Ливанда чиқадиган “Сефир” газетаси Сурия президенти Башар Асад ҳокимиятнинг баъзи қисмларини мухолифатга топширишга рози эканлиги ва бу борада мухолифат билан учрашув ўтказишга тайёр эканлиги ҳақида ёзди.
2015 йилда Башар Асаднинг Москвага бориши ҳақида хабар тарқатган газетанинг ёзишича, апрел ойида аксарияти мухолифат вакилларидан иборат Муоз ал-Хатиб етакчилигида бир ҳукуматнинг ташкил қилинишини олға сурилган ташаббус муҳокамага қўйилади. Газетеге кўра, Муоз ал-Хатиб етакчилигидаги янги ҳукуматга конституция ёзиб чиқиш ва умумий сайловларга тайёргарлик кўриш вазифалари юклатилади.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳукуматда – Россия қаттиқ туриб талаб қилганидек – мудофаа вазирлиги, ҳарбий қувват ва давлат хавфсизлиги Асаднинг қўлида қолади. Ички ишлар эса мухолифатнинг қўлига ўтишида бирор муаммо йўқлиги олға сурилди. Бироқ мухолифат вакиллари газета хабар қилаётган ҳукумат тақсимланишига шубҳа билан қарамоқда. Мухолифатга кўра, Россия ва Эрон икки тараф, яъни Сурия режими ва мухолифати рози бўладиган даражада ечимга ҳаракат қилмайди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Сурия миллий коалициясининг собиқ раҳбари Муоз ал-Хатиб 2015 йил 1 январ куни “Сурия ватан гугуҳи” номли янги сиёсий ташкилот тузганлигини эълон қилган эди.
“Халқимиз қонининг ноҳақ тўкилиши ва озод аёлларнинг қамоқхонадаги фарёди бизни ўз тамойилларимизни эълон қилишга ундади”, “Сиёсат оқаётган қонни тўхтатиш учун битим тузиш воситасидир. Авваламбор қамоқхолардаги маҳбуслар, хусусан аёллар ва болалар озод қилиниши лозим. Женева баёноти Сурияни қутқариш учун ўтиш йўлига замин тайёрламоқда”, дейилади гуруҳ раҳбари ал-Хатибнинг имзоси билан чиқарилган баёнотда.