БМУК Россиянинг Исломга қарши сиёсатини яширишдан ожизлик қилмоқда

562
0

  Россия ОАВ хабарига кўра, 1 ноябр куни Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуров шайх Али Мухиддин ал-Қорадоғий бошчилигидаги Бутунжаҳон мусулмонлар уламолари кенгаши (БМУК) делегацияси билан учрашди. БМУК бош котибининг сўзларига кўра, мазкур ташриф катта йўлнинг бошланиши. Аввалроқ БМУК делегацияси Нальчик шаҳрида бўлиб ўтган конфессиялараро “Анъанавий динлар: мўътадиллик ва яхши қўшничиликка чақириқ” номли халқаро илмий конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган эди. Конференция якунида мусулмонлар ҳамжамиятининг давлат ва жамият билан муносабатларини ўзида мужассам этган баёнот қабул қилинган эди.

 Изоҳ:

 Динларни бирлаштириш, тоқатлилик ва мўътадиллик фикрларини тарқатиш учун БМУК делегацияси Россияга яна бир бор ташриф буюрди. Аммо “анъанавий ислом” қарашларини тарғиб қилиш учун араб олами уламолари амалга ошираётган бундай ташрифлар Россиянинг Исломга қарши сиёсатини яширишдан ожизлик қилади. Аксинча, Россия мусулмонлари БМУК ҳам тоғутни ҳимоя қилаётган рус муфтиётидан ҳеч қандай фарқ қилмаслигига янада кўпроқ ишонч хосил қилмоқдалар. Россия мусулмонлари араб оламининг мўътадил уламолари воситасида мўътадил ислом фикрини маъқулланишини ҳимоя қилинишини оқловчи тизимга муҳтож эмаслар. Агар расмий ҳукумат, бундай уламолар Шимолий Кавказ республикаларига ташриф буюришлари орқали мусулмонларнинг ўзларига бўлган муносабатларини ўзгартирамиз, деб ўйлаётган бўлса қаттиқ адашмоқда.

 Биринчи навбатда, мусулмонларни ўғирлаш, ўлдириш ва қийноққа солиш орқали қурқув муҳитини барпо қилиш ўрнига, жамиятда инсон табиати талаб қилувчи хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашлари зарур бўлади. Исломий адабиётлар, Қуръон ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳи алайҳи ва саллам ҳадисларини таъқиқлаш ҳамда мактаб ва университетларда ҳижоб кийишга тўсқинлик қилишни тўхтатишлари зарур. Буларсиз радикаллашувни тўхтатиш ёки Қорадоғий таъкидлаганидек, Шимолий Кавказ ҳудуди, олам ҳудуди эканлигига мусулмонларни ишонтириш мумкин бўлмайди.

 БМУК уламоларига келсак, улар Ислом Уммати манфаатларини ҳимоя қилмагунларича ва адолатсиз ҳукумдорга Ҳақ сўзни айтмагунларича Шимолий Кавказ мусулмонларининг ишончини қозона олмайдилар. Россия ҳукумати эса Шимолий Кавказ мусулмонларининг ҳукуматга нисбатан салбий муносабатларининг сабаби аввалом бор мазкур минтақада ва умуман бутун мамлакатда олиб борилаётган сиёсат натижаси эканлигини тан олиши, муаммони ечими ўзларига содиқ уламоларни таклиф қилишда эмас, балки, муносабатни ўзгартиришда эканлигини англаб етиши керак бўлади.

 Абдуллоҳ ибн Яҳё

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими учун махсус тайёрлади

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here