Россия Федерациясининг 130-рақамли қонунига киритилган ўзгартиришлар жорий йил 5май кунидан кучга кирди. Унда янги жазо чоралари жорий қилинган, хусусан, Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.3, 205.4 ва 205.5 моддалари кучайтирилди. Бу моддалар кимларга қарши қаратилган? Нега Россия қонун чиқарувчилари экстремизм масаласига бунчалик эътибор беришга мажбур бўлишмоқда?
Бу моддаларни чуқурроқ текширган киши бу моддалар аввало Исломга даъват қиладиган, фаолияти фақат фикрий ва сиёсий курашга чекланган сиёсий Ҳизб бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши қаратилганининг гувоҳи бўлади. Бинобарин, шунга ўхшаш ўзгартиришлардан кейиноқ, 2013 йил ноябрда Челябинскда беш нафар мусулмон Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан қамоққа олинди. Аввалда экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги 282.2-модда асосида эски лойиҳа бўйича репрессия қилишган бўлса, эндиликда жиноят кодексидаги терроризмга қарши курашиш моддасини ҳам қўшишди. Бу эса ўз навбатида, репрессиянинг янги босқичи бошланаётганига далолат қилади. Масалан, шундан сўнг Ставропольда Абдураҳим Тошматовга қарши сохта жиноят иши қўзғатилиб, уни террорчилик амалиёти содир этишни режалаштирганлик айблови билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар Россиянинг истибдод машинасидан фақат янги режа бўйича фойдаланиб келишганига қарамай, афтидан энди, қамоқ жазоси муддати тўғрисидаги ҳамма моддаларни ўзгартириш орқали умрбод жазо қўллашга эришишмоқчи кўринади. Илгари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қурол-яроқ ташлаб қўйиш орқали имкон қадар барча жиноятлар билан йигирма йилгача жазо қўллаб келишган бўлса, бугун уларга умрбод қамоқ жазосини қўллашмоқчи.
Бундан ташқари ҳукуматдагилар ўз жиноятларини яширмоқчи ҳам бўлишяпти! Маълум бўлишича, ўтган йилнинг 26ноябрида Башкириядаги Дюртюли шаҳрида яшовчи олти нафар Ҳизб аъзоси устидан ҳам Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.5 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу айни модда бўйича қўзғатилган ишларнинг биринчиси бўлиб, хавфсизлик ходимлари уни ахборот воситалари орқали ёритишга шошилишмай, жамоатчилик реакциясини ўрганишмоқда. Ҳукумат ҳам исломий даъватни етказувчиларни қамоққа ташлашда давом этиш учун айни моддани ижро этилиш қобилиятини синаб кўрмоқчи. Мақсад, мусулмонларни чўчитиш. Қурайш ҳам Набий A ва саҳобаларига нисбатан худди шундай қилганди. Бугун эса даъватни етказувчиларга қарши қаратилган айни шу янги қонунлардан ҳам ваҳшийроқ қонун йўқ. Бундан ташқари, 2015 йил январда Москва ва Шимолий Кавказ минтақаларида ҳарбий трибунал орқали 205 модданинг ўзини алоҳида қайта кўриб чиқишмоқчи. Бу эса тажрибалар кўрсатганидек, ҳукумат тарафидан айбланувчи шахслар ҳуқуқларининг поймол қилиниши жамоатчиликка ошкор бўлмай қолишига олиб келади.
Россия ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши бундай ваҳшиёна қутураётгани сабаби, бу партия билан фикрий курашга дош беролмаётганидир. Шунинг учун ҳам 2003 йил Россия ҳеч қайси давлат ташламаган қадамни ташлаб, ушбу сиёсий Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот, дея ҳисоблаган бирдан-бир давлат бўлди.
