Президентлик бошқарув шаклими ёки Рошид Халифаликми?

565
0

Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти 3 мартдан 10 мартгача давом этадиган “Халифаликни қайта тиклаш” ҳафтасида “Президентлик бошқарув шаклими ёки Рошид Халифаликми?” номли  конференция ташкил қилди. Конференция Халифалик қулатилган 3 март кунида ва Халифаликнинг охирги маркази бўлган Истамбулда бўлиб ўтди. Айниқса, бу конференция Туркиядаги бошқарув тизими президентлик бошқарув шаклига ўтиш борасида баҳс мунозаралар авжига чиққан маҳалда ўтказилиши диққатга сазовордир. Шу сабабли маҳаллий ва оммавий ахборот васиталарининг вакиллари бу конференцияга ҳозиру-нозир бўлишди.

Конференцияга Туркиянинг ўзидан ва хориждан келган жуда кўп  меҳмонлар иштирок этди. Конференцияга ташриф буюрган кишиларнинг жуда кўплиги сабабли конференция учун белгиланган улкан маданият марказида юзлаган инсонлар йўлакларда аёқда туриб нутқ тинладилар.

Қуръони карим тиловати билан бошланган конференция Ҳизб-ут Таҳрир амири улуғ олим Ато Ибн Ҳалил Абу Раштанинг табригини тинглаш билан давом этди. Улуғ олим Ато Ибн Ҳалил Абу Рашта Халифаликнинг мусулмонлар учун нақадар муҳимлигини урғулагандан сўнгра ҳақиқий Халифалик билан сохта Халифаликни ажратиб олиш лозимлигини таъкилади.

 “Ҳақиқий Халифалик номаълум нарса эмас. Халифалик Росулуллоҳ с.а.в. баён қилиб берган ва У Зотдан сўнг Рошид Халифалар ҳам айни йўлдан юрган аниқ-тиниқ низомдир. Халифалик императорлик ёки қироллик эмас, парламентлик ёки президентлик бошқаруви ҳам эмас. Шунингдек, у Аллоҳдан бошқаси томонидан тузилган демократия ёки диктаторлик каби инсоний тузумлардан ҳеч бири эмас… Халифалик қонларни, номусларни ва молларни ҳимоя қилиб, аҳдга вафо қилади. Халифалик зулм ва зўравонлик билан эмас, розилик ва эркин ирода билан байъат олади. Инсонлар қўрқиб ёки хавотир билан эмас, ишонч билан у томонга ўтишади”, деди Ҳизбут Таҳрир амири.

Ундан сўнг азиз меҳмонлардан “фан ва маданият тадқиқотлар” фондининг раҳбари Меҳмет Памак, “Мазлум-Дер” жамиятининг раҳбари Жунайт Сарияшар, “Имкон-Дер” жамиятининг раҳбари Мурат Ўзер, “Калем-Дер” жамиятининг раҳбари Аҳмет Қалқон ва Ҳизбут марказий матбуот бўлимининг аъзоси ўзбекистонлик Ислом Абу Ҳалил Халифаликнинг аҳамияти ва уни янгидан тиклаш лозимлиги ҳақида қисқача баёнот беришди.

Оммавий ахборот воситаларининг кузатуви остида ўтган конференцияда Маҳмуд Қор, мисрлик муҳандис Шариф Зойид, Муҳаммад Ҳанафий ва ливанлик Аҳмад ал-Қасос навбати билан нутқ сўзлади. Иорданиялик доктор Иёд Кунайбий эса мамлакатдан чиқишга изн берилмаганлиги боис конференцияга жонли боғланиб ўз мулаҳазаларини билдирди. Конференция Абдуллоҳ Имом ўғлининг кўз ёшларини сел қилиб оқизган дуоси билан якунланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here