Мустақилик куни муносабати билан Олатоғ марказий майдонида бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Қирғизистон халқига тиз чўкиб яшашдан кўра, ўлиш осон, деди.
Ўз нутқи давомида президент тадбирда иштирок этаётган қўшни давлат элчиларига ҳам мурожаат қилиб ўтди.
“Бугун бу ерда қўшни давлатларнинг элчилари ҳам иштирок этмоқда. Вақтдан фойдаланиб, улар орқали мазкур давлат раҳбарларига мурожаат қилмоқчиман. Хурматли қўшнилар, келинглар ахил яшайлик. Бир биримизга зарар етказишга ҳаракат қилиш ўрнига, ўзаро ёрдам берайлик. Яқинда Қирғизистонда яна инқилоб бўлади, деб сизларни ишонтирмоқчи бўлаётганларга ишонманглар. Бунинг учун ташқаридан озгина туртки, ичкаридаги мухолифатни молиялаш ва қўллаб-қувватлаш керак бўлади. Бу эса эндиликда ҳеч қачон бўлмайди”,- деди президент.
Туркистон:
Илгари айтиб ўтганимиздек, Атамбаев Россиянинг чизиб берган харита бўйлаб уни рози қилиш сари қаттиқ харакатлар олиб бормоқда. Россия уни, АҚШ Афгонистон муаммоси билан аввора ва харбий техникаларини олиб чиқиб кетиш хамда Афгонистонда маълум вақтгача стабилликни ушлаб туриш мақсадида Қирғизистонда фитна чиқаришдан манфаатдор эмас, деб уқтириб келади. Шундан келиб чиқиб, Атамбаев аппозиция лидерларини қўрқмай қамай бошлади. Ўзини эркин тутиб хар қандай норозилик чиқишларини бепарво қарши ола бошлади. Лекин тиз чўкиш эмас, Қирғизистон хали саждадан турган эмас. Демократия номи билан Капитализм системаси олиб келган сохта мустақиллик эса, СССР давридаги якка Москвага бўлган саждадан, яна бир неча тоғут давлатларга хам, вақти вақти билан бош эгиб туришга шароитлар яратиб берди.