Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ш.Мирзияевни позицияси!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ш.Мирзияевни позицияси!
        November 17, 2017, 09:23
Иқтибос

Ассаламу Алайкум

Савол:-Узбекистонда И.Каримов даврида диндорларга нисбатан репреция рекорд даражада эди .Ш Мирзиевни баенотларини кузатган киши Ислом оламига мойил булиб гапираетганини курасан. Исломий кадриятларга хам рухсат беряпти. Масалан азонни баландрок айтишга. Ш.Мирзияевни бундай позицияга утишига нима сабаб?

Жавоб учун олдиндан ташаккур.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ш.Мирзияевни позицияси!
        November 17, 2017, 09:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъни етарлича тушуниш учун кўп гапириш, баҳслашиш керак. Бу албатта юзма-юз ўтириб, қаноатлангунча баҳс қилишни талаб қилади. Лекин ман қисқача, асосларига ишора қилиш билан кифояланаман.

Жамиятдаги аҳволни икки нарса билан аниқлаш мумкин: биринчиси ҳамма алоқаларни тартаблаштириш учун қабул қилинган система. Иккинчиси шу системани ижро қилишни ўз қўлига олган сиёсий гуруҳ. Шу икки нарсани асосида жамият ишлари тартибга солинади.

Хусусан, Ўзбекистонда бу иккиси ҳам “мустақиллик”дан бери - баъзи бир жузъий ўзгаришларни ҳисобга олмаганда - ўша ўша, ўзгаргани йўқ. Демак, Ўзбекистондаги ўзгаришлар фақат бошқариш услубларида халос. Бошқарув, иқтисод, ижтимо ёки таълим каби соҳалар асос жиҳатидан ҳам, ундан келиб чиққан қонун-қоидалар жиҳатидан ҳам ўзгаришсиз келмоқда. Бу системани тадбиқ қилувчилар ҳам ўша гуруҳ аъзолари, яъни жамиятдаги системага алтернатив бўлган бошқа ҳеч қандай система мавжуд эмас. Қандай системани одамлар маъқуллаб, ўшани ҳаётга келишига ҳаракат қилишмоқда ёки кутишмоқда, лоақал жамиятни тартибга солиб турган системага таққаслаб кўряптилар?! Фақат одамлар шу тузумнинг зулмидан, ноҳақликлардан чарчаган халос. Унга алтернатив бўлган система фақат китобларда қолиб келмоқда, ҳатто уни билиб олганда ҳам омма ичида мавжуд системага таққослаб кўрадиган даражада тиниқ тасвирлаб бермасдан туриб қандай ўзгариш бўлиши мумкин?! Кофирлар ўзгартирмайди, улардан ёки ўз-ўзидан ўзгаришини кутиш аҳмоқлик. Аллоҳ Таоло ҳам жамиятни ўзгаришини ўзимизнинг ўзгаришимизга боғлиқ қилиб қўйган. Демак, биз жамиятнинг тубан яшаш тарзини ўзгартириб, уни юксак яшаш тарзига айлантирмоқчи бўлсак, аввало унинг тушунчасини ўзгартиришимиз, жиддийроқ ишлашимиз керак:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“. [13:11]

«« одамларнинг манфаатларга қарашлари ҳар хил бўлса, унда улар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетишади ва салтанатни мана шу гуруҳларнинг энг кучлиги қўлга олади ҳамда ўз манфаатлари ва бошқа гуруҳларнинг манфаатларини ўзининг манфаатларига мувофиқ бошқаради ва ҳамма ушбу гуруҳга бўйсунишга, манфаатлари ушбу гуруҳ манфаатларига мувофиқ бошқарилишига мажбур бўлади ва ҳатто бу бошқаришни яхши деб қабул қилади. Барча гуруҳларнинг манфаатларга қараши ўша гуруҳнинг қарашига мувофиқ бўлиб қолади ва гуруҳларнинг барчаси битта гуруҳга бирлашиб кетади. Ёки уларга ушбу ҳукмрон гуруҳ устидан ғолиб бўлиб, ундан салтанатни тортиб олиб, барчанинг манфаатларини салтанатни қўлга олган гуруҳ манфаатларига мувофиқ бошқаришга фурсат етгунча вазият шундай бўлади. Бу ҳол инсон манфаатларини бошқаришга асосланган ҳар қандай салтанатда табиий ва муқаррардир. Салтанат қабилачилик салатанати ёки демократик салтанат ёки исломий салтанат бўладими бунинг фарқи йўқ. Ҳатто диктатура салтанати ҳам битта шахс салтанати эмас, гуруҳлар салтанатидир. Чунки диктаторнинг инсон манфаатларини бошқариши бирор кучли гуруҳ уни қўллаб-қувватлаши ёки унинг бошқаришини сукут билан қабул қилганлари сабабли амалга ошади. Бу икки ҳолатда ҳам бошқараётган шахс ўзини қўллаб-қувватлаётган ёки сукут қилиб турган гуруҳ салтанати орқали иш юргизади, асло битта ўзининг салтанати билан эмас. Шунга кўра ҳаёт ҳақида муайян фикрларнинг бўлиши лозим ҳамда то салтанат қўлга олингунча бу фикрларни қаноат ҳосил қилиб кўтариб чиқадиган, розилик ва қизиқиш билан қабул қиладиган кучли гуруҳнинг бўлиши шарт. Гуруҳ деганда ҳизб эмас, балки жамиятдаги ҳар қандай жамоа назарда тутилмоқда. Чунки ҳизб гуруҳ эмас, балки маънавий шахсиятдир »».(“жамиятга кириш” китобидан).

