Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – у кишини Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин – 1435 йилнинг рамазон ойи кириб келиши муносабати билан даъватни кўтариб чиқаётган содиқ, мухлис биродарларга, ер юзининг барча жойидаги бутун мусулмонларга йўллаган нутқи

513
0

загруженноеҲизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – у кишини Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин – 1435 йилнинг рамазон ойи кириб келиши муносабати билан даъватни кўтариб чиқаётган содиқ, мухлис биродарларга, ер юзининг барча жойидаги бутун мусулмонларга йўллаган нутқи

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар бўлсин, ва баъд:

Даъватни кўтариб чиқаётган содиқ, мухлис биродарларга…

Ер юзининг барча жойларидаги бутун мусулмонларга…

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Мен Аллоҳ Субҳанаҳудан мусулмонларнинг тутган рўзаларини, ибодатда қоим бўлишларини қабул қилишини сўраб қоламан. Аллоҳ Субҳанаҳу барчамизни олдин қилган гуноҳларимизни Набий A айтганларидек мағфират қилсин. Набий A Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда бундай дедилар:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ، إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазон рўзасини имон билан ва ажр умид қилиб тутса унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади». Абу Ҳурайра Gдан қилинган бошқа ривоятда эса Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда имон билан ва ажр умид қилиб қоим бўлса унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади».

Ҳурматли биродарлар, Аллоҳ Субҳанаҳу ҳижратнинг иккинчи йилида шаъбон ойида рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Бу ой Аллоҳ Қуръонни нозил қилган ойдир.

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган»             [Бақара 185]

Бу ой Аллоҳ Умматни нусрат ва аниқ фатҳ билан икром қилган ой ҳамдир. Чунки катта Бадр жанги рамазоннинг ўн еттинчисида бўлган. Ўшанда мушриклар катта мағлубиятга учрашган… Ана шундан кейин бу улуғ ойда бошқа ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтди. Ҳижратнинг саккизинчи йили муборак рамазон ойининг йигирманчисида рўй берган Маккаи Мукаррама фатҳидан бошлаб ҳозирги Куфа шаҳрининг яқинида – у форс Ярмукидир – бўлиб ўтган Бувайб жангигача шу улуғ ойда бўлди. Ҳижрий 31 йил 14 рамазонда бўлиб ўтган ўша жангда мусулмонлар Мусанно қўмондонлигида ғалаба қозондилар. Ана шундан кейин ҳижрий 223 йил 17 рамазонда Мўътасим қўмондонлигида Амурия фатҳ этилди. Ҳижрий 658 йил 25 рамазонда эса мусулмонлар мўғул-татарларни мағлуб этган Айн Жолут жанги бўлиб ўтди. Бу улуғ ойда бундан бошқа ғалабалар ҳам бўлди…

Рўза шундай қилиб олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил яқин йўлолмайдиган Қуръони Карим билан ҳамда фатҳ ва нусрат билан боғланди… Рўза жиҳод билан ҳам боғланди… Рўза яна Аллоҳ ҳукмларини татбиқ этиш билан боғланди… Аллоҳ Субҳанаҳу ҳукмлари бир-биридан асло ажралмаслиги кўзи ва басирати (қалб кўзи) бор ҳар бир кишига маълумдир. Ибодатлар бўлсин ёки жиҳод, муомалалар, ахлоқ, сулук бўлсин ёки ҳадлар ва жиноятлар бўлсин, буларнинг барчаси битта мишкот-манбадандир. Кимки Китоби Карим оятларини ва ҳадиси шарифларда келган нусусларни тадаббур қилса буни аниқ кўради. Мусулмон Зикрул Ҳаким оятларидан ушбу оятни тиловат қилади

«Намозни тўкис адо қилинг»                                                                                 [Бақара 43]

Ушбу оятни ҳам тиловат қилади:

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг»                             [Моида 49]

Бу оятни ҳам тиловат қилади:

«Сизларга рўза тутиш фарз қилинди»                                                                 [Бақара 183]

Ушбуни ҳам тиловат қилади:

«Сизларга жанг қилишингиз фарз қилинди»                                                         [Бақара 216]

У шунингдек ҳаж ҳақида Росулуллоҳ A ҳадисларида қуйидагини ҳам ўқийди:

«خُذُوا عَنِّي مَنَاسِكَكُمْ»

«Маносик (ҳаж ибодат)ларингизни мендан (таълим) олинглар». Бу ҳадисни Байҳақий ўзининг Сунан кубросида Жобирдан чиқарди. Мусулмон ҳадлар ҳақида ушбуни ҳам ўқийди:

