Хиёнаткор режимлар кўз ўнгида Ақсо масжиди яҳудийлар учун муқаддас масканга айлантирилмоқда!!

93
0

Матбуот баёноти

Хиёнаткор режимлар кўз ўнгида Ақсо масжиди яҳудийлар учун муқаддас масканга айлантирилмоқда!!

Яҳудийлар, мусулмон ҳукмдорларининг кўз ўнгида, Ақсо масжиди ҳовлисига навбатма-навбат бостириб киришни кун сайин кучайтирмоқда. Кеча, якшанба куни, Аллоҳнинг душмани Бен Гвир ва энг ашаддий яҳудийлар етакчилигида навбатдаги энг йирик бостириб кириш амалга оширилди.

Иордания қироли, Сисий ва Эрдоган яҳудийлар «ибодатхона вайронаси» деб даъво қилишган санада, уларнинг Ақсо масжидига кириб, уни оёқ-ости қилаётганини бефарқ томоша қилишди. Шу пайтда Бен Гвир юзсизлик билан «Исроилнинг Қуддус ва ибодатхона тепалигида назоратни кучайтириши»ни очиқ таъкидлади. Ўша куниёқ, Ақсо масжидини яҳудийлар учун «муқаддас жой» сифатида эгаллаш ниятини ҳам расман эълон қилишди.

Бу хоин режимлар эса Росулуллоҳ ﷺ Умматининг кўз ўнгида фақат қораловчи баёнотлар билан чекланиб, қиймати йўқ, мазмунсиз ва заиф норозиликлар билдиришдан бошқа иш қилмаяпти. Масалан, «Исроилнинг Ақсо масжиди устидан ҳеч қандай суверенитети йўқ» деган гаплардан нима наф? Ёки БМТни аралашишга, тажовузларни тўхтатиш ва келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларга киришини чеклашга чақиришдан қандай фойда бор?! Ахир, иш шу даражада мураккаблашдики, энди Ақсо масжиди яҳудийлар ибодатхонасига айланиб, унда ўз маросимларини ўтказиш учун амалий қадамлар ташланмоқда.

Эй Муҳаммад уммати! Эй инсоният учун чиқарилган энг яхши Уммат!

Мана шу хоин ҳукмдорлар яҳудийларга Ғазони вайрон қилиш, унинг аҳлини қириб ташлаш ва очликка маҳкум этиш учун йўл очиб беришди. Энди эса уларга Ақсо масжидини ўз маросим ва ибодатларини ўтказадиган ибодатхонага айлантиришлари учун ҳимоя ва шароит яратиб беришмоқда. Бас, сиз нима қиляпсиз?!

Шу нарса кундек равшан бўлдики, Ақсо масжиди, Байтулмақдис ва муборак замин аҳлининг қони фақат Аллоҳ ва Унинг Росулига иймон келтирганларнинг қалбини жунбушга келтиради. Фақат Аллоҳни, Унинг Росулини ва охират ҳаётини мақсад қилганларгина бу йўлда ҳаракатга келади. Бу муборак заминга ёрдам бериш масаласида фақатгина Аллоҳга қуллик қилишни энг олий мақсад қилиб белгилаган кишиларга суянилади.

Аллоҳ таолога содиқ мўминларгина хоин тахтларни ағдариб-парчалайдиган болта, Исломнинг улуғ биносини барпо этувчи қудратли қўл бўладилар.

Бу болталар ва қўллар, Умматни бўлиб ташлаш, Ғазо ва Ақсо масжидига ёрдам беришга тўсқинлик қилиш ҳамда фақатгина фитна, хиёнат ва қораловчи баёнотлар беришдан бошқа ҳеч қандай ишга ярамайдиган режимларни ағдариб ташлайди.

Исломнинг буюк қасрини барпо этувчи қудратли қўллар билан Уммати Ислом бирлашади, армиялар қўзғалади, Ақсо масжиди ва муборак замин озод этилади, Ғазо аҳлига эса ҳақиқий ёрдам берилади. Байтулмақдис озодлиги Ислом Уммати ўз тақдирини ўзи ҳал қиладиган ва малай тузумлар ағдарилган кунга боғлиқ. Ушбу мақсадга қаратилмаган ҳар қандай даъват эса фақат одамларнинг кўзини бўяйди, озодлик ва ёрдамни эса кечиктиради.

﴿فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُؤُواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرً﴾

«Қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га кириб, (уни топташлари) учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)»                                                                                     [Исро 7]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here