Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим қилган сабрингиз учун Ўзи мукофотингизни берсин ва бунинг мукофотни бандаси беролмайди, чунки уни ҳисобсиз эканини Аллоҳ Таоло хабарини берган. Ҳақиқатдан турмуш ўртоғингиз ва уларнинг сафдошлари қилган ишлари ҳақиқий рижолларнинг саботидир. Ҳақ деб билган сўзида шунчалар сабот билан туриш ва ҳар қандай қийноқларда ҳам ўзи ҳақ деб биланидан қайтмаслиги нақадар ишочли, содиқ инсонлар эканлигини ҳеч ким инкор қилолмайдиган қатъий ҳужжатдир. Бир оғиз сўзи билан қамоқдан кутилиши мумкин бўла туриб унга ружу қилмаслиги, аввало ўзларини қолаверса бошқаларни алдаб кетаверадиган иккиюзламачи хоинлардан эмаслигини исботлайди. Қани энди ҳар қандай юрт бошидаги раҳбарлар, имом-домлалар ҳам шу биродарларимиз каби ҳақ устида собит бўлганларида эди, нафсию-обрўйини ўйлаб, қонҳўр-золимларнинг зулмларидан қўқмай, уларнинг манфаати учун халқига хиёнат қилмасдан, лоақал ўз оиласидан, фарзандларининг юзига қарашдан уялиб бўлса ҳам ҳақ устида сабот билан турганларида эди, биз бунчалар хору-зор бўлмас эдик. Ҳақиқат эртами-кеч албатта юзага чиқади. Ҳаммага ошкор бўлади.
Аммо сиз ва бошқа яқинлари бундай инсонлар билан фаҳрланишинглар керак. Тўғри, сизлар ҳам мажбуран кечирим сўраймиз демоқчисизлар. Лекин президент ўзи шунча йиллардан бери халққа қилган зулимларни кеч бўлсада тан олиб турибди. Агар у гаплари қуруқ овоза, сиёсий найранг бўлмаса албатта озодликка чиқаради. Лекин сизнинг кечирим сўрашлигизга сабаб бўладиган шаръий узр йўқ. Кечирим сўраш қамоқдагиларга жоиз бўлиши мумкин, яъни шаръий музтар(мажбуришлик) ҳолатига тушиши мумкин. Лекинсизнинг кечирим сўрашингиз ҳаром, чунки уларнинг қилган ишидан ҳижолат бўладиган ёки кечирим сўрайдиган иш деб тан олиш жоиз эмас. Шаръий маънодаги мажбурий ҳолат бўлиш учун инсон ўша ишни қилмаса ўлим ёки бирор аъзосига ё обрўсига тажовуз хавфи бўлиш керак, масалан: ўрмонда адашиб қолилдингиз. Сизга ҳаром таомдан бошқа егулик йўқ, емасангиз ўласиз. Шунда ҳаром бўлса ҳам жон сақлаш учун ўша таомдан ейишингизга шариат руҳсат беради. Ёки Ёсир (р.а)нинг ота-онасини кофирлар ўлдириб юборган вақтдаги ҳолатда Ёсир (р.а) мажбурий ҳолда мушрикларни талабини бажарган.
Сиз учун ажрашиб кетишни талаб қилишга ҳаққингиз бор, лекин сабр қилсангиз бунинг ажрини Аллоҳ Таоло беҳисоб демоқда:
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур. [39:10]
Намоз ўқиб, тақвода бўлиб дуо ва илтижолар қилинг, Аллоҳ Таолодан ёрдам ва нажот сўранглар. Аллоҳ Таоло айтади:
وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ()الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلَاقُو رَبِّهِمْ وَأَنَّهُمْ إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Сабр ва салот (намоз ўқиш, дуо) билан ёрдам-мадад сўранглар. Албатта у оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир).
Муттақий.
|