Сисининг мақсади Исроил хавфсизлигини ҳимоя қилишдир

542
0

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Синай ярим оролидаги ҳужумлардан кўзланган асл мақсад Исроил хавфсизлигини ҳимоя қилиш эканлигини билдирди.

Ас-Сиси Франциянинг “Frans 24” телеканалига берган интервьюсида Миср тупроқларида Исроилга қарши ҳаракатларги рухсат берилмаслигини қайд этди.

“Синай ярим оролидаги амалиётларимиз Мисрнинг у ердаги ҳукмронлигини кафолатлаш учундир. Бизнинг тупроқларимиз Исроилга қарши амалга ошириладиган ҳаракатлар учун базага айланишига изн беришимиз мумкин эмас”, дея таъкидлади Миср президенти ас-Сиси.

Бир неча кун аввал Синай ярим оролидаги бир уй бомбаланди. Ҳодисада 15 киши, жумладан аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлди. Миср масъуллари ракетанинг қаердан отилганлиги ҳақида маълумот бермади. Ракета Миср ҳарбийларига оид верталётдан отилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шунингдек Миср армияси Синай ярим оролида амалга оширган яна бир ҳарбий амалиётда 10 киши ўлдирилган ва 54 киши террорчиликда айбланиб қамоққа олинган эди.

Ас-Сисининг ҳарбий тўнтаришдан аввал ҳам, кейин ҳам босқинчи яҳуд режимининг хавфсизлик кучлари ва разведка бўлимлари билан тез-тез учрашув ўтказганлиги ҳамда яҳудийларнинг Ғазога ҳужуми чоғида ҳам бу учрашувларини давом эттирганлиги оммага ошкор бўлиб қолган ва ахборот агентлиалари орқали тарқатилган эди. Ас-Сиси расмий равишда босқинчи яҳуд режимининг хавфсизлигини муҳим деб билишини ўз оғзи билан айтиши ва унинг хавфсизлиги учун Синай ярим оролида ҳарбий амалиёт ўтказганлигини эътироф этиши Мисрдаги ҳарбий тўнтаришнинг асл мақсадини кўрсатиб турипти.

Синай ярим оролида кечаётган ҳодисаларни баҳона қилган Миср армияси Ғазо чегарасидаги юзлаган уйларни бузиб ташлади. У чегара бўйлаб нейтрал зона ташкил қилишни истагида шундай қилмоқда. Олинган хабарларга кўра, Миср армияси ҳозирга қадар 800 уйни бузиб ташлаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here