Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ер шари думалокми ёки текисликми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ер шари думалокми ёки текисликми?
        November 14, 2017, 21:31
Иқтибос

Ассалому алейкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ туркустон сайтини масуллари сизлардан Аллох рози бўлсин

Мени бу саволди беришмдан максат бир акамиз ғайри одий бир фикр кўтариб келди. Биз бу гапни эшитишмиздан олдин ер шари тухум симон деб билардик у акамиз ер шари тухум симон эмас балки текист экан бизларни яхудийлар алдаб юришибди ерни тумалок деб деган фикирни айти. Яна ўзини гапини кувватлаб мана мисол ерди учтан бири қуруглик қолгани сув ерни тортиш кучи бор лекин думалок шарни остки қисмига тўпланиб қолиш керак бўлар эди агар думалок бўлганда деяпди. Шариатда ўзи шу ҳакида фикирласа бўладими ва шариат бунга нима дейди агар ноўрин савол берган бўлсам узир

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ер шари думалокми ёки текисликми?
        November 14, 2017, 21:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ернинг айлана шаклдалигини ақлан билиш қийин эмас, фақат шу соҳани ўрганиш керак. Буни ўрганиш вожиб, чунки Аллоҳ Таоло «Оли Имрон» сурасида дейди:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ

„Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир“. [3:190]

Ёки «Бақара» сурасида: – „Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда - (булутларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир“ [2:164].

Астраномия каби илмларга алоқадор бундай нарсаларни шу соҳани мутаҳассисларидан тушунтириб беришларини сўраш керак. Аллоҳ Таоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

– „Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранглар“. [16:43]

Бу барчага қаратилган умумий оятдир.

Расулуллоҳ(с.а.в) боши жароҳатланган киши ҳақидаги воқеада айтган эдиларки: «Агар билмасалар, сўрамайдиларми?! Ахир ожизликнинг давоси сўрашлик-ку!» дедилар.

Қуйдаги оятлардаги “Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига...” каби оятлар Ернинг думалоқ эканига зид эмас, балки думалоқ Ерда инсоннинг яшаши учун қулайликлар мукаммал эканига назар ташлаш билан Аллоҳ Таолонинг нақадар ҳикмат эгаси экани ҳақида тафаккур қилишга ундаш бўлмоқда.

«Ғошия» сурасида:– „Ахир, улар туянинг қандай яратилганига; осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?“ [88:17-20]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.048 seconds.