Даъватни етказувчи Муборак ибн Носир вафот этди

104
0

Даъватни етказувчи Муборак ибн Носир вафот этди

Таъзия

﴿وَلَنَبۡلُوَنَّكُم بِشَيۡءٖ مِّنَ ٱلۡخَوۡفِ وَٱلۡجُوعِ وَنَقۡصٖ مِّنَ ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَنفُسِ وَٱلثَّمَرَٰتِۗ وَبَشِّرِ ٱلصَّٰبِرِينَ﴾

«Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан албатта имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг»          [Бақара 155]

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти чуқур қайғу ва алам ила Мабрук ибн Носирнинг вафот этганини маълум қилади. У киши ҳижрий 1446 йил 23 Зулҳижжа пайшанба куни Раббиси ҳузурига реҳлат қилди. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бўлган биродаримиз Мабрук энг қийин зулм ва диктатура шароитида ҳам сафларда фаолият юритди. Аввал Бурқиба ҳукмронлигида, сўнг Бин Али ҳукмронлигида қамоққа олинди, бироқ ўша оғир йилларни сабр ва савоб умидида ўтказди. Даъватини маҳкам ушлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка даъват қилишда бор кучини сарфлади. У даъватида собитқадам, Роббисининг ваъдасига ва Росули ﷺнинг башоратига тўлиқ ишонган ҳолда яшади ва шундай ҳолда вафот этди.

Аллоҳдан дуо қилиб, биродаримиз Мабрукни жаннатнинг энг олий даражаси – Фирдавсга жойлаштиришини ва уни пайғамбарлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраб қоламиз, зеро, улар қандай ҳам гўзал ҳамроҳдирлар!

﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ﴾

«Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта У зотга қайтгувчилармиз»                                                                      [Бақара 156]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here