Нетаняхунинг баёнотлари яҳудий вужудининг асл башарасини фош этиш билан бирга, Миср режими тутган заиф позицияни ҳам намоён этмоқда

21
0

Матбуот баёноти

Нетаняхунинг баёнотлари яҳудий вужудининг асл башарасини фош этиш билан бирга, Миср режими тутган заиф позицияни ҳам намоён этмоқда

Яҳудий вужуди бош вазири Бинямин Нетаняху ўзларининг «Буюк Исроил» деб атаётган ғоялари, шунингдек, кўчириш ва кенгайиш режалари ҳақида очиқ баёнот берди. Бу баёнот босқинчи вужуд раҳбарларининг қалби мусулмонлар ерларига нисбатан гина-адоват, хиёнат ва ҳирс билан тўлиб-тошганини яна бир бор исботлади. Бу албатта, тилдан беихтиёр чиқиб кетган сўзлар эмас, балки сионист сиёсий тафаккури билан узвий боғлиқ режаларнинг амалдаги ифодаси ва ҳаётий воқеликда қадамма-қадам татбиқ этилаётган дастурларнинг аниқ кўринишидир.

Яҳудий раҳбарлари ўз ҳирсларини уялмай ифодалашга одатланишган. Улар доимо атрофдаги сиёсий муҳитни хавфсиз, араб давлатларини эса қўрқоқ ёки ўзлари билан тили бир, деб ҳисоблайдилар. Шу боис истак ва ниятларини очиқ баён этишга журъат қилишади. Нетаняху Миср режимининг улкан армияси, беқиёс аҳолиси ва стратегик жойлашувига қарамасдан, унда ирода йўқлигини ва қўрқоқ эканини яхши англаб турибди. Агар у шундай деб билмаганида, бу каби баёнотни оғзига ҳам олмаган бўларди. Ҳақиқатда бу режим яҳудий вужуди хавфсизлигини ҳимоя қилиш, улар билан хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик қилиш асосига қурилган. Бу эса «тинчлик» ниқоби ва хиёнат шартномалари орқали амалга оширилмоқда.

Ундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп «Исроил жуда кичик, уни албатта кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайман», деган эди. Фарқи йўқ, бу сўзлар босқинчи яҳудий вужуди раҳбарлари оғзидан чиққан бўлсин ёки унинг Ғарбдаги қўлловчилари томонидан айтилган бўлсин, бундай баёнотлардан фақат битта ҳақиқат очиқ намоён бўлмоқда. Яъни, уларда сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан уйғун ва мукаммал лойиҳа мавжуд бўлиб, бу лойиҳа яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва унинг нуфузини минтақада кенгайтиришга қаратилган.

Нетаняхунинг баёноти, аввало, Мисрнинг фақат оғизда айтилувчи «миллий хавфсизлик» шиорини оёқ ости қилди. Бироқ Миср ташқи ишлар вазирлигининг расмий жавоби фақатгина «қоралаш ва изоҳ талаб қилиш» билан чекланди, холос. Гўёки масала ахборот майдонидаги тортишув ёки сиёсий тушунмовчиликдек қилиб кўрсатилди. Ҳолбуки, мазкур баёнот Мисрнинг суверенитети, ерлари ва ресурсларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда! Режим эса бунга нисбатан на ҳушёрлик ҳолатини эълон қилди, на Умматни сафарбарликка чорлади ва на бу режаларга қарши туриш нияти борлигини кўрсатадиган бирор амалий қадам ташлади.

Миср режими томонидан берилган бундай «жавоб» янгилик эмас. Чунки ҳар бир қадамини халқаро ва минтақавий мажбуриятларга мувофиқ ташлайдиган расмийлардан айнан шу ҳолат кутилган эди. Бу мажбуриятларнинг асосийси Кэмп-Дэвид келишуви бўлиб, унга кўра Миср армияси ҳаракати чеклаб қўйилган, Синай ва бутун минтақа хавфсизлиги эса АҚШ ва унинг иттифоқчилари кўз-қарашига боғлаб қўйилган. Шу тариқа, ҳал қилувчи ва тақдирий масалалар дипломатик тортишувларга айланиб қолди ва улар совуқ баёнотлар билан йўлга қўйилмоқда. Бу каби баёнотлар халқларни ғафлатга ғарқ этмоқда, душманни эса ишлар назорат остида эканлиги билан кўнглини кўтармоқда. Ҳолбуки, бу масалалар ер ва номусни ҳимоя қилиш йўлида амалий кураш майдонларига айланиши лозим эди.

