Россия Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини яна бир бор “хатардан” огоҳлантирди

547
0

  АҚШ бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар ислом юртларни ўз нуфузи остида ушлаб туриш   учун ва ўйлаб топган “терроризм” ва “экстремизм”га қарши кураш масаласи бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги асосий мавзуларидан бири бўлди.

 Мазкур йиғилишда сўзга чиққан РФ президенти Владимир Путин, КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити дунёдаги вазият шиддат билан ўзгараётган, эски муаммолар кескинлашаётган оғир бир вазиятда ўтаётганини белгилаб ўтди.

  “Аммо, афсуски, янги муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда, глобал хавфсизлик тизимларида ўзгаришлар содир бўлмоқда. Буларнинг барчаси КХШТга аъзо давлатлардан керакли чораларни кўришни талаб қилади. Ташкилот ушбу масалаларни хал қилиш учун реал имкониятларга эга”, – деди Путин.

 Сўзида давом этган Путин, ташкилот фаолияти йўналишларидан бири Афғонистон билан яқин алоқаларни йўлга қўйишдан иборатлигини ва бу мамлакатдан халқаро кучларни олиб чиқиб кетилиши бутун минтақа учун хатарли эканлигини  белгилаб ўтди. “Барчамиз Афғонистон равнақ топишидан манфаатдормиз”, -деди.

 “Ироқ ва Шом исломий давлати” ташкилоти хусусига тўхталган Путин, террорчи ва экстремистик гуруҳлар Марказий Осиёда ўз нуфузини кенгайтириш учун ҳаракат қилаётганини айтиб, айни вақтда тожик-афғон чегарасига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 Ўз навбатида, сешанба куни Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан мазкур саммит доирасида учрашган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам халқаро кучлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши арафасида Тожикистон ва Қирғизистонни энг ёмон вазиятларга тайёр туришга чақирди.

 “Халқаро иттифоқчи кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши шароитида Қуролли кучларимиз вазиятни ҳар қандай ривожланишига, шу жумладан энг салбий оқибатларга ҳам тайёр бўлиши керак”, – дея огоҳлантириб ўтди Сергей Шойгу.

 Туркистон:

Россиянинг Ўрта Осиёдаги вазни енгиллашиб бормоқда. У сиёсий, иқтисодий, сақофий босим бериш ричагларини деярли қўлдан бой берган. Шунинг учун Путин, фақат харбий тахдидлар ёки вахималар пайдо қилиб, ОДКБ каби харбий блоглар билан келаётган тахдидларга ёрдам бериши мумкинлигига ишора қилмоқда. Соддароқ айтганда, минтақага фақат харбий таъсир кўрсата олиши мумкинлигини хисобга олиб, харбий амалиётлар хавфидан огохлантиришга урунмоқда. Мақсади эса, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларни ўз таъсиридан чиқариб юбормаслик. Шунингдек, Россиянинг бугунги холатида уни атрофидаги барча давлатлар ташлаб қочиб кетиш арафасида туришибди. Демак Россия бу давлатларга сиёсий, иқтисодий томондан хозир хар қачонгидан кўра кўпроқ  мухтож бўлиб турибди. Путин харбий тахдидлар билан уларни қўрқитишдан, уларга Россияга бўлган мухтожликларинг хали хам бор демоқчи бўлади. Хали иш бошламасидан инқирозга юз тутиши мумкин бўлиб турган БИ ва ЕВРОЗЕС ташкилотларини сақлаб қолишга барча КХШТ аъзоларини харакат қилишга чақиради. Бу эса фақат юқоридаги сингари тахдидлардан огохлантириш ва керак бўлса ўзи ўша тахдидли холатларни пайдо қилиш амалиётлар уюштириш билан бўлади.

Лекин Россия ишончли хамкор эмас. У Қирғизистон Тожикистонни ўз манфаати йўлида жонбозлик кўрсатиб беришга ундаётгани билан, уларнинг ўз юртларида пайдо бўлиши мумкин бўлган ашаддий холатлар хақида хатто ўйлаётгани хам йўқ. Вахолангки Путиннинг манфаатлари, нафақат Қирғизистонни, балки Россиянинг манфаатларига хам мутаносиб келмай қолди. У ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида хар нарсага тайёр, ўта хавфли фигурага айланиб бораяпти. Қирғиз ва Тожик етакчиларини мусулмонларга қарши курашини жадаллаштиришга ундар экан, минтақаларда дистабилизация холатини пайдо қилмоқчи бўлади. Бу холат унга шу юртлардаги харбий базаларини ва умуман харбий аралашувини кучайтиришга имкон беради. Бошқача айтганда шу давлатларни Россияга мухтожлик холатлари кучаяди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here