78 йилдирки «Мустақиллик куни» нишонланмоқда

56
0

Матбуот баёноти

78 йилдирки «Мустақиллик куни» нишонланмоқда

Покистон ҳақиқий мустақилликка фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этгандагина эришади

Бугун халқаро тизимда «мустақиллик» деб тарғибот қилинаётган нарса, аслида, олдиндан режалаштирилган саҳна кўринишидан бошқа нарса эмас. Ҳақиқий озодлик эса давлат ўз ички ишлари ва ташқи муносабатларини ўз мабдаига мувофиқ ташкил этгандагина рўёбга чиқади. «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ» деб чин дилдан иймон келтирган ҳар қандай халқ фақат ўз юртида бошқарув, иқтисод, жамият, таълим ва адлия соҳаларида Ислом тузумини татбиқ этган ҳолда, шу билан бирга даъват ва жиҳодга асосланган ташқи сиёсат юритгандагина ҳақиқий озодликка эришади. Мустақилликнинг асл мазмуни шу. Шу боис, Покистон ҳали ҳақиқий озодликка эришгани йўқ.

Покистоннинг асосий сиёсий йўналишларига бир назар ташлашнинг ўзиёқ бу ҳақиқатни яққол кўрсатади. Ахир, Қуддус ва Ғазога нисбатан сиёсатимизни АҚШ марказий қўмондонлиги, пентагон ва АҚШ давлат департаменти белгиламаяптими? Кашмир бўйича сиёсатимиз Трампнинг эътиборини жалб этиш учун ёлворишга бориб тақалмаганмиди, ҳолбуки бор-йўғи бир неча ой олдин уни тўғридан-тўғри озод қилиш қудратига эгалигимизни амалда намоён этган эдик?! Афғонистон бўйича сиёсат ҳақиқатдан ҳам бизнинг ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан ишлаб чиқилганми ёки АҚШ давлат департаменти вакиллари ҳамда АҚШ марказий қўмондонлиги ҳарбий қўмондонлари томонидан белгиланганми?! Бош вазирларимиз электр энергияси тарифларини пасайтириш учун Халқаро Валюта Фондидан рухсат сўраётганини уялмай очиқ айтмаяптими?! Покистон судлари ҳануз инглиз умумий ҳуқуқининг мезонларига таянаётгани рост эмасми?! Яқинда армия қўмондонимиз ўзининг бевосита қўмондони генерал Курилланинг нафақага чиқиш маросимида қатнашиш учун АҚШга бормадими?! Агар биз Кашмир ёки Ғазо учун уруш оча олмасак, бироқ Америка урушларида иштирок этишга доимо шай турсак, бу қандай қилиб «мустақиллик» деб аталади?!

Покистон дунёда расман тан олинган етти ядровий давлатдан бири. Шулардан бештаси дунёнинг турли ҳудуд ва жараёнларини ўз манфаатларига мувофиқ назорат қилиб, йўналтириб бормоқда: Франция ва Британия Европа сиёсатини бошқармоқда; Америка ўз кўрсатмаларини бутун дунё бўйлаб татбиқ этмоқда; Россия Шарқий Европада мустаҳкам ўрнашган; Хитой эса нуфузини изчил кенгайтирмоқда. Ҳиндистон эса минтақада «полициячи»га айланиш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Хўш, Покистон бу тенгламанинг қаерида? Америка хоҳлаган пайтда Эрон билан ядровий битим тузади, бекор қилади ёки қайта имзолайди, биз эса ҳатто Эрон билан нефть сотиб олиш бўйича битим тузишга ҳам қодир эмасмиз. Нега бундай? Бу қандай мустақиллик?

Эй Покистон қуролли кучларининг офицер ва аскарлари!

Покистоннинг ҳақиқий мустақиллиги ва озодлиги йўлидаги тўсиқ ресурслар етишмаслиги ёки халқ ҳамда ҳарбийларнинг ғайрат-жасорати камлиги эмас; асосий муаммо – стратегик ва сиёсий йўналишдан маҳрум раҳбариятдир. Мавжуд раҳбарият ағдарилиб, ўрнига мабдага содиқ, нусрат байъатини бериб, мамлакатда рошид Халифаликни барпо эта оладиган раҳбарият келиши зарур. Бу – ҳақиқий мустақилликнинг тўғри таърифидир. Ушбу мақсадни амалга ошириш ва Покистонни шу йўналиш сари етаклаш катта масъулият бўлиб, бу сизнинг зиммангизда. Ҳизб ут-Таҳрир олдингизда мабдага асосланган равшан концепция билан турибди ва сизга мукаммал лойиҳа ва программани тақдим этмоқда. Бас, «Мустақиллик куни»нинг етмиш саккизинчи йиллигида ҳақиқий мустақиллик либосини кийинг, мустамлакачиликка асосланган бу халқаро тузимни рад этинг ва «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ» байроғи остида янги жаҳон тизимини барпо этинг.

﴿وَأَنَّ هَٰذَا صِرَٰطِي مُسۡتَقِيمٗا فَٱتَّبِعُوهُۖ وَلَا تَتَّبِعُواْ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمۡ عَن سَبِيلِهِۦۚ ذَٰلِكُمۡ وَصَّىٰكُم بِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ﴾

«Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»      [Анъом 153]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here