Аммо Ш. М. Мирзиёев президент бўлганидан кейинги ўзгаришлар фақатгина зулимдан, ноҳақликлардан чарчаган халқни алдаш учун янгича услублар ҳалос. Система ҳам, бошқаруҳ гуруҳ ҳам айнан аввалгиси. Бу услубни бошқа капиталистик давлатларда мустамлакачи кофирлар қўллаб келган, масалан: Эрондаги системанинг зоҳирий кўринишига исломий тус бериб, Амерка ва Яҳудлар вужудини сўкиш услуби билан ёки Туркиядаги каби баъзи бир Исломий кўринишларга, масалан: жилбоб ва рўмолга руҳсат бериб, АҚШга малайлик қилаётган ҳокимият ва уларнинг системаларини келтириш мумкин.

Бу услуб - исломийлаштириш, яъни куфрга “Ислом” тўнини кийдириш бўлиб, аввалгисидан умуман фарқ қилмайди. Куфр билан исломийлашган куфрнинг хеч қандай айримаси йўқ. Исломийлашган куфр хатарлироқ, чунки содда мўминлар шу кўриниш билан алданиб қоладилар. Исломнинг баъзи бир жузъий ишларига рухсат бериши билан мусулмонларнинг ишончига киришни мақсад қиладилар. ««...кейин Исломнинг қайтиб келиши масжидлар қуриш, китоблар чиқариш ва ахлоқни тарбиялаш билан амалга ошади деб ўйлайдиган, куфрнинг улар устидан ҳукмрон бўлиб мустамлака қилишига лом-мим демайдиган бўлиб қолдилар...»»

Ислом куфр тузумларини ҳаммасидан умуман фарқ қилади, бирор соҳасида ҳам куфрдан олиш эмас, ҳатто таъсирланиши ҳам мумкин эмас. Қуръон ва ҳадисдан бошқалардан олинган асослар, ҳатто бирорта амалга алоқадор рай ҳам куфр бўлиб, мўмин уни қабул қилиши ҳаром, шунинг учун биз: «« ўрганиш, фикр юритиш ва изланишлардан кейин ушбу Ҳизбут Таҳрир муайян шаръий аҳкомларни табанний қилди. ... Бу раъйлар, фикрлар ва аҳкомлар исломийдир, ўзгача эмас. Уларда ғайриисломий бирор нарса йўқ, улар ғайриисломий нарсаларнинг бирортасидан таъсирланган ҳам эмас. Балки улар соф исломий бўлиб, фақат Ислом асослари ва нусусларига таянади »» - деб қабул қилганмиз.

Ҳаётини ҳам, жамиятни ҳам шу асосда ўзгартириш масаласини ҳамма нарсасидан, ҳатто жонидан ҳам аввалги ўринга қўйган муҳлис, онгли гуруҳ келмагунча жиддий ўзгариш бўлмайди. Бу ҳаёт қонуни, Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَقْسَمُوا بِاللَّهِ جَهْدَ أَيْمَانِهِمْ لَئِنْ جَاءَهُمْ نَذِيرٌ لَيَكُونُنَّ أَهْدَى مِنْ إِحْدَى الْأُمَمِ فَلَمَّا جَاءَهُمْ نَذِيرٌ مَا زَادَهُمْ إِلَّا نُفُورًا()اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ فَهَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا سُنَّةَ الْأَوَّلِينَ فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَحْوِيلًا

Агар уларга бирон огоҳлантиргувчи келса, албатта ҳар қандай умматлардан ҳам ҳидоят топгувчироқ бўлишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичгандилар. Бас қачонки уларга огоҳлантиргувчи келгач, (бу) уларни янада (ҳидоятдан) узоқлаштирди холос. Улар ерда мутакаббирлик қилган ва ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. Бас улар фақат аввалгиларнинг суннатларига кўз тутмоқдалар, холос (яъни уларнинг ҳам бошларига аввалги динсизларнинг куни тушар). Бас сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз ва ҳаргиз Аллоҳ суннатининг айланганини (яъни азобга мустаҳиқ бўлган кимсалар қолиб, ўзгалар азобланганини) кўрмассиз. [35:42,43]

Аллоҳ Таоло бандаларига рози бўладиган ҳаёт тарзини оммага тиниқ тасфирлаб берадиган гуруҳ албатта ғолиб бўлади. Бу хар бир ишни билгувчи бўлган Зотнинг бизга берган эслатмаси, фақат ўша шартлар топилса, яъни ҳар бир ҳукмни билган ва иймон келтирган ҳақиқий мўминлар бўлса бўлди. Аллоҳ Таоло айтади:

سُنَّةَ اللَّهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلُ وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا

Бу, (яъни мўминлар зафар топиб, кофирлар мағлуб бўлиши) Аллоҳнинг йўли — қонуни бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз. [48:23]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.044 seconds.