«خُذُوا عَنِّي، خُذُوا عَنِّي، قَدْ جَعَلَ اللهُ لَهُنَّ سَبِيلاً، الْبِكْرُ بِالْبِكْرِ جَلْدُ مِائَةٍ وَنَفْيُ سَنَةٍ، وَالثَّيِّبُ بِالثَّيِّبِ جَلْدُ مِائَةٍ، وَالرَّجْمُ»

«Мендан олинглар, мендан олинглар, Аллоҳ уларга бир йўлни белгилади. Уйланмаган йигит бокира қиз билан зино қилса юз дарра урилиб бир йилга сургун қилинади. Уйланган киши жувон билан зино қилса юз дарра урилиб тошбўрон қилинади». Бу ҳадисни Муслим Убода ибн Сомитдан чиқарди. Мусулмон муомалалар ҳақида ушбуни ўқийди:

«البَيِّعَانِ بِالخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَاأو قال حتى يتفرقا-»

«Бир бири билан олди-сотди қилувчи икки киши модомики ажралиб кетишмаган бўлса – ёки то ажралиб кетгунгача, деди – ихтиёрлидир». Бу ҳадисни Бухорий Ҳаким ибн Ҳизомдан чиқарди. У шунингдек халифага байъат бериш ҳақида қуйидагини ўқийди:

«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса жоҳилият ўлимини топибди». Бу ҳадисни Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан чиқарди. Шундай қилиб демак Ислом жузларга бўлинмайдиган бир бутундир. Шунинг учун уни давлат, ҳаёт ва жамиятда татбиқ этиш учун унга даъват ҳам биттадир. Демак кимки дин ҳаётдан ажралган ёки дин сиёсатдан ажралган деб Аллоҳ оятларини бир-биридан ажратиб ташлайдиган бўлса гуноҳи азим ва жуда катта жиноят қилибди. Бундай гуноҳ ва жиноят ўз соҳибини дунёда расволик, охиратда эса аламли азоб сари олиб кетади.

Сўзим ниҳоясида шуни айтмоқчиманки, Аллоҳ Субҳанаҳу Бақара сурасидаги беш рўза ояти орасида дуони зикр қилди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деди:

«Бандаларим сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга имон келтирсинлар»[Бақара 186]

Бир-бирига қаттиқ алоқадор бу икки нарсани алоҳида келтириш алоҳида келтирувчининг азаматига бир далилдир. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу рўзага буюргандан кейин дуога ҳам буюрди. Сўнг дуо шаънини улуғлаш учун рўза оятларини мукаммал охирига етказди. Шунинг учун рамазонда дуони кўп қилинглар. Зеро Росулуллоҳ A Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай деганлар:

«ثَلَاثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمْ: الإِمَامُ الْعَادِلُ، وَالصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ، وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ تُحْمَلُ عَلَى الْغَمَامِ، وَتُفْتَحُ لَهَا أَبْوَابُ السَّمَاوَاتِ، وَيَقُولُ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ: وَعِزَّتِي لَأَنْصُرَنَّكَ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ»

«Уч кишининг дуоси рад этилмайди: одил имом-халифанинг, рўзадорнинг то оғзини очгунча ва мазлумнинг дуоси. Бу дуолар булутлар узра кўтарилади, уларга самовот эшиклари очилади, Робб Азза ва Жалла бундай дейди: Иззатимга қасамки, сенга бир оз вақтдан кейин бўлса ҳам албатта ёрдам бераман». Демак дуонинг рўза оятлари орасида зикр этилгани рўза ойида уни кўп қилишга ундашга далолатдир ҳамда дуо фазлининг баёни ва ижобат қилиниши ҳақидаги башоратдир. Зеро Аллоҳ яқин, ижобат қилувчи Зотдир.

Ва энг охирида шуни айтаманки, Аллоҳ биздан рози бўлиши ва олдинги гуноҳларимизни мағфират қилиши учун рўзага ҳарис бўлишимиз вожиб бўлганидек, рошид Халифаликни тиклаб исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилишга ҳам шундай ҳарис бўлишимиз вожибдир. Чунки биз ўшандагина Аллоҳ ҳукмларини татбиқ этиб дунёда зафар топувчилардан, Росулуллоҳ Aнинг рояси, Уқоб рояси, Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ рояси соясида яшовчилардан бўламиз. Биз Аллоҳ Субҳанаҳу изни ила охиратда ҳам зафар топувчилардан, ҳеч қандай соя бўлмайдиган, фақат У Зотнинг соясигина бўладиган кунда У Зотнинг соясида сояланувчилардан бўламиз. Натижада дунё ва охират ҳовлисида зафарга эришамиз. Бу эса буюк зафардир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта – Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here