Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Фалсафа сўзи!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Фалсафа сўзи!
        November 6, 2017, 15:27
Иқтибос

Ассаламу алейкум туркистон сайти қилётган ишларингиздан Оллоҳ рози бўлсин.

Cизларга бир саволим бор эди Фалсафа сўзини кенгроқ ёрқинроқ тушунтирберсангизлар олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Фалсафа сўзи!
        November 6, 2017, 15:30
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Фалсафа - аслида ақлий баҳс, ақлий ҳужжатлашишни яхши кўриш деган маънодан келиб чиққан. Ҳар қандай ҳаракатлар юкини ўз гарданига олган шахслар ҳаёт тарзини ислоҳ қилишни ёки ўзгартиришни мақсад қилар эканлар, демак, уларда янги ҳаёт тарзи ва унга эришиш учун олиб борадиган йўллари ҳақида тасаввур бўлади. Яъни бир уста уй солишга ҳаракат қилишидан аввал қандай уй солмоқчилиги ҳақида ва уни қандай солиш йўли ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлади. Тўғри уюшма ҳам жамиятни қандай ҳолга ўзгартириш ҳақида ва уни қандай амалга ошириши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлганда иш режаларини натижали қилиб тузишга қодир бўлади. Бу тасаввурни бир гап билан фалсафа дейилади. Воқеъда бор-йўқлигидан қатъий назар, фалсафа-ҳаётнинг зеҳндаги тасаввури ва шу тасаввурларни ақлий бахслашиш. У ақлий бўлиши учун ҳаёлий эмас, воқеий бўлиши керак.

Ислом фалсафаси моддани руҳга қориштиришдан, яъни ишларни Аллоҳнинг амру наҳийларига мувофиқ юргизиладиган қилишдан иборатдир. Бу фалсафа ҳар бир иш учун – у қанчалар оз ё кўп, кичик ё катта бўлмасин – лозим ва доимий фалсафадир. Бу идрок мавжуд бўлмасдан қилинган ҳар бир иш Исломдан эмас. Бу фалсафа айни пайтда ҳаётнинг тасвири ҳамдир.

Исломдаги Иқтисод ғояси.(воқелиги)?қанақа Эхтиежнинг кондирилиши ва кондирилмаслиги тугрисидаги конунлар..?? Кисман еки мутлок кондирилмайдиган эхтиежлар? шу саволларни кенгроқ тушунтириб беринг олдиндан рахмат Оллох рози бўлсин
Бу саволларга жавобни “Исломда иқтисод низоми” китобидан муфассал ўрганишингиз мумкин. Лекин қисқача:

1. Исломдаги Иқтисод ғояси.(воқелиги)?

Жавоб: умуман инсоннинг ғояси – жаннат, Аллоҳ Таолони ризоси. Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ

– „Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма“. [28:77]

Исломдаги иқтисодий сиёсат эса, ҳар бир шахснинг муайян алоқаларга мувофиқ яшаётган инсон, деган нуқтаи назарда ҳар бир шахснинг асосий муаммоларини ҳал қилиш ҳамда унга турмуш даражасини кўтариши ва яшаш тарзига хос фаровонликка эришиши учун имконият яратиб беришдир. Шу жиҳати билан у бошқа иқтисодий сиёсатлардан фарқ қилади.

2. Эҳтиёжнинг қондирилиши ва қондирилмаслиги тўғрисидаги қонунлар..?? Қисман ёки мутлоқ қондирилмайдиган эҳтиёжлар?

Инсон яралиш томонидан ҳар қандай оқилга намоён бўладиган табиий эҳтиёжлари бор; емоқ-ичмоққа, кийимга, уй-жойга, моддий қулайликларга ва ҳаказо. Шуларни ҳисобга олиб фикрласак инсон ниманиларни ва қанчадан хоҳлайди ?! хоҳлаган нарсаларини чегараси борми ?! бу нарсалар етарли бўлмаса инсонни табиий истаклари: “эҳтиёжлари” қонмайди ёки қисман қонади, баъзиларники умуман қонмай қолади.

Энди инсон талабларини қондирадиган нарсани инсон хоҳлаётган асосида ўз ҳолига ташлаб қўйишни умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, қонун керак, яъни бир тартиб билан инсоннинг талабларини қондириш керак, масалан: нон, телефон ва машинани олайлик. Буларини ким хоҳламайди?! Кимга нон, кимга телефон ва кимга машина ёки кимга ҳаммаси ва кимга баъзиси тегишлиги учун энг одилона ва автоматик тақсимловчи “низом” бу пул, яъни кимга нима ёки нималар тегишини ўзи эга бўлган пули “айтади”. Ҳар ким чўнтагига қараб, ҳаммага рўпарў қилинган таварлардан тақсимлаб олади. Шу пулнинг воситасида автоматик равишда таварлар одилона тақсимланади ва кимнинг қанча эҳтиёжи қонишлигини ҳам белгилайди. Бу капитализмнинг назарияси. Шунинг учун улар тақсимотга деярли эътибор беришмайди. Ислом ҳар бир инсоннинг асосий эҳтиёжларни қондириш ва камолий эҳтиёжларини эса мумкин қадар юқори даражада қонришлари учун тақсимотга қаттиқ аҳамият қаратади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.078 seconds.