Марказий Осиёдаги диний уламолар Бишкекда учрашишади

641
0

 Марказий Осиё республикаларининг дин олимлари ва Уламолар кенгаши аъзолари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масаласини мухокама қилишади. Форум 11 март куни “Оқ кема” мехмонхонасида бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига форум ташкилотчилари маълум қилди.

 Тадбирда диний радикаллашувни олдини олиш бўйича умумий режа ишлаб чиқилади. Мазкур форумда Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташриф буюрган мутахассислар ҳам иштирок этишади.

 Форумни “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” маркази, Бишкекдаги Ислом илмий тадқиқот институти ва “Умумий манфаатларни излаш” марказлари ҳамкорликда уюштирмоқда.

 Туркистон:

Жорий йилнинг 2-3 март кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон Стратегик тадқиқотлар миллий институти ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг терроризмга қарши кураш маркази ҳамкорликда “Марказий Осиёда зўравон экстремизм ва диний радикалашувга қарши курашда ҳукумат органлари ва илмий-тадқиқот институтлари сай-ҳаракатларини бирлаштириш” номи остида форум уюштирган эди.

 Мазкур форумда Марказий Осиёда жойлашган барча республикалар куч органлари вакиллари иштирок этишиган ва  экстремизм ва терроризмга қарши курашда куч органлари ҳамда илмий институтлар ҳамкорлигини кучайтиришга келишиб олишган эди. Энди эса навбат диний уламоларга келди.

 АҚШ ва Россия бошчилигида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилаётган курашни Марказий Осиё республикаларида кенг ёйилишида маҳаллий экспертлар асосий ролни ижро этиб беришмоқда. Улар ўз “тахлиллари” билан амалда мавжуд бўлмаган хавфни пайдо қилишлари ёки ортиқча бўрттириб юборишлари ортидан расмий ҳукумат мусулмонларни таъқиб ва тазйиқ остига олиб, мусулмонларни ўзлари учун даромад манбаига айлантириб олишмоқда.

 “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” маркази раҳбари Қодир Маликов “Исломий давлат” гуруҳи Марказий Осиёда қатор террор хуружлари амалга ошириш учун 70 миллион доллар ажратгани ҳақида” айтган ва буни исботловчи бирорта ҳам далил келтирмаган бўлсада, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унинг сўзларига таяниб, “Исломий давлат” гуруҳи каби радикал ташкилотлар мамлакат жануби ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида илдиз отаётгани ҳамда Ўш шаҳри ва Андижон вилоятида бир қатор террорчилик хуружларини амалга ошришни режалаштирган шахслар қўлга олинганини”, маълум қилган эди.

 Мана шундай ваҳималар ортидан Марказий Осиё республикалари раҳбарлари кўрсатмасига биноан куч органлари ва илмий марказлар ўз кучларини Ислом ва мусулмонларга қарши курашда бирлаштириш ҳаракатига тушиб қолишди. Ўз навбатида ўзларини диний етакчи ҳисоблайдиган уламолар ҳам уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб ўйнаб бермоқдалар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here