Бишкекда олиб борилган амалиётдан ким манфаатдор?

710
0

“K-NEWS” ахборот агентлиги маълумотига кўра, Бишкекда олиб борилган махсус амалиётлар вақтида йўқ қилинган ва қўлга олинган жангариларга Ҳизб ут-Таҳрир жамоасини ҳам алоқаси бўлиши мумкин эмиш. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири хабар қилгани айтилади мазкур агентлик томонидан тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 16 июл куни ДМХҚ (давлат миллий хавфсизлик қўмитаси) томонидан Бишкек шаҳрида исломий террорчи ташкилот аъзолари деб гумон қилинган шахсларга қарши махсус амалиётлар олиб борилган эди. Маълум қилинишича, мазкур амалиётлар натижасида 6 жангари ўлдирилган ва 7таси қўлга олинган. Ўша куни миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан бу янги номаълум ташкилот эканлиги айтилган эди. “K-NEWS” ахборот агентлиги эса Ҳизб ут-Таҳрир ҳам бу терактларга алоқаси бор бўлиши мумкин деган хабарни тарқатди. 20 июл куни президент Алмазбек Атамбаев (АКИpres) матбуот баёнотида, бу террорчилар “ИД” (Исломий давлат) ташкилоти аъзолари эканлиги ва уларнинг мақсадлари Рамазон ҳайити намози вақтида ва “Қант” ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этиш бўлган эканини айтиб ўтди.

Нега инсонлар ўлимларига сабаб бўлган ва тинч аҳолининг ҳаётларига ҳам хавф туғдирган бу амалиёт кимга қарши олиб борилганлиги тиниқ эмас!? Нега бир неча ҳизб, жамоа ва жангари ташкилотлар бир қопга солиниб, улар ҳақида жамоатчиликда салбий фикр пайдо қилишга ҳаракат олиб борилаяпти!? Нахотки бу иш 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда уюштилган қўпорувчилик амалиёти сингари умумий мусулмонларга қарши уюштирилган амалиёт бўлса!?

14 июл куни АҚШ давлат департаменти томонидан Азимжон Асқаров “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофоти билан тақдирланди. Ўз навбатида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мукофотни “миллатлараро низони гижгижлашга қаратилган амал” деб кўришини билдириб, АҚШнинг Бишкекдаги ишончли вакили Ричард Майлс 17 июл куни вазирликка чақиртирилиб, АҚШ давлат департаментининг 2014 йилги “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофотини Азимжон Асқаровга топшириш қарори юзасидан норозлик нотасини топширди. Бундан ташқари Қирғизистон ҳукумати Бишкек билан Вашингтон ўртасида 22 йил аввал имзоланган ҳукуматлараро ҳамкорлик келишувини бир томонлама равишда бекор қилиш билан таҳдид қилди.

Демак, юқоридаги исломий ҳаракатлардан кутилаётган хавф хатарлар аслида АҚШ томонидан уюштирилиши мумкин бўлган терактлардан хадиксираш экан. Чунки АҚШ баъзи бир мақсадларига эришиш мақсадида ўз юртида ўз фуқароларини хавфга қўйиб 11 сентябрда улкан терактни уюштирганлиги ҳаммага маълум.

Қирғизистон эса сайловни тинч ўтказиб олиш ва Россия сингари партиявий диктаторлик бошқарув тизимини тузиб олиш учун Ғарб олами билан алоқаларини вақтинча узиб турмоқчи. Чунки бу галги сайловлар аввалгиларига нисбатан анча қизғин ва тўппалонли ўтиши кутилмоқда. Ҳукумат ҳам буни англаб етгани сабабли қаттиққўл сиёсатига ўтишга таёрланиб, инсон ҳуқуқларини қурол қилиб фойдалана оладиган ғарппараст кучларни қисувга олиш ёки вақтинча бўлса хам изоляциялаб туриш учун ҳозирлик кўра бошлади. Бундан ташқари, исломий жангарилар хоссатан “ИД” ташкилоти томонидан уюштирилиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳам Қирғиз куч тизимлари ва матбуоти томонидан жуда кенг ва ваҳимали қилиб тарқатиб берилди.

Бу сиёсий кўрлик АҚШ учун жуда қўл келишини улар энди англай бошлашади. Аввалида бу ташкилотни ваҳима қилиб бир қатор исломий етакчилар ва шахсларни қамоққа олишган бўлишса-да, эндиликда жамоатчилик руҳи ҳукуматга қарши кучайиб боряпти. Юқоридаги террорчиларга қарши олиб борилган махсус амалиётлар ҳам кенг жамоатчилик томонидан ҳақиқий амалга оширилган халаскорлик деб қабул қилинмади. Балки бу ҳам расмий ҳукуматнинг навбатдаги уюштирилган найранглари деган хабарлар кенг тарқамоқда. Бу ҳақиқатни тарқалишига хатто америкапараст кучлар ҳам ўз хиссасини қўшмай туришгани йўқ.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here