Шубҳасиз, юрт ичкариси ва ташқарисида террорчилик қилишдан ўзга нарсани билмайдиган давлат мана шу Россия бўлади. Бунга далил, судларнинг репрессив тарзда давом этаётгани, Шимолий Кавказ ва бошқа минтақаларда мусулмонларнинг қирғин этилаётгани ҳамда Чеченистонда эркаклар, аёллар, болалар ва қарияларга қарши қирғинлар содир этилаётганидир. Шунингдек, бу давлат Шом қонхўрини қўллаб-қувватлаб, турли қурол-яроқлар билан таъминламоқда, бу қуроллар ёрдамида юз минглаб суриялик мусулмонлар қатли ом қилинмоқда, жароҳатланмоқда… Шу қуроллар туфайли улардан миллионлаби уйсиз қолганини ёки уйлари ва ватанларини ташлаб чиқишга мажбур бўлганларини айтмасак ҳам бўлади… Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, қалбларида яширин нарса (адоват)лари эса янада каттароқдир» [Оли Имрон 118]
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло кофирлар мўминларни ёмон кўришларини айтяпти ва уларнинг Исломга қарши урушларининг биринчи сабаби ҳам мана шу. Зотан, бу уруш мусулмонларни қамаш ва ўлдиришларидан ташқари, шаръий қонунчиликни ва ҳижоб кийишни таъқиқлашларида, масжидларни вайрон қилишларида ҳам очиқ кўриниб турибди. Иккинчи сабаб эса, Халифалик давлати барпо этилишидан қўрқаётганларидир. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир яратувчи-Холиқ аҳкомларига мувофиқ яшаш учун Уммат ичида ва у билан бирга ушбу давлатни барпо этиш йўлида фаолият қилмоқда. У бунга ўхшаш судларга қарамай, охиригача шу йўлда давом этишга қарор қилган бўлиб, бу судларнинг ҳаммаси унинг қувватига қувват қўшади, холос. Шунинг учун ҳам халқаро ҳамжамият Халифалик давлатининг ҳатто заррача аломатини ҳам парчалаш йўлида ўзининг бор кучларини аямай сарфламоқда. Бироқ буларнинг ҳаммасига қарамай, Халифалик давлати лойиҳасининг амалга ошишига қош билан қовоқ ўртасича вақт қолди.
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда бундай дейди:
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёювчидир» [Тавба 32]
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Женева-2» конференциясида қилган нутқида бундай сўзни айтди: «Шуниси жуда муҳимки, сиёсий жараён ўз ватанлари ҳақида ўйлайдиган, аммо Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкада Халифалик таъсис этилишини ўйламайдиган соғлом кучлар бирлиги билан ҳамоҳангликда олиб борилиши керак. Уларни бирлаштириш ҳамда терроризм таҳдидига қарши ҳар хил услублар билан курашда уларга ёрдам бериш керак. Бу бутун минтақа ва бутун дунёнинг вазифасидир».
Британия собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам бундай деганди: «… Экстремистик Ислом таҳдиди ҳеч қачон пасаймаяпти, у тобора ўсиб, бутун дунёга ёйилмоқда. У бутун жамиятлар ва давлатлар барқарорлигини издан чиқариши мумкин. Бу таҳдидга қарши курашиш учун унинг мавжудлигини даҳшат ила эътироф этмоғимиз ҳамда фаол тарзда унга қарши туришга қудратимиз йўқлигига иқрор бўлмоғимиз даркор». Яъни кофирлар ҳам Ислом давлати барпо этилажагига вақт масаласи қолганини тушунишмоқда. Айниқса, Россия ўз жиноятлари сабабли бундан кўпроқ қўрқса, арзийди. Лекин у даъватни етказувчилардан қутулишга уринишини то бугунгача тўхтатмаяпти. Бироқ Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло имон билан куфр ўртасидаги кураш оқибатини аллақачон белгилаб берган. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Росулуллоҳ A ҳам бундай марҳамат қилганлар:
«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ عِزًّا يُعِزُّ اللهُ بِهِ الإِسْلاَمَ وَذُلاًّ يُذِلُّ اللهُ بِهِ الْكُفْرَ»
«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com