Атамбаев “мусулмонча кийим” атамасини умуман қабул қилмайди

582
0

  Қирғизистон президенти аппарати сиёсий хабарлар бўлимининг хабар қилишича, “Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳар доим дунёвий ва миллий кийимни ёқлаб келган ва “мусулмонча кийим” атамасини, айниқса болалар ва мактаб ўқувчилари учун қўлланишини умуман қабул қилмайди”.

 Бўлимнинг билдиришича, президентнинг парламентдаги вакили Молдакун Абдилдаев 19 феврал куни Жогорку Кенешда давлат раҳбарининг ўқувчилар томонидан ўқув жойларида ҳижоб кийишга тегишли позициясини нотўғри талқин қилган.

 “Алмазбек Атамбаев ҳамиша дунёвий ва миллий кимий формаси тарафдори бўлган ва “мусулмонча кийим”, унинг устига болалар ва мактаб ўқувчиларининг бу йўлда кийинишига мутлақо қарши. Бу мавқе қирғиз давлатининг дунёвий характери ҳақидаги конституцион моддадан келиб чиққан. Шундай экан, биз Норин вилоятининг Ақ Тала туманидаги халқ таълими бўлими раҳбарининг ота-оналардан ўз қизларига ҳижоб тақишни мажбурламаслик борасидаги талабларини буткул асосли деб биламиз. Президент апарати Молдакун Абдилдаев давлат раҳбарининг сўзларини нотўғри талқин қилгани учун унинг масъулияти масаласини кўриб чиқмоқда”, – дейилади матбуот идораси баёнотида.

 Президент Алмазбек Атамбаевнинг Жогорқу Кенешдаги вакили Молдакун Абдилдаев парламент йиғинида мактаб ўқувчиларига ҳижоб ўрашни тақиқлагани учун Ақ Тала туманининг таълим бўлими раҳбарияти ишдан четлатишини айтган эди.

 Туркистон:

Булар призидентни қайси томонга қараб олиб кетишаяпти? Нахотки Ғарбпараст кучлар призидент ва унинг аппаратини шунчалар қўрқувда ушлаб олишган бўлишса.

Яқин кунларда, “Оллоху акбар дегани учун хам қамоққа олинадими одам” деб таажубланаётган призидентимиз, бу кунга келиб мусулмонларга адоввати ўта кучли шахсга айланиб қолса. Балки унинг номидан гапираётган нотиғлари ёлғон уйдирма гаплар тарқатишаётгандир. Балки “учунчи кучлар” унга нисбатан Мусулмонларда нафрат уйғотиш учун атайин уни шу гапларни айтишга мажбурлашаётгандир. Негаки хозир қирғизистонда, Ғарб томонидан Қирғиз хукуматини атайин Ислом ва Мусулмонларга қарши йўналтирилиб, правокация уюштириш учун қулай шароит пайдо қилиш учун жиддий компаниялар иш олиб боришмоқда. Улар хатто призидентга таъқиб ўтказа оладиган қувватга эга.

Шу билан бир вақтнинг ўзида бу “учунчи куч” бошқариб бораётган компанияси, иккинчи йўналиш бўйлаб, Мусулмонлар ичида хам, уларни хукуматга қарши гиж гишлаш амалиётларини олиб боришмоқда. Бу куч томонидан вахимали қилиб кўрсатилаётган исломий вахималар. Фақат вертуал ( интернет тармоқларида) оламда бўлиб, улар Қирғизистон учун риал хавф туғдирмайди.

Аммо, шуларни била туриб, нега призидент аппарати улардан шунчалар қўрқишади? Хатто уларни рози қилиш мақсадида, оналари кийиш эмас, кийганларга қарашдан номус қилган дунёвий (мини юбка, тор иштонлар, ….) авратлари очиқ ношаръий кийимларга қарши эмаслигини, фақат Оллох фарз қилган хижобга қарши эканини айтаяпти. Демак призидент, Мусулмонлар номидан қўпорув ишларини ўзлари уюштириши мумкин бўлган, ўша учунчи ғарбпараст кучларнинг ифлос реъжаларидан қўрқади.

Агар призидент мактаб ўқувчиларидаги хижобнигина ёмон кўраётган бўлса. Мусулмонлар хукумат ва призидентдан, мактаб программасига ўзгартириш киритишини талаб қилиб. Йигитларни қизлардан ажратиб ўқитиш программасини ишлаб чиқилишини сўранишимиз керак. Агар шу программани ишга ошириш ёки қонунийлаштириш учун хар қанча имзо тўпланиши лозим бўлса тўплаб беришга ваъда беришимиз керак. Нега энди қарийб 80% Мусулмон, 20% ғайриддинларни раъйига юришимиз керак. Қизларимизни, балоғатга етиши билан номахрамлар ичида ўқитилишига рози бўлишимиз, унинг устига хижобсиз боришга мажбурлашимиз даъюзлик бўлади Оллох сақласин. Шунинг учун қизларимизни номахрам йигит ва эркак ўқитувчилардан ажратиб қўйиб, сўнг ўқув даргохида хижобсиз юришларига рухсат берсак бўлаверади. Шунда призидент хам хижобга қарши эканини хаммага овоза қилиб ўтирмас эди. Биз хам ўз қизларимизни мактабда хижоб кий деб, мажбурламаган бўлар эдик. Чунки махрамлар балоғат ёшига етган кундан бошлаб, уларни хижоблантириш, уларнинг махрамлари учун фарз хисобланади. Бу хар бир ўзини мусулмон санаган инсон учун Оллох томонидан қўйилган қатъий талаб.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here