АҚШ Қирғизистон орқали бутун Ўрта Осиёни хавотирга сола бошлади

651
0

 28 – 30 март кунлари Америкадан Қирғизистонга ёпиқ контейнерларда дипломатик канал билан 152 тонна яширин ва номаълум юк келиб тушди. Бу юк халқаро келишувларга кўра,  резолюциялар билан ҳимояланган бўлиб, Қирғизистон уни текшира олмайди. Бу ҳақида Россиянинг бир қанча матбуотлари хабар тарқатишди, www.dni.ru/society/2015/4/15/300850.htm   bloknot.ru/..    topwar.ru/73162     www.regnum.ru › Новости  ва хоказо.

 20 апрел куни шу 152 тонналик АҚШнинг дипломатик юки нима эканлигига ойдинлик киритиш масаласи бўйича, ЖКнинг халқаро ишлар бўйича қўмитаси ёпиқ эшиклар ортида мажлис уюштирадиган бўлиди. Улар бу йиғинга МХДҚнинг махсус вакилларини таклиф қилишмоқчи.

 Бундан аввалроқ Ричард Майлзни Қирғизистонга вақтинчалик элчи қилиб тайинланиши ортида нималар турган бўлиши мумкинлиги ҳақида вахималар бўлаётган эди. Энди Дубайдан украин авиакомпанияларига қарашли самолётлари билан 152 тонна номаълум юк кириб келаяпти. Россия бу ишнинг ортида рангли инқилобга тайёргарлик бораётганига ишора қилувчи маълумотлар тарқата бошлади. Экспертлар ҳам Украинада бўлиб ўтган инқилоблар олдидан худди шундай номаълум юклар бориб тушганини айтиб, ваҳималарни янада авж олдиришмоқда.

 Аслида юқоридаги ваҳималар АҚШ томонидан атайин уюштирилаётган бўлиб, улар ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бундай ваҳималар Қирғиз ҳукуматини довдиратиб қўйишини жуда яхши билишади. Ваҳима ва қўрқув ҳар қандай сиёсатчини соғлом фикрлаш чегарасидан ташқарига олиб чиқариб юбориши мумкин.

 Қирғиз ҳукумати ваҳималар ортидан бир неча хатоларга йўл қўйди. Булардан аввалгиси, Ислом ва мусулмонларга бўлган муносабатларини салбий томонга буриб олишди. Қирғиз ҳукумати Туркия орқали Сурияга очилган каридорга АҚШнинг ўзи бош бўлганига ва бу каридор орқали нафақат Қирғизистон фуқароларини, балки Қирғизистон орқали бошқа қўшни юрт фуқароларини ҳам чиқиб кетишлари учун шароитлар яратиб берганига, сўнг бир неча йиллардан кейин, ўз манфаатларига мувофиқ вазиятни бошқа томонга буриб, ўша каридорлардан ўтиб кетган фуқароларимиз билан ўзимизни қўрқита бошлаганларига эътибор қаратишмади. АҚШ олдида ҳисобот беришга ҳаракат қилган расмий ҳукумат, Қирғизистондан ИД ташкилоти вакилларини қидиришни бошлади, уларни топа олмагач Ҳизб ут-Таҳрир вакилларини жавобгарчиликка торта бошлади. Бу эса давлат вакиллари, куч органлари ва адлия ходимларини ёлғон ва бўхтон амалиётлар уюштиришга ундашга мажбурлади. Чунки улар кўтараётган исломий жангарилар ваҳимаси Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси табиатида мавжуд эмас эди.

Шунинг учун улар Қирғизистон халқида фикран тан олинган Ҳизб ҳақидаги тасаввурга, улар кўриб хис қилиб келишаётган воқедаги ҳақиқатларга зид ясама айбловлар уюштириш ишларини олиб боришди. Бунинг натижасида мусулмонларнинг давлатга бўлган ишончлари умуман йўқола бошлади.

 Эндиликда эса АҚШ сунний ва шиалар ўртасида келишмовчилик пайдо қилиш орқали яна бир глобал муаммони олиб кела бошлади. Қирғизистон фуқоролари ичида деярли йўқ бўлган шиалар муаммоси нима мақсадда кўтарилаётган бўлиши мумкин? Шиаларга нисбатан пайдо қилинаётган нафрат кимнинг манфаатларга хизмат қилиши мумкин? Наҳотки Қирғизистон ҳукумати ўзи тушунмаган ҳолда бу найрангларга ҳам шароит яратиб беради?

