Ёшлар радикаллашиб кетаётганидан ташвиш билдираётган ҳукуматнинг куч органлари ёшларни нимага мажбур қилмоқда?

705
0

 “Озодлик” радиосининг хабар қилишича, 20 август куни кечки 6.30ларда ўз уйидан аввал Қорасув милициясига, сўнгра Ўш шаҳар милициясига олиб кетилиб, тунги соат 11ларгача сўроқ қилинган Абдуллоҳ милиционерлар томонидан калтакланганини айтмоқда.

Қорасувлик Абдуллоҳ Нурматов хонадонига 20 август куни 18.30ларда ўзларини милиция ҳодимлари деб таништирган 4 киши келган ва Абдуллоҳга “сен бир видеога тушиб қолибсан, бориб кўриб келамиз, сенми ёки йўқ”, деб олиб кетишади. Абдуллоҳнинг яқинларига милиционерлар гувоҳ сифатида олиб кетилаётганини айтишади. Бу борада Озодликка 21 август куни Абдуллоҳ Нурматовнинг ўзи айтиб берди.

Унга кўра, Қорасув милициясида “видео туширилган компьютерни Ўшга олиб кетишибди, ўша ерга борамиз” деб, Абдуллоҳни Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасига олиб боришган.

Ўш милициясида ундан “Одноклассники” тармоғидаги профилининг паролини беришни сўрашади. Абдуллоҳнинг иддао қилишича, адвокат иштирокисиз паролни бермаслигини айтганидан сўнг уни милиция ходимлари калтаклаган. Абдуллоҳга кўра, у шундан сўнг адвокат иштирокисиз профили паролини берган:

– Ўзлари турли суратларни чиқариб олишиб, “мен шуларга “класс” босганман, дўстларимга тарқатганман деб”, ёзасан деб ёздиришди. Мен ёзиб бердим. Кейин ўзларини телефонида Сурияга телефон қилиб беришди. “Сен ҳозир: Ассалому алайкум! Жиҳодлар бўлаяптими биродарлар, деб гапирасан”, дейишди. Мен гапирмадим. Ундан кейин, мени компьютер олдига ўтқизиб, мен мана бу суратларга “класс” босганман, дўстларимга тарқатганман”, дедириб видеога олишди, – дейди Абдуллоҳ Нурматов.

 Туркистон:

Қирғизистон ҳукумати мусулмон ёшлар ўртасида радикал оқимларга қўшилиб кетаётганлар кўпайиб бораётганидан ташвиш билдириб келаётган бўлсада, бу муаммони хал этиш чораси сифатида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган куришини тобора кучайтириб бормоқда. Куч органлари эса бу курашни ўзлари учун даромад манбаига айлантириб олишди.

 Абдуллоҳ Нурматов билан тушган вазият куч органлари томонидан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Бундан олдин ҳам Қирғизистон куч органлари асосан ўзбек миллатига мансуб ёшларни турли хил айбловлар билан қўлга олиб, уларнинг қўл телефонларидан “тақиқланган видеоёзувлар топилгани”ни баҳона қилиб, қийноқ ва қўрқитишлар орқали ёшлардан тушинтириш хатлари ёздириб олиб уларнинг яқинларидан 10 минг долларгача пул ундиришгани ҳақида хабарлар етиб келган эди.

 Бундай адолатсизлик ва чорасизликдан иложсиз қолган ёшлар эса нажотни асосан Яқин Шарқ ўлкаларида давом этаётган қуролли можароларда кўришмоқда. 2010 йилда содир бўлган Ўш воқеалари ва бу воқеалар ортидан шундоқ ҳам ноҳақликлар қурбони бўлган ёшларнинг аксари “қайноқ нуқталарга” бориб қўлларига қурол олишга мажбур бўлишган эди. Бундай ноҳақликлар содир бўлмасидан олдин қўшни Афғонистон ва бошқа исломий юртларда давом этаётган қуролли ҳаракатларга –Ўзбекистон ёшларидан фарқли равишда – Қирғизистон ёшлари жиддий рағбат билдиришмаган ва бундай ҳаракатлар сафига бориб қўшилишга интилмаган эди. Бироқ ҳукумат сукути остида куч органлари томонидан содир этилаётган зўравонликлар бугунги ёшларни дунё қарашларини кескин ўзгартириб юборди.

 Юқорида айтганимиздек, расмий ҳукумат ёшларни радикаллашиб, қуролли гуруҳлар сафига қўшилиб кетаётганидан ташвиш билдираётган бўлсада, айнан сохта “исломий давлат” хатаридан огоҳлантириб келган “Ас-Сараҳсий” масжиди имоми Рашод қори Камоловни ҳеч бир айбсиз қамоқда ушлаб келмоқда. Айнан Рашод қори Камолов Қирғизистон диний уламолари ичида биринчилардан бўлиб мусулмонларни, хусусан ёшларни “исломий давлат” фитнасидан огоҳлантирган ва уларни бу ҳаракат сафига қўшилиб қолишдан қайтарган эди. Рашод қори, Қирғизистон фуқороларининг Сурияга чиқиб кетишаётганларининг асосий сабабларидан бири, орган ходимларининг хоссатан ёш йигит қизларга нисбатан олиб боришаётган зўровонлик хатти харакатларидан деб расман эълон қилган эди. Камолов, Хукуматнинг бир неча расмий мажлисларидан нутқ сўзлаб, ўнинг олдига бир қанча мусулмон одамлар, орган ходимлари томонидан уларга нисбатан қаттиқ зулм қилишаётганидан шикоят қилиб келишганларини айтган. Улар  8 мингдан 10 минг доллоргача пул талаб қилишаётганидан шикоят қилишган эмишлар. Мен уларни бу гапларидан кейин, қандай қилиб ташқарига чиқиб кетишларидан қайтариб қолишга ахлим етмай қолди деган эди Рошод камолов. Бу баёнотлар, аслида хеч кимга сир бўлмаган, лекин хамма хам уни гапиришга журът қила олмайдиган хақиқатлардан бири эди.

Расмий ҳукумат эса ҳозирга қадар дўст киму душман кимлигини фарқлай олмай келмоқда. Хукумат бу муаммони хал этишни яна куч органларига топшириб қўйди. Улар эса, муаммони баттар чигаллаштириб юборишди. Куч органлари ўта кучли мафиялашиб, Рошод қори сингари бир қатор, фуқороларга зулм қилиш ортидан шахсий даромад орттиришларига тўсиқ бўлиб турган шахсларни қамаб ёки юртдан қувиб солишаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here