Ғарбдаги мусулмонларга қарши ҳужумлар кўпаймоқда

536
0

Францияда Росулуллоҳ с.а.в.ни масхара қилиб, карикатура суратларини чоп этган “Чарлие Ҳебдо” журнали таҳририятига ҳужум уюштирилгани бутун дунё оммавий ахборот воситалари орқали деярли ҳар куни намойиш қилинмоқда. Бу ҳодиса ҳам – бошқа ҳодисалар каби – террорчилик хуружлари дея тавсифланиб, айб мусулмонларга юклатилди.

Шунча шов-шувга қарамай, 7 январь куни “Чарлие Ҳебдо” сатирик журналига уюштирилган ҳужум кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, гувоҳлар деб айтилаётган кишилар суратга олган видео лавҳаларда монтаж излари яққол билиниб қолган. Бу каби шубҳа уйғотувчи фикрлар “Livejournal” журналининг сайтидан ўрин олди.

Шубҳа уйғотувчи омиллардан яна бири шуки, теракт амалиётлари уюштирилган жойлар тўлиқ кўздан кечириб чиқилмай туриб, президент ва бош вазир каби мамлакатнинг биринчи шахслари у ерга кириши хавфсизлик протоколига тўғри келмайди. Теракт амалга оширилган жой ва унинг атрофидаги бутун мавзелар ўраб олиниб, тезкор-қидирув амалиётлари ўтказилиши керак бўлади. Чунки у ер хавфли ҳисобланиб, портловчи моддалар ўрнатилган бўлиши мумкин. Аммо Франция президенти Олланд террорчилик ҳужумидан 10 дақиқа ўтар-ўтмас, жабрланганлар ҳали тез ёрдам машинасига ортилмай туриб воқеа жойида пайдо бўлган.  Бироқ, ҳеч қандай мина қидирувчи мутахассислар, ёки искович итлардан дарак йўқ.

Шундай бўлишига қарамай, бу ҳодисадан сўнг мусулмонларга ва масжидларга нисбатан ҳужумлар аввалгига қараганда анча кучайди. Исломофобияга қарши обсерватория гуруҳи раҳбари Абдуллоҳ Зикрий Францияда мусулмонларга қарши нафрат ва айирмачилик кучайганини билдирди.

Олинган хабарларга кўра, Франциядан ташқари бошқа Европа давлатлари кўчаларида ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши аксил-Ислом намойишлари авж олган. Хусусан, Германиянинг Дрезден шаҳрида давом этиб келаётган аксил-Исломчилар намойиши яна авжига чиққани айтлади хабарда. Испанияда Ислом ва мусулмонлардан қутилишнинг нишонаси сифатида Исломнинг тарихий ҳарбий байроғи кўчаларда айлантирилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here