллар келади, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнаткор омонатгўй ва омонатгўй эса хиёнаткор ҳисобланади. Рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Омма иши ҳақида гапирадиган калтабин киши, деб жавоб берди Росул(с.а.в)” »».

Бу ҳадиснинг воқеълиги йўқ, хозир ундай раҳбарлар йўқ деб биласизми?, ҳозирги раҳбарларнинг қайсинисига ишонасиз?, чунки улар куфр сиёсатини яхши ўрганишган ва ўша асосда сиёсат қилишмоқда. Исломни эса иқтисодини, ижтимосини ёки бошқарувини яхши билмасдан Ислом ҳаётга ярамайди дейишлари ёки олимлар ўз ишлари масжид ва мадрасаларда қилишлари керак деган гапларни куфр доҳийларидан ўрганиб олишган. Шунинг учун Исломни, яйниқса сиёсатини “мўътадил” ёки “анъанавий” номлар билан сиёсатдан тўсишмоқда. “Улар 7- асрдаги ҳаётни, яъни “сақофат”ни, “фиқҳ”ни яхши билишади, замонавий илмни, яъни сиёсатни билишмайди” деб Исломни ҳаётдан узоқлаштиришмоқда. Асли Исломни фиқҳсиз ёки сақофатисиз тасаввур қилиб бўлмади. Уни билмасдан туриб ҳаётга қайтариш эмас, ҳатто у ҳақида гапириш ҳам аҳмоқлик. Ёки Аллоҳ Таоло Қуръонда ҳамма нарсани баён қилдик ва Русулуллоҳ(с.а.в)ни ўрнак қилдик деган бўлса, ҳатто кофирлар ҳам Русулуллоҳ(с.а.в)ни тенги йўқ сиёсий раҳбар бўлган деб гувоҳлик бериб туришганда биз улардан сиёсатни ўрганишимизни бир фикрлаб кўринг! Шунинг учун Исломни яхши ўрганмагунча куфрнинг Маклавелли каби даҳоларининг сиёсий китоблари қўлга олиш ҳаром. Иқтисодни ҳам, ижтимони ҳам, бошқарувни ҳам, сиёсатни ҳам ҳамма ҳаммасини мўмин мужтаҳиддан ёки унинг китобларидан ўрганиб бўлгач, кейин бузуқ вокеъликни ўнглаш, жаҳолат эгаларига ўзлари ошиқ бўлган тузумларининг ҳатоларини очиб бериш мақсадида бошқа китобларни ўқиш жоиз бўлади. (“Исломий шахсия” китобидаги “илм ва сақофат” темаъсидан муфассал ўрганиб олишингиз мумкин).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.