Эрдоган:  Фикрларимиз бир хил

552
0

Католик дунёсининг руҳоний раҳбари Папа Франциско уч кунлик сафар билан Туркияга келди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган  ва Папа Франциско президентлик саройида ёпиқ эшиклар ортида ва ҳайъатлар орасида учрашув ўтказди. Учрашув ортидан президент Эрдоган дипломатлар, ректорлар, академиклар, университет талабалари ва матбуот вакиллари тўпланган йиғилишда нутқ сўзлади.

Президент Эрдоган “ҳурматли меҳмонимиз”, дея сифатлаган Папа Франциско билан минтақада ва бутун дунёда юз бераётган ҳодисалар устида суҳбат ўтказганлигини билдирар экан, бу учрашув ўта фойдали бўлганлигини урғулади.

“Ишонаманки, бугун бу ердан туриб йўллайдиган рисоламиз дунёдаги ҳозирги оғир жараённи ийжобий томонга ўзгаришига жуда катта таъсири бўлади. Зеро ўтказган учрашувимизда ҳеч бир мавзуда зиддиятли фикрлар асло юзага келмади. Дунёда юз бераётган ҳодисаларга нисбатан фикрларимиз бир хил. Террор ва унга қарши курашга доир бир хил қарашга эгамиз. Дунёда жабр зулмларга қарши қарашларимиз ҳам бир хил. Бу зиёрат дунё бошидан кечираётган оғир кунларда амалга оширилиши жуда-жуда муҳимдир”, деди Эрдоган.

Папа Францисконинг Туркияга қилган зиёратини такрор-такрор юқори баҳолаган Эрдоган ўзаро учрашув бутун дунёда тинчлик умидини уйғотишига ишонишлигини билдирди.

“Бу учрашув минтақада ва дунёда тинчлик умидларини уйғотадиган жуда муҳим бир қадам бўлишига ишонаман. Бугун Туркиядан бериладиган рисолалар нафақат Туркияга ва нафақат Ватиканга, балки бутун Ислом жуғрофиясига ва бутун хиристиан жуғрофиясига етиб боради. У ерларда тинчлик умидини уйғотади. Бугун Анқарада тортилаётган бу фотосуратлар ҳеч шубҳасиз дунё учун умид уйғотувчи фотосуратлардир. Зеро охирги йилларда Патрик ҳазратларини биродарлик нуқтасига алоҳида урғу бериши жуда муҳим аҳамиятга моликдир”, дея таъкидлади Эрдоган.

Туркистон:

 Эрдоган ўзини Ислом ва Мусулмонлар номидан гапира оладиган исломий лидер қилиб кўрсатишга уринмоқда. Тўғрироғи куфр системаси шуни хоҳлайди.

Улар Ислом номидан гапираётган фигуралар, куфр мафкураси асосида фикрлайдиган, унинг манфаатларини илгари суриб, мусулмонлар устида бораётган ғойриинсоний зулмларга кўз юмиб, ҳар қанақанги ҳолатда хам муросасозлик асосида иш олиб борадиган кишилар туришини хоҳлашади. Албатта котоликлар папаси расмий сиёсий фигура эмас дейишади. Лекин у бутун куфр оламининг рухий раҳнамоси ҳисобланади. Эътибор берган бўлсаларинг у бутун насроний олами номидан гапираяпти. Ўз навбатида Эрдоган ҳам бутун Ислом олами номидан, унинг ягона лидери сифатида гаплашишга уринмоқда.

Лекин бу ҳуқуқ у кабилар учун эмас. Балки Ислом мафкураси остида яшаётган насроний ва яҳудийларни ўз ҳимоясига олиб, уларни ҳақ ҳуқуқларини Ислом асосида ҳимоя қилиб бериш мақсадида, уларнинг раҳбарлари билан учрашадиган Ислом раҳбарлари учундир. Буни, юқоридаги ҳолатнинг худди тескари кўриниши сифатида изоҳлаш мумкин. Унда Аҳли китобларнинг лидерлари, исломий Халифа ёки унинг ноиблари олдида Ислом шариати буюрганидек ўз ўринларини белгилаб олиш мақсадида учрашишади.

Нақадар пасткаш бўлишмаса бу каби устиларимиздаги етакчиларимиз. Улар ўз олдиларига Мусулмонларни куфр остида яшашга рози қилишга жон жаҳтлари билан ҳаракат олиб боришни мақсад қилиб олишди. Шу мақсадлари йўлида, куфр олами чизиб бераётган барча лоиҳаларни қабул қилиб, уларнинг макрларини била туриб яшириб келишади.

Куфр олами эса, бизларнинг лидерларимизни, Ислом тўнини кийиб олиб куфр манфаати остида юрадиган мунофиқлар бўлишларини хоҳлашади. Уларга фақат шу ҳолатингизда сизлар ўз тахтларингизни сақлаб тура оласизлар деб уқтириб келишади. Шундан келиб чиқиб, қўштирноқ ичидаги лидерларимиз, Мусулмонларни бир неча тоифаларга бўлиб олиб, уларнинг баъзиларини ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилишади. Натижада яна мусулмонлар аро тўқнашувлар учун янги шароитлар пайдо бўлаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here