Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Bayat
bilol
Новичок
Св-Жв: 4
Permalink
Post Bayat
        June 10, 2015, 03:38
Иқтибос

Assalomu Alaykum savol: hizbut tahrir quvvat ahlini nusratiga erishsa, quvvat ahli bayatni hizbga beradimi yoki hizbni biron-bir shahsiga beradimi? Agar quvvat ahli hizbni bir Vakiliga bayat bersa keyin u shahs Halifa deb etibor qilinadimi yoki halifani saylashga quvvat ahlini huquqi yoqmi? Hullas Halifa kimlarni bayati bn u shariy halifa boladi? Iltimos tezroq javob yozvoringlar birodarlar.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Bayat
        June 10, 2015, 03:41
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бирор жойда халифалик бўлиши учун икки шарт топилши керак, биринчиси – ўша ердаги аҳоли Исломдан бошқасига рози бўлмайдиган даражада Исломга интилиши. Иккинчиси –ҳеч кандай расмий лавозимсиз ўзларига бўлган ишончи асосидан Умматни бошқараётган қавм бошлиқлари, олимлар ва харбий етакчиларнинг ҳаммаси, лоақал кўпчилиги байъат бериши. Ушбу жойда шундай ишончга эга бўлган ва давлатни тиклаб, уни бошқаришга ақли етган, шаръий шартлари топилган ҳар қандай мўмин Халифа бўлиши мумкин ва шаръий ҳисобланади. Аммо бу иш албатта бир жамоат ё ҳизб асосида амалга оширилади, якка шахснинг бунга имкони йўқ. Лекин байъат якка шахсга берилади. Агар ҳизб амирига байъат берилса, у ҳолда амир ҳизбдан чиққан ва Халифа бўлган хисобланиб, ҳизб ўзи учун янги амир сайлайди. Ҳизбнинг бошқа аъзолари ҳам ҳокимятнинг бирор вакилига айланса улар ҳам ҳизбдан чиқарилади, чунки ҳизб аъзоси ҳокимятда бўлиши мумкин эмас деб табанний қилинган.
ИШИД ташкилотининг халифалик эълонидан кейин бу мавзуъга нисбатан ўз фикрларимизни баён қилганмиз. Бугун аввалгига нисбатан Халифалик барпо этилишига жуда оз қолди, мусулмонлар унинг барпо этилишини сабр-тоқат билан кутмоқдалар. Улар Ҳизб ут-Таҳрирни бу йўлда Росулуллоҳ САВнинг Мадинаи Мунавварада давлатни барпо этишдаги тариқатларини маҳкам ушлаган Ҳизб деб билмоқдалар... Шу билан бирга, улар Ҳизб билан Ҳизбни ўз бағрига олган Уммат ўртасидаги жонли, таъсирли алоқа вужудга келганини ҳам кўриб турибдилар. Мусулмонлар ушбу таъсирли алоқадан исломий биродарликни англаб етмоқдалар ва Ҳизбнинг Халифалик барпо этишга муваффақ бўлади, ишларни яхши бошқаради, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади, дея яхши умидда турибдилар.
Маълумки бугун Ғарбу Шарқ Ислом ва Халифаликка қарши қаттиқ макр қилмоқда. Улар учун Халифаликни бадном қилиб кўрсатиш жуда муҳим. Улар унинг номини қора қилиб кўрсатишга муваффақ бўлишолмаган тақдирда, Халифаликнинг ҳар қандай киши ҳеч мазмун-моҳиятисиз гапираверадиган чиройли номи қолишидан, оқибатда бутун кофирларни зир титратадиган буюк ҳодиса душманларимиз кечаю кундуз ҳазил-мазаҳ қилиб ўйнайдиган қуруқ номга айланишидан манфаатдордир!!
Ҳар қандай ташкилот бирор жойда Халифалик эълон қилмоқчи бўлса, у албатта Росулуллоҳ САВнинг бу тўғридаги тариқатларига эргашиши лозим. Шу жумладан, бу ташкилотнинг ўша жойда очиқ ҳукмронлиги (ҳокимияти) бўлиши, бу ҳукмронлиги унинг ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизлигини ҳимоя қилиши ҳамда Халифалик эълон қилинадиган минтақада давлат таянчлари бор бўлиши зарур, яъни:
1. Оламлар Роббиси Аллоҳ Таоло ҳамда У Зотнинг тез кунда нусрат беришига бўлган қалблардаги заррача шубҳа аралашмаган мустаҳкам иймонга эга бўган Уммат бўлиши. Бундан мақсад, Умматда умумий онгни юзага келтириш, Умматга таъсир ўтказиш, уни Ислом билан қориштириш ва Умматдан халқ таянчини вужудга келтиришдир. Токи Умматда Халифалик тикланиб, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш сари юриш имкониятига эга бўлсин. Шунда, Давлат Халифаликни эълон қилиб, ишларни шариат бўйича бошқараётганда Исломни ўз ҳаётида бўлишига харис бўлган Умматнинг ўша ердаги қисмига таяниб амалга оширади.
