Анас Шариф ва унинг ҳамкасбларининг вафоти муносабати билан таъзиянома

26
0

Матбуот баёноти

Анас Шариф ва унинг ҳамкасбларининг вафоти муносабати билан таъзиянома

2025 йил 10 август, якшанба куни кечқурун, Ғазо шаҳридаги «Шифо» тиббиёт мажмуаси олдида жойлашган кичик ахборот чодири яҳудий вужуди томонидан тўғридан-тўғри зарбага учраб, бутунлай вайрон қилинди. Ҳужум натижасида Ғазода давом этаётган геноцидни ҳужжатлаштираётган беш нафар журналист шаҳид бўлди. Шаҳидлар орасида мухбирлар Анас Шариф ва Муҳаммад Қуройқа, шунингдек, фотомухбирлар Иброҳим Зоҳир, Муъмин Алийва ва Муҳаммад Навфал бор эди. Аллоҳ Таоло барчаларини раҳматига олсин, пайғамбарлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳлар сафида жой берсин. Уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар улуғ бахтдир!

Фаластин халқи, айниқса, Ғазо аҳолиси, яҳудий вужуди ва унинг ҳимоячиси бўлган АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар томонидан тўхтовсиз тажовуз остида қолмоқда. Уларнинг ҳаёти, уй-жойи, қадр-қиммати ҳамда муқаддас заминлари муттасил поймол қилинмоқда. Афсуски, бу тажовузни тўхтатишга ҳеч ким чора кўрмаяпти. Бундай ваҳшийликларга гувоҳлик бериб, жаҳон жамоатчилигига етказиш вазифасини бажараётган журналистлар ҳам мунтазам нишонга олинмоқда. «Ал-Жазира» телеканали маълумотларига кўра, яҳудий вужуди шу кунга қадар тахминан 270 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимини қасддан ўлдирган. Бу эса халқаро ҳуқуқ нормаларига, инсонийликнинг асосий тамойилларига ва умумбашарий ахлоқий меъёрларга очиқдан-очиқ қарши қилинган жиноятдир.

Бу жиноятлар учун бевосита масъулият халқаро тизим зиммасидадир. Ҳеч бир ҳукумат қуруқ қоралашлар, сохта баёнотлар ёки юзаки қайғу изҳорлари билан ўзини амалий чора кўриш вазифаси ва масъулиятидан озод қила олмайди. Сиднейдан то Токио ва Лондонгача бўлган шаҳарларда юз минглаб инсонлар майдонларга чиқди, аммо уларнинг ҳукуматлари яҳудий вужудига нисбатан қатъий чоралар кўришдан бош тортди. Шу билан бирга, Ғазога қўшни давлатлар эса қон тўкилишини тўхтатишга қодир армияларга эга бўлсалар-да, сукут сақлаш билан чекланмоқдалар.

Ғазодаги қирғин ташлаб қўйиш ва бефарқлик рамзига айланди. Бироқ бу атама хиёнатнинг асл кўламини очиб беришга ҳаргиз етарли эмас. БМТ ва дунёнинг турли пойтахтларидан такрор-такрор янграётган қоралов баёнотлари эса, аслида, жиноий тил бириктирувдан бошқа нарса эмас. Чунки ушбу давлатлар яҳудий вужудига ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ёрдамни муттасил тақдим этмоқда. Албатта, бу вужуднинг жиноятларига барҳам бериш ва уни ҳақиқий жавобгарликка тортишга фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина қодирдир. Росулуллоҳ ﷺ бундай башорат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاء اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاء أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад ривояти).

Рошид Халифалик – Ғазо ва бутун мазлум мусулмон диёрларини ҳимоя қила оладиган ягона сиёсий ва ҳарбий тузумдир. Уммат ўз қўшинларини бурчини адо этишдан тўсиб қўйган ҳукмдорларни мансабдан четлатишни қатъий талаб қилиши лозим. Армиялар эса ҳукмдорлардан ажралиб чиқиб, Ғазога ёрдам бериш йўлида сафарбар бўлиши, шунингдек, Халифаликни барпо этиш йўлида сидқидилдан фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериши лозим.

Армияларимиз ушбу бурчларини адо этиш билан мусулмонларга ёрдам беришни ва муқаддас даргоҳларини ҳимоя қилишни орзу қилаётган ҳар бир мусулмоннинг қалбидан ғам-андуҳни кўтаради. Мана шу – ҳал қилувчи йўлдир.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                      [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here