АҚШдан Туркияга махсус гуруҳ келди

557
0

Суриядаги мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифат вакилларини ҳарбий машқдан ўтказиш борасида АҚШ ва Туркия ўртасида октябр ойидан буён ҳозирга қадар музокаралар давом этиб келмоқда. Аслида бу лойиҳа 2014 йилнинг декабр ойидан бошланиб жорий йилнинг феврал ойида ниҳоясига етиши керак эди. Маълум сабабларга кўра икки марта кечиктирилган ҳарбий машқдан ўтказишни бошлаш жараёни шу кунларда охирги босқичига етганлиги айтилмоқда.

Ҳуррият газетасининг ёзишича, 40 кишидан ортиқ махсус гуруҳ АҚШдан Туркияга келган. Мутахассисларга кўра, ҳарбий машқлар энг кечи билан ўн кун ичида бошланади. Машқдан ўтадиган мўътадил мухолифат вакилларининг аксарияти суриялик туркманлардир. Жангчиларни танлаб олиш ишларини миллий разведка ташкилоти олиб боради.

Ҳарбий машқдан ўтказиш лойиҳасини бошқа бир қаноти бироз аввал Иорданияда бошланган эди. Сурияликларни барча ҳарбий жиҳозлар билан таъминлаш АҚШнинг зиммасида. Пентагон Туркия билан бир қаторда Саудия Арабистони, Қатар ва Иорданияда бир йил ичида беш минг Суриялик мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифат вакилларини ҳарбий машқдан ўтказишни режалаштирган. Шулардан икки мингтаси жорий йил сўнгига қадар Туркияда ҳарбий машқдан ўтказилади.

Ҳарбий машқдан ўтказиш сарф харажатлари беш миллион доллардан ортиши айтилар экан, бундан қанчаси Туркиянинг зиммасига тушиши ҳақида маълумот сир тутилмоқда.

Ал-Жазира телеканали журналисти доктор Аҳмад Муваффақ Зайдон АҚШнинг «Сурия мўътадил мухолифати» деб атаётган кимсаларни машқдан ўтказишини Америка манфаатлари йўлида «малайлик қилиш» бўйича машқдан ўтказиш, деб атади. Зайдон ўзининг твиттердаги ҳисоби орқали юборган твитда бундай деди: «Сурия мўътадил мухолифатини машқдан ўтказишдан мақсад Америкага малайлик қилиш бўйича машқдан ўтазишдир, чунки қўзғолончиларда машқдан ўтганлик малакаси етарли эканини, уларга фақат қурол-аслаҳа етишмаётганини ҳар қандай гўл одам ҳам яхши билади».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here