Рула Ғани хоним Франциянинг оммавий жойларда ниқоб-паранжи тақишни тақиқлаш қарорини қўллаб-қувватлаши билан ўзининг асл мақсадларини фош этди!

532
0

Рула Ғани хоним Франциянинг оммавий жойларда ниқоб-паранжи тақишни тақиқлаш қарорини қўллаб-қувватлаши билан ўзининг асл мақсадларини фош этди!

Яқинда сайланган президент Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг рафиқаси Франс-Пресс (АҒР) ахборот агентлигига берган баёнотида Франция ҳукуматининг 2011 йил муслималарнинг жамоатчилик жойларида ниқобда юришларини тақиқлашга оид қарорини қўллаб-қувватлашини айтди.

Ҳатто у ниқобни пардага ўхшатди ва «Француз ҳукумати томонидан аёлнинг эркин ҳаракатланишига ва қарашига халақит берадиган ниқоб ва паранжини тақиқлаш тўғрисидаги қонунига келсак, ниқоб пардадан бошқа нарса эмас, мен француз ҳукумати билан буткул якдилман», деди. Кейин у «Беш йиллик эрининг раҳбарлиги тугаган пайтда афғон эркаклари аёлларнинг ҳар қандай ролини тан олишга янада мойил ва тайёр бўлиб қоладилар», дея умид қилишини қўшимча қилди.

Бу христиан динидаги хоним аслида нимани назарда тутяпти, деган савол туғилади. Унинг ўзи, шунга жавоб бериши керак. Аслини олганда, у эртанги афғон аёллари тўғрисида ўзининг дастлабки ниятларини, истак ва фикрларини билдиряпти.

Унинг айни нуқтаи назаридан очиқ кўриниб турибдики, демократик тузум билан диктаторлик тузуми битта танганинг икки томони бўлиб, иккаласи ҳам инсонлар истагидан ўз истакларини устун қўйишади ҳамда ўзлари қилган ё қилмаган ишларни одамларга зўрлаб тиқиштиришади!

Агар Афғонистоннинг бу биринчи хонимида журъат бўлса, Франциянинг то шу кунгача Африкада олиб борган мустамлакачилик сиёсатини танқид остига олса бўлмайдими!?

Бунинг жавоби аниқ: на президент Ғани ва на унинг рафиқаси буни хаёлларига ҳам келтиришмайди. Ахир, кўриб турибсизку, иккаласи ҳам америкалик ва ғарблик хўжайинларини буйруқларини бажаришга ошиқишмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими

E-Mail: hizbuttahrir.af@gmail.com

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here