Шунингдек, мусулмон ўлкаларидаги мавжуд барча режимлар қатори, Миср режими ҳам босқинчиларга қарши жанг қилишни фарз этган Ислом ақидасига мувофиқ ҳаракат қилмайди. У фақат ўзининг тор манфаатлари ва халқаро алоқаларига, айниқса, яҳудий вужуди хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва унинг мавжудлигини таъминлашга хизмат қиладиган қадамларни ташлайди. Шу боис, унинг жавоби оммавий фикр олдида обрўни сақлаб қолишга уринишдан бошқа нарса эмас. Бироқ бу ҳолат Миср режими билан яҳудий вужуди ўртасидаги ҳақиқий дўстона муносабатларнинг моҳиятини мутлақо ўзгартирмайди.

Таҳдид ва босқинчиликни кенгайтириш лойиҳаларини ўз ичига олган ушбу баёнотлар мусулмонларга қарши навбатдаги уруш эълонидан бошқа нарса эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَلَا يَزَالُونَ يُقَٰتِلُونَكُمۡ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمۡ عَن دِينِكُمۡ إِنِ ٱسۡتَطَٰعُواْ﴾

«Улар то қўлларидан келса сизни динингиздан қайтармагунча сизларга қарши уруш қилаверадилар»                                                        [Бақара 217]

Бу ҳақиқатнинг энг ёрқин намунаси яҳудийлардир. Чунки улар аҳдларни бузиб, келишувларни йўққа чиқаришган, мусулмонларга қарши уруш олиб боришган ва Ислом давлатига қарши мушриклар билан иттифоқ тузишган. Бугун эса уларнинг авлодлари ана шу тарихий жараённи яна такрорлашмоқда. Ҳатто, бундан ташқари, босқинчилик, кўчириш, қатли ом ва вайронагарчиликни янада кучайтиришди. Уларнинг бу қилмишлари энг шафқатсиз ва жинояткорона тарзда, Ғарбнинг очиқ қўллаб-қувватлаши асосида амалга оширилмоқда.

Яҳудий вужуди мусулмон диёрларидаги мавжуд режимларга, жумладан Миср режимига, ўз чегара қўриқчилари ва хавфсизлиги кафиллари сифатида қарайди. Улар баъзан омма олдида танқидий сўзлар алмашишлари мумкин. Бироқ ҳақиқат шуки, Миср режими Америка чизиб берган доирадан чиқмай ҳаракат қилмоқда. Бу доира эса яҳудий вужуди хавфсизлигини барча нарсадан устун қўйяпти, ҳатто унинг йўлида мусулмонларнинг қони ва шарафини ҳам қурбон қиляпти.

Нетаняхунинг бу баёноти билан Трампнинг аввалги баёнотини бир-бирига боғлаб кўрилса, уларнинг очкўзлиги фақат Қуддус, Ғарбий соҳил ва Ғазо билан чекланиб қолмай, балки Синай, Нил ва Араб диёрларининг айрим қисмларини ҳам қамраб олаётгани яққол кўринади. Бу сиёсий хаёл эмас, балки уларнинг адабиётлари ва ошкора эълон қилинган режаларининг ажралмас қисмидир. Шунинг учун уларга нисбатан сусткашлик қилиш уларнинг мақсадларига етишларига эшик очиб бериш демакдир. Бу баёнотлар ҳар бир мусулмонга бундай дея қаттиқ бонг урмоқда: душманинг ерингни, тарихингни ва динингни йўқ қилиш учун режа тузмоқда. Энди, хиёнат шартномаларини ҳимоя қилиш йўлида эмас, балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ақидасига таянган армия билан жиддий ҳаракатга киришиш вақти келди!

Эй Кинона Мисри аҳли!

Яҳудий етакчилари ва уларнинг Ғарбдаги қўлловчиларининг баёнотлари аниқ ва очиқ номалардир. Уларга қуруқ баёнотлар ёки дипломатик ҳаракатлар билан эмас, балки душманни янги воқеликни қабул қилишга мажбур этадиган амалий ҳаракат билан жавоб қайтариш лозим.

Эй Кинона қўшинлари!

Сизнинг куч-қудратингиз ва мамлакатингизнинг жойлашуви зиммангизга Аллоҳ Таоло олдида улкан масъулият юкламоқда. Бас, бугунги тарихий фурсатни қўлдан бой берманг! Чунки яҳудийларга қарши жанг ақида ва мавжудлик жанги ҳисобланади. У фақат Фаластин озод қилиниши билангина ниҳоясига етади. Шунинг учун сизнинг вазифангиз бу босқинчи вужудга қарши тўлиқ уруш эълон қилиш, уни муборак заминдан илдизи билан қўпориб ташлаш, Фаластинни тўлиқ озод қилиш ва Умматдан тортиб олинган ҳукмронликни тиклашдир.

﴿وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ * ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُاْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُواْ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَنَهَوۡاْ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۗ وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга нусрат берур, шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо қиладилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)»                                                               [Ҳаж 40-41]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here