Ғамхўр Халифалик йўқ бўлиб, Батул Ҳаддод ҳимоясиз қолди

593
0

1234823_307473562751041_2286748329694901846_nҒамхўр Халифалик йўқ бўлиб, Батул Ҳаддод ҳимоясиз қолди

Батул исмли қиз Исломга кирганидан бир неча кун ўтиб, ўз отаси томонидан ўлдирилди. Отаси заррача ҳам раҳм қилмай, қўрқмай унинг бошига тош билан уриб ёрди ва бунинг натижасида у ҳаётдан кўз юмди… Аллоҳнинг динини маҳкам ушлаб, ота-боболари динини тарк этиб ҳалок бўлган бу қиз Исломдаги биринчи шаҳид Сумайянинг синглиси ва барча мусулмонларнинг синглиси бўлди…

«Албатта мўминлар ака-укадирлар»                                                                     [Аҳқоф 10]

Отаси уни заифалигидан, кучсизлигидан, низомнинг ва одамларнинг унга бефарқлигидан фойдаланиб, қўрқмасдан, шафқатсизларча ўлдирди.

Отасининг қўрқмасдан, шафқатсизларча уни ўлдириши ражаб ойининг биринчи кунида бўлди. Халифаликнинг ағдарилиши ҳам шу ойда бўлган эди. Унинг ағдарилиши билан куч-қудрат соҳиби Аллоҳнинг шариати дунёдан ғойиб бўлди. Ёрдам берувчи, интиқом олувчи ҳамда Батул ва у каби ер юзидаги заифаларга нусрат-ёрдам беришга буюрган Аллоҳнинг бошқаруви йўқ бўлди. Унинг ағдарилиши билан барча золимлар мусулмонлар номусига ва жонига журъат қиладиган бўлди. Унинг ағдарилиши билан ҳеч кимни имонга зўрлаб киритмаган, балки черковдаги зиммийларнинг ҳам номуси ва жонини ҳимоя қилган буюк Ислом аҳкомлари татбиқдан тўхтади.

«Динга зўрлаб киритиш йўқ»                                                                               [Бақара 256]

Эй мусулмонлар!

Дарҳақиқат, ҳақ йўлдаги Халифалик давлати йўқ бўлиши билан Батулни ҳимоя қиладиган қаҳрамонлар ҳам йўқ бўлди. Ислом аҳкомлари татбиқ қилинмаслиги билан адолат ва қасос ҳам йўқ бўлди. Аксинча, малай мунофиқ ҳукмдорлар Ислом аҳкомларини татбиқ этишга даъват қилаётган кишиларга қарши урушларини бир зум ҳам тўхтатишмади, Халифалик давлати қайта барпо этилишига йўл қўймаслик йўлида бор кучларини сарфлашда бир лаҳзаларини ҳам бекор ўтказишмади. Чунки сизнинг куч-қудратингиз ва улуғлигингиз Халифалик давлатидадир. Шу давлат билан номусларингиз ҳимоя қилинади, жонларингиз сақланади. Бу давлат даъватни кўтариб чиқиш орқали динни ҳимоя қилади ва шу давлат билан Батул қони учун қасос олинади.

Бас, шундай бўлгач, биз сизни Роббингиз розилиги, дунёю охират яхшилиги учун ички ва ташқи душманларимиз ҳайбатланадиган ушбу давлатни барпо этишга даъват қиламиз, Аллоҳнинг даъватчилари даъватини қабул қилинг:

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                                                                                                               [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here