2. Муаммоларни шарият бўййича ажрим қилишга етарлик даражада ҳокимлар, қозилар, ўқитувчи ва бошқа кадирларни етарлик бўлиши. Чунки Халифалик эълон қилинган биринчи кундан бошлаб ўша ерда ҳокимлар ҳам, қозилар ҳам ишларни шаръий ҳукмлар асосида ҳал қилиши керак.
3. Умматнинг зарурий эҳтиёжларини қоплашга етарлик ҳом ашё ва озиқ-овқатларни бўлиши. Чунки Халифалик эълон қилингандан бошлаб куфр олами Ислом Давлатига нисбатан қамал(олди-сотди ва бошқа алоқалар ман қилишни умумий жорий қилиш)ни қўллаганда ҳам ўз ишини уддалаб кетиши учун ўзининг(ҳом ашё ва озиқ-овқатлар) базасига эга бўиши керак.
4. Ҳукмларни мажбурий тарзда ижро қилиш учун етарлик куч(армия)ни бўлиши. Чунқи шаръий ҳукмларни тадбиқ қилишда, агар куч бўлмаса жазоларни ижро қилиш, ҳақдорларга ҳақларини ундириб бериш ва шу кабилар имконсиз бўлиб қолади. Яъни ичкарида ўз фуқароларини, омонлик сўраб келганларни ва сулҳ билан кирган бошқа давлатларнинг элчилари, консуллари ва ҳоказоларни қотиллар, ўғирилар, қароқчилар, босқинчилардан, талон-тарожлардан ва шу кабилардан ҳимоя қилишга қодир бўлган куч стуруктураларини бўлишлиги. Ҳамда бошқа давлатларнинг тажовузларидан Умматни ҳимоя қила оладиган ўз армиясини бўлиши: ичкарида Исломни татбиқ қиладиган ва ташқарида уни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга етказадиган армиясини ташкил қила олиши.
Росулуллоҳ САВ Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини барпо этган пайтда айнан шу нарсалар мавжуд бўлган: Масалан, Мадинадаги ҳокимият РосулуллоҳСАВда бўлган, ички ва ташқи хавфсизлик Ислом ҳокимияти хавфсизлигида бўлган, атроф минтақадаги давлат таянчлари Мадинада бўлган. Росулуллоҳ САВ Ислом давлатидан олдин Савр ғорида яширинишларига тўғри келган. Бироқ давлат барпо бўлгач, ишларни бошқарганлар, армияга қўмондонлик қилганлар, одамлар ўртасидаги келишмовчиликларни ажрим қилганлар, элчилар юборганлар, ўзлари яширинмасдан очиқ ҳолда элчиларни қабул қилганлар, чунки давлатдан олдинги ҳолат кейинги ҳолатдан фарқ қилган...
Шубҳасиз, Халифалик муҳим аҳамиятга эга давлат. Шариат уни барпо қилиш тариқатини, бошқарув, сиёсат, иқтисод ва ташқи алоқалар каби барча соҳаларда аҳкомларни қандай истинбот қилиш лозимлигини очиқ баён қилган. Халифалик бу электрон сайтларда, телевидение, радио, матбуот каби ахборот воситаларидан овоза қилинган қуруқ эълон эмас. Балки у дунёни титратадиган буюк ҳодиса бўлиб, томири ўша ерда мустаҳкам илдиз отган бўлади, салтанати ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизликни сақлаб туради, ичкарида Исломни татбиқ қилади, ташқарида уни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга етказади.
Халифаликни барпо қилиш фақат Ҳизб ут-Таҳриргагина эмас, балки барча мусулмонларга фарздир. Ким уни ҳақ-рост барпо қилса, албатта унга эргашилади. Аммо кимда давлат таянчлари ҳам, салтанат (ҳокимият) ҳам бўлмаса, на хавфсизликни ва на омонликни таъминлай олмаса, уларнинг Халифалик барпо этилгани тўғрисидаги эълони бемаънилик бўлиб, содда фикрлайдиган инсонларни кимларнидир фойдасига чалғитиш бўлади. Бу ёвуз кимсалар нималар қилмоқчи бўлишмасин, биз Исломнинг Ғарбу Шарқдаги душманларига, уларнинг яландихўр, тобе, гумроҳ ҳукмдорларига шуни таъкидлаймизки, асрлаб дунёга ҳукмрон бўлган Халифаликни ҳамма билади. У ҳар қанча ҳийла-макр қилинмасин, қора қилинадиган ва қандайдир номаълум нарса эмас:

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
«Макр қилишади, Аллоҳ ҳам макр қилади, ҳолбуки, Аллоҳ макр қилувчиларнинг устасидир» [Анфол 30]

Дарҳақиқат, карами кенг қудрати улуғ Аллоҳ Халифалик учун шундай бир ҳизбни тайёрлаб қўйганки, савдо-сотиқ ва тирикчилик ҳам Аллоҳнинг зикридан чалғитмайдиган эр кишилар бу Ҳизб сафидан жой олган. Улар Халифаликни чор атрофдан қалблари ва кўз-қулоқлари билан иҳота қилиб, унинг аҳкомларини, дастурларини, бошқарув ва идора аппаратини истинбот қилганлар, уни барпо этиш йўлида Росулуллоҳ САВ сийратидан заррача оғишмай ҳаракат қиладилар... Бирор қораликнинг ёпишишидан сақловчи девор, Аллоҳнинг изни ила, мана шу зотлардир, кофирлар ва уларнинг малай тобе ҳукмдорларининг фитналарини парчалаб ташловчи қоя, Аллоҳнинг мадади ила, шу зотлардир. Улар Ислом ва мусулмонлар душманлари макрини, Аллоҳнинг қудрати ила, ўз бўғизларига қайтариб урадиган сиёсатчилардир.

وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ
«Ёмон макр-ҳийла фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилади» [Фотир 43]

Азиз биродарлар!
Исломий Халифалик жуда улуғ иш, даражаси ҳам буюк. Унинг барпо этилиши адаштирувчи ахборот воситалари ҳазил-мазах қилиб тарқатаётган хабар бўлмайди, аксинча, Аллоҳнинг изни ила, шундай кучли зилзила бўладики, халқаро мувозанатни издан чиқаради, тарих оқимини ўзгартириб юборади... У Росулуллоҳ САВ башорат берганларидек, Пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик бўлиб қайтади. Уни барпо этувчилар ҳам илк рошид Халифаликни барпо этган зотлар мисоли покиза тақволи, Умматни яхши кўрадиган, Уммат ҳам уларни яхши кўрадиган, Умматнинг ҳаққига дуо қиладиган, Уммат ҳам уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, Уммат улар билан учрашиш бахтига муяссар бўлган ва улар ҳам Уммат билан учрашиш билан бахтиёр бўлган зотлар бўладилар, бир-бирларини ёмон кўрадиган кимсалар бўлмайдилар... Пайғамбарлик минҳожи асосида кириб келаётган Халифалик соҳиблари мана шундай бўладилар. Зотан, Аллоҳ Субҳанаҳу Халифаликни шунга лойиқ зотларга беради. Биз Аллоҳдан ушбу Халифалик аҳли ва арбобларидан бўлишимизни умид қиламиз, Аллоҳ Субҳанаҳудан бизга уни барпо этиш бахтига муяссар қилишини сўраймиз.

فَاسْتَبْشِرُواْ بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُم بِهِ
«Бас, қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз» [Тавба 111]
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг, қадрли биродарлар, Аллоҳ сиз кўрсатган меҳнатларингизни зое кетказмасин, қилган дуоларингизни рад этмасин, қилган умидларингиздан умидсизликка туширмасин. Бас, шундай экан, бизга беҳисоб фидоийлик ва жасорат билан ёрдам беринг, ўзингиз томонидан Аллоҳга бирор яхшиликни кўрсатинг Аллоҳ ҳам сизга беҳисоб яхшилик ато этсин, ҳар хил қуруқ гап-сўзлар ҳақиқий жиддий ҳаракатингиздан чалғитмасин.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.