 Аввал Асад режимига қарши агитациялар олиб бориш учун кенг шароитлар яратиб бериш, сўнг вазият ўзгариши билан худди ўша агитациялар учун ҳозирда жиноий жавобгарчиликка тортиш ишлари бир хил сценарий эмасми? Ўшанда ИД ташкилотини жангарилар билан тўлдириб олиш керак бўлган эди. АҚШ уюштирган исломий туйғулантириш кампанияси ортидан ИД ташкилоти ҳар томонлама меъёрига етди. Шу сабабли ҳам унга оқиб келаётган мужоҳидлар учун эшикларини ёпиш бошланди. Энди АҚШнинг ўзи дунё бўйлаб Асадни қулатиш учун ҳаракат олиб бораётган кучларга қарши агитация олиб бориш кампанияларини хомийси бўлиб қолди.

 Шиаларга қарши олиб борилаётган оламий ҳаракатни кучайтириш орқали АҚШ нимани мақсад қилиши мумкин?

 Бу каби ваҳималар шиа оламини янада сергак қилиб, уларни Ямандаги Хусийларга ҳар томонлама ёрдам беришга ундайди. Худди шу каби суннийларни ҳам ваҳимага солиш орқали уларни шиаларга қарши уюшиш ҳақида фикрлашга ва шиаларга қарши мавжуд исломий сунний ҳаракатлар атрофида бирлашишга ундайди.

 Энди Қирғизистон каби шиа мазҳаби вакиллари деярли мавжуд бўлмаган юртларда бундай қалбаки хатарларни пайдо қилиб, улардан эҳтиёт бўлишга чақиришлардан мақсад нима бўлиши мумкин?

 Яна, худди Асад режимига нисбатан аввалги чақириқлар сингари сунний мазҳабига эргашувчи мусулмонларда шиа мазҳабига қарши нафрат туйғусини пайдо қилиб бориш. Демак, вақти келиб суннийлар учун яна бир каридор очилади. Бу шиа-сунний фронтини очиш учун замин тайёрланаётганини англатади.

 Юқоридаги АҚШнинг 152 тонна юк ваҳимаси, Майлзни ваҳимали элчи қилиб олиб келиниши, қирғиз мухолифат кучларини очиқчасига Америкага олиб бориб тайёргарликдан ўтказилиши ва хоказо ҳаракатларининг барчаси Қирғизистон учун сиёсий босим ҳисобланади. Қирғизистон бу босимлардан қутулиш мақсадида АҚШнинг бошқа ундан ҳам қўрқинчлироқ тузоқларига туша бошлади. Уни рози қилиш мақсадида олиб бораётган ҳаракатларининг деярли барчаси акс таъсир бериб, Қирғизистонни пароканда қилиб юбориши мумкин. Мисол қилиб айтганимизда, мусулмонларнинг бирлигини бузиш учун уларнинг ичига мазҳабпарастлик ва миллийлик асосидаги ҳаракатлар олиб кирилди. Бу эса давлатни мусулмонлар қувватидан ажратиб, уларни бир-биридан узоқлаштирди. Давлат мусулмонлар қувватидан айрилгач миллатчи кучлар таъсири остида қолди. Тўғрироғи, миллатчи элита билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлди. Натижада давлат исломий ҳаракатлар ва мусулмонлар томонидан олиб борилаётган, жамиятни тозалаш ва покизалаш иммунитетидан узулиб бораяпти. Бу исломий иммунитетнинг ўзи жамиятдаги бузуқ фикрлар билан курашга кириши табиий. У АҚШ ва Ғарб каби давлатлар олиб кириб келаётган ифлос, бузуқ фикрлар билан автоматик равишда мунтазам кураш олиб боради. Бу курашга уни исломий ақиданинг соф ва тиниқлиги сафарбар қилиб боради.

АҚШ Қирғиз ҳукуматини шу иммунитетидан маҳрум қилишга ва шу иммунитет (раъйи омм)ни унга қарши ҳаракатланадиган муҳитни пайдо қилмоқчи. Худди Каримов ва унинг режими сингари. Лекин Атамбоевнинг кучли режими бўлмаганлиги сабабли давлат парокандаликка қараб юз тутиб кетиш эҳтимоли жуда баланд.

 Шунинг учун Қирғиз ҳукумати фақат қалбаки ваҳималардан чўчиб ўзини ҳар томонга уравермай, сиёсатчиларга хос совуққонлик билан ўйланиб ҳаракатланиши лозим. Биз ҳукуматни мусулмонлар қувватидан воз кечиш орқали нималарни йўқотиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор фикрлаб кўришга чақирамиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here