ҳаром қилган нарсани ҳалолга чиқарадилар». Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: «Ким Қуръондан ўз раъйи билан айтса, жаҳаннамдан ўзига ўрин тайёрлайверсин». Бу ҳадислар раъйни мазаммат қилмоқда. Лекин бу Ҳанафия мазҳаби фуқаҳолари таъбирига асосланган раъй эмас, балки мазаммат қилинган раъй шариат ҳақида ҳеч қандай санадсиз айтилган сўздир. Аммо шариат асосига суянган раъйлар эса ҳадислар ва асарлар у мазаммат қилган раъй эмас, балки шаръий ҳукм эканлигидан далолат беради. Дарҳақиқат, Набий с.а.в. Ҳокимга ўз раъйи билан ижтиҳод қилишига рухсат бердилар. Агар унинг нияти ҳақни билиш ва унга эргашиш бўлса, раъй билан бирга ижтиҳодидаги хатосига ҳам бир ажрни ваъда қилдилар. Яна Расулуллоҳ с.а.в. Аҳзоб ғазоти куни саҳобаларга аср намозини Бану Қурайзада ўқишни буюрдилар. Баъзилари ижтиҳод қилиб, йўлда ўқиб олдилар ва айтдиларки, Расулуллоҳ с.а.в. биздан намозни кечиктиришни ирода қилганларини йўқ, балки тезроқ юришимизни истадилар. Улар маънога қарадилар. Бошқалари Бану Қурайзага боргунча сабр қилдилар ва кечаси ўқидилар. Улар лафзга қарадилар. Расулуллоҳ с.а.в. ҳар бир фирқанинг раъйини тўғри аниқладилар. Муоздан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. уни Яманга жўнатаётган вақтларида айтдиларки: «Сенга бирор ҳукм келса, қандай қиласан?» Айтдики: «Оллоҳнинг Китобидаги нарса билан ҳукм қиламан». Айтдиларки: «Агар Оллоҳнинг Китобида бўлмаса-чи?» Айтдики: «Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннати билан». Айтдиларки: «Агар Расулуллоҳ Суннатида бўлмаса-чи?» Айтдики: «Бутун кучимни сарфлаб, раъйим билан ижтиҳод қиламан». Айтдики: Расулуллоҳ с.а.в. кўкрагимга урдилар, сўнг айтдиларки: «Расулуллоҳнинг элчисини Оллоҳ ўзи рози бўладиган нарсага муваффақ қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин». Аҳли раъй фуқаҳо ва мужтаҳидлар Суннатга амал қилган ҳолда мана шу раъй билан юрдилар. Бу нассга суянган раъйдир. Бундан ташқари, улар аҳли раъй деб номланса-да, аҳли ҳадис ҳамдирлар. Ҳатто аҳли раъй деб машҳур бўлган Ҳанафийлар ҳам Абу Ҳанифа мазҳабида саҳиҳдан паст бўлган ҳасан ҳадисни қиёсдан ва раъйдан аълороқ эканлигига иттифоқ қилишган. Масалан, қаҳқаҳа ҳақидаги ҳадис ҳасан бўлса-да, қиёс ва раъйдан кучлидир. Ўн дирҳамдан оз миқдорда ўғирлаган ўғрининг қўлини кесиш ман қилинди, чунки у ҳақдаги ҳадис саҳиҳ даражасига етмаган ҳасан ҳадисдир. Бу нарсалардан кўринадики, улар наздидаги раъй нассни ва қиёсни тушунишдир. Унинг мартабасини саҳиҳ ҳадис у ёқда турсин, ҳасан ҳадисдан ҳам паст қилди. Бундан маълум бўладики, раъйдан мурод нассни тушуниш ва унга суянишдир. Аҳли раъйлар аҳли ҳадис ҳамдир. Ва ниҳоят истинбот тариқатида ихтилофга олиб борган учинчи иш нусусларни тушунишда татбиқ қилинадиган баъзи бир луғавий маънолардир. Арабий луғат услублари ва у далолат қилган нарсаларни ўрганиш натижасида мужтаҳидлар ўртасида ихтилофлар пайдо бўлди. Уларнинг баъзилари айтдики, албатта насс ўз мантуқи (лафз маъноси)даги ҳукмнинг собитлигида ва унинг мухолиф тушунчасида ўша ҳукм хилофининг собитлигида ҳам ҳужжатдир. Уларнинг баъзилари айтдики, хос бўлмаган (умумий) нарса ҳамма фардларини ўз ичига олишида қатъийдир. Уларнинг баъзилари уни занний деб билдилар.
252-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|