“Букс” компанияси бош директори Юрий Клишин “РИА Новости”га берган иртервьюсида маълум қилишича, Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган ва яқин жанглар учун мўлжалланган Р-73Э ракеталарини сотиб олишни режалаштирмоқда.
“2016 йилда ташкилот ракеталар етказиб бериш бўйича Қозоғистон, Ўзбекистон ва Куба билан шартнома тузишни режалаштирган”, – деди Клишин, аммо тузилажак шартномалар тафсилотини маълум қилмади.
Унинг сўзларига кўра, собиқ иттифоқ ҳудудидаги қарийб барча мамлакатлар қуролли кучларида 20 километргача баландликдаги нишонни йўқ қилишга қаратилган “ҳаво-ҳаво” тоифасидаги бу каби ракеталар мавжуд.
Ўзбекистон ҳам 2016 йилда Россиянинг яқин жанглар учун мўлжалланган авиация ракеталарига эга бўлиши мумкин.
Узунлиги қарийб уч метр, оғирлиги 110 килограмм “ҳаво-ҳаво” тоифасидаги Р-73Э авиация ракеталари 5 метрдан 20 километргача баландликда бўлган нишонни йўқ қила олади.