Милстоун фожиаси: бегуноҳ болалар ва жасур учувчимиз Тавқир – ғамхўр давлат йўқлиги туфайли ҳалок бўлган қурбонлардир

15
0

Матбуот баёноти

Милстоун фожиаси: бегуноҳ болалар ва жасур учувчимиз Тавқир – ғамхўр давлат йўқлиги туфайли ҳалок бўлган қурбонлардир

Ўтган душанба, 2025 йил 21 июл куни Бангладеш ҳаво кучларига тегишли F-7 BGI русумидаги ҳарбий учоқ техник носозлик сабабли пойтахт Дакканинг Утара туманида жойлашган «Милстоун» мактаби ва коллежининг бошланғич бўлими биносига қулади. Фожианинг манзараси жуда даҳшатли бўлиб, барчани ларзага солди. Ҳалок бўлган болалар танаси ёниб, бўлиниб кетганди, яна бошқалари оғир жароҳатланганди. Аллоҳ таолодан ҳалок бўлганларга раҳмат, жароҳатланганларга эса шифо сўраймиз. Шу билан бирга, Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисларига таянган ҳолда, ҳалок бўлганларни жаннатда шаҳидлар қаторига қўшишини тилаймиз. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳис-салом

«…وَصَاحِبُ الْحَرِيقِ شَهِيدٌ»

«… Ёнғинда ҳалок бўлган киши ҳам шаҳиддир», деганлар. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Эй инсонлар!

Бу аламли фожиа бир томондан халқимизнинг ихлоси, фидокорлиги ва биродарлик туйғусини намоён қилди. Бироқ, бошқа томондан эса динсиз ва худбин ҳукмдорлар ҳамда сиёсий партияларнинг мунофиқлиги ва шармандаларча лоқайдлиги очиқ-ойдин фош бўлди. Биз кўплаб инсонларнинг қутқарув ишларида сидқидилдан иштирок этганига, жароҳатланганлар учун қон топширганига гувоҳ бўлдик. Шу билан бирга, камида 20 нафар болани ҳалокатдан қутқариш учун ўз жонини фидо қилган бир муаллим аёлнинг ҳақиқий қаҳрамонлигини ҳам кўрдик. Аммо ҳукумат ўз бурчини адо этолмади: куйган болаларга тезкор ёрдам кўрсатишни ҳам, уларни шифохонага етказиш учун тез ёрдам машиналари билан таъминлашни ҳам уддасидан чиқа олмади. Ҳолбуки, айнан шу ҳукмдорлар ёки сиёсий элита вакилларидан бири касал бўлиб қолса, дарҳол махсус санитария самолётида Сингапурга даволаниш учун олиб кетилишини одамлар жуда яхши билади!

Халқ бутунлай мотамга чўмган, қалблар ғамга тўлиб турган бир пайтда ўрта мактаб битирув имтиҳонларини тўхтатиб, кейинга қолдириш ҳақидаги қарор «қонун шу» деган баҳона билан ярим тунгача эълон қилинмади. Бу эса минглаб ўқувчи ва уларнинг ота-оналари орасида қаттиқ норозилик ва ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди. Секуляр ва очкўз сиёсий элита ҳукуматни сўроққа тутиш ўрнига, баландпарвоз нутқлар, баёнотлар ва суратга тушиш билан сиёсий очко тўплаш, матбуот орқали эса турли «фитна назариялари»ни қўзғаш билан машғул бўлди. Шу билан бирга, «миллий келишув» қўмитасида ҳокимиятни бўлиб олиш музокаралари ва сайлов кампаниялари ҳам бир зум тўхтамади. Ҳақиқат шуки, капиталистик секуляр кофир тузум халққа фақат худбин, порахўр ва масъулиятсиз ҳукмдорларни етиштириб чиқарадиган фабрикадир. Буни бутун дунё яхши билади.

Эй инсонлар!

Бу фожиа яна бир бор жиддий ҳақиқатни намоён қилди: ҳукмрон секуляр элита ўнлаб йиллар давомида кучли ва замонавий қуролланган армия барпо этиш имконига эга бўлган бўлса-да, бу борада лоқайдлик ва эътиборсизликка йўл қўйди. Натижада, жасур аскарларимизни душманга қарши жанг майдонида эмас, балки техник носозликлар туфайли ўлимга етакловчи самолётларда бирин-кетин йўқотмоқдамиз. Зеро, бу Бангладешда F-7 русумли самолёт қулаши билан боғлиқ илк фожиа эмас. Охирги 11 йил ичида бундай ҳалокатлар бир неча марта содир бўлган. Бу самолёт Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, у Россиянинг МиГ-21 модели асосида яратилган ва «қари қирувчи» деб ном олган. Унинг ишлаб чиқарилиши 1960 йилларда бошланган ва 2013 йилда тўхтатилган.

Эй инсонлар!

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«الْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»

«Имом-халифа бошқарувчидир ва ўз фуқаросидан жавобгардир». (Муттафақун алайҳ). Бу ҳақиқатни Ислом Уммати шон-шуҳратли Халифалик давлатининг тутган позицияси орқали асрлар давомида исботлаб келган. Айниқса, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу каби рошид халифалар ҳамда улардан кейин келган тақводор ҳукмдорлар бу масъулиятни амалий ҳаётда намоён этганлар. Умар розияллоҳу анҳу эса ўзининг раҳбарлик масъулияти ҳақида шундай деганлар: «Агар Фурот бўйида бир хачир қоқилиб кетса, мен қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида бу борада сўралишдан қўрқаман!».

Аммо ўз халқининг ўлган жасадларини ҳам ўнлаб йиллар давомида аниқ санай олмаган ҳозирги секуляр-кофир режим бугун бизга ғамхўр ва жонкуяр Халифалик давлатининг йўқлиги қандай оғир оқибатларга олиб келганини, шунингдек, Умматнинг юз йилдан буён бу давлатга нақадар муҳтож эканини яна бир бор эслатмоқда. Бу кофир режим остида армияни янгилашга эътибор берилмаслик бизнинг суверенитетимиз қай даражада заиф эканини яққол намоён қилмоқда. Бу эса бизга юз йилдан буён йўқотилган Халифаликнинг буюк ҳарбий қудратига нақадар муҳтож эканимизни яна бир бор ёдга солади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло эса Халифалик давлатига ўз армиясини доимий равишда янгилаб ва мустаҳкамлаб бориш вазифасини юклаган.

﴿وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ تُرۡهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمۡ وَءَاخَرِينَ مِن دُونِهِمۡ لَا تَعۡلَمُونَهُمُ ٱللَّهُ يَعۡلَمُهُمۡ﴾

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар»                [Анфол 60]

Ҳизб ут-Таҳрир бу юртнинг онгли фарзандлари, холис сиёсатчилари, муфаккирлари ва армия зобитларини ғамхўр ва қудратли Халифаликни барпо этиш йўлида кечиктирмасдан, дарҳол саъй-ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here