Сўнгги кунларда босқинчи яҳудларнинг Фаластин халқига қарши шафқатсиз ҳужумлари янада ортди. Исроилнинг ҳарбий самалётлари Ғазо бўлкасини ҳаводан бомбаламоқда. Автомобиллар ва уйларни нишонга олган ҳужумлар оқибатида тинч фуқаролар, ҳатто ёш гўдаклар ҳам ҳалок бўляпти. Фаластин соғликни сақлаш вазирлигини сўзчиси Ашраф Қудранинг билдиришича, шу кунгача Исроил ҳужуми оқибатида ўлганларнинг сони 49 нафарга етди, яраланганларнинг сони эса 450дан ошди. Ашраф Қудрага кўра, ўлганлар орасида аёллар ва болаларнинг сони талайгина. Исроилдан отилган ракетанинг Дайрул Балаҳдаги бир уйга келиб тушганлиги сабабли бир она ва тўрт нафар гўдак фарзанди ҳаётдан кўз юмди. Бундай ҳодисалар жуда кўп учрамоқда. Бир неча кун аввал бомдод номози учун уйидан чиққан 16 ёшли Муҳаммад Ҳудайр яҳудийлар тарафидан ўғирлаб кетилиб тириклайин ёқиб юборилган эди.
Бутун дунё телевизорлар қаршисида футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларини томоша қилаётган бир пайтда Фаластин халқи – армияси эмас – кўчаларга чиқиб Исроил армиясининг ҳужумларига қарши турипти. Улар жонли қалқон сифатида уйлари ва болаларини ҳимоя қилишмоқда. Кеча Исроил армиясига қарашли F-16 қирувчи самолёт ўз уйларини вайрон қилинишига қарши бир бинонинг устида жонли қалқон бўлиб турган тинч фуқароларни нишонга олди. Ҳужум оқибатида 7 киши, жумладан икки гўдак ҳаётдан кўз юмди, 25 киши оғир жароҳатланди. Исроил армияси “биз уйларни нишонга олишдан аввал уйларни бўшатиб қўйинг, деб огоҳлантирганмиз”, дея ўзларини оқлашмоқда. Исроил радиоси ҳужумдан аввал уй эгалари телефон орқали уйдан чиқиб туришлари ҳақида огоҳланрилганлигини хабар қилди.
Исроиллик масъуллар уч кун ичида қилинган ҳужум ҳисоботини очиқлади. Исроил давлат радиосининг бир ҳарбий масъулга таяниб хабар қилишича, Ғазога қилинган ҳужумда уч кун ичида 400 тонна бомба отилган. Исроил армияси тарафидан берилган ёзма баёнотда Ғазодаги 440та нуқтага зарба берилгани айтилади.