Озарбайжон сафари яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга ва шу орқали Уммат кўксига қонли ханжар уришга қаратилган

40
0

Матбуот баёноти

Озарбайжон сафари яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга ва шу орқали Уммат кўксига қонли ханжар уришга қаратилган

Франс-Пресс агентлиги Дамашқдаги бир дипломатик манбага таяниб хабар беришича, шанба куни Сурия расмийси билан яҳудий вужуди расмийси Боку шаҳрида бевосита учрашув ўтказади. Ушбу учрашув Сурия президенти Аҳмад Шаранинг Озарбайжонга расмий сафари доирасида амалга оширилади.

Ўз шахсини ошкор қилишни истамаган ва айни музокаралардан хабардор бўлган ушбу манбанинг таъкидлашича, «Сурия расмийси билан яҳудийлар расмийси ўртасидаги бу учрашув Шаранинг Боку сафари доирасида амалга оширилаётган эса-да, унда Шаранинг ўзи иштирок этмайди».

Манбага кўра, музокаралар асосан Сурияда яқинда пайдо бўлган яҳудий вужудининг ҳарбий жойлашуви ҳақида бўлиши кутилмоқда. Манба, шунингдек, Башар Асад ҳокимияти қулатилганига етти ойдан зиёд вақт ўтганидан сўнг, яҳудий вужуди қўшинларининг Суриядаги жанубий ҳудудларга бостириб кирганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Дамашқ ҳозиргача бирорта ҳам бевосита музокара ҳақида расмий баёнот бермаган. Бироқ Сурия ҳукумати ўтган декабр ойида ҳокимиятга келганидан бери яҳудий вужуди билан билвосита музокаралар ўтказганини тан олди ҳамда айни музокараларнинг кескинлашувни чеклаш мақсадида олиб борилаётганини ва бу яҳудий вужуди Суриянинг ҳарбий инфратузилмасига юзлаб ҳаво ҳужумлари уюштирганидан сўнг бошланганини даъво қилди.

Тобора ортиб бораётган кўплаб далиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтиш даври бошқаруви билан яҳудий вужуди ўртасида нормализацияни илгари суриш қадамлари ташланмоқда. Бу каби учрашувлар ортида яширин кун тартиблари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий йўналиши босқинчи яҳудий вужудини давлат сифатида қонунийлаштириш томон кетмоқда. Шу билан бирга, муборак Фаластин заминидаги, хусусан, Ғазодаги биродарларимиз кўксига ҳалокатли зарба беришга ҳам қаратилган. Ғазо аҳли эса золим Башар режими Аллоҳнинг марҳамати билан қулатилганидан кейин Шом аҳлидан интиқлик билан ёрдам кутаётган эди. Бундан ташқари, мазкур учрашувдан Умматнинг қолган иродасини ҳам синдириш кўзланган. Чунки бутун Ислом Уммати қўзғолонга ва унинг шиорларига катта эъзоз-эҳтиром билан қараган эди. Бугун эса барча воқеалар унинг орзу-умидлари, шиорлари ва ўзгармас асосларидан бутунлай узоқлашиб кетганига гувоҳ бўлмоқда.

Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш – Умматнинг иродасини синдириш ва унинг жон томирига берилган ҳалокатли зарбадир.

Ҳар қандай ақли расо инсонга аён бўлдики, яҳудий вужуди билан нормаллашиш на «сиёсий зарурат», на «тактик қадам»дир. Аксинча, бу энг чуқур тубанлик ва энг тубсиз жарлик бўлиб, Умматга дунёда хорлик кетидан хорлик, охиратда очиқ йўқотишни келтиради. Энг аввало эса, бу Аллоҳга ва Росулига, шаҳидлар қонига ва сидқидилдан фидокорлик қилганларнинг қурбонликларига хиёнатдир. Шунингдек, бу учрашув Умматнинг ўзгармас асосларига қарши инқилоб бўлиб, уни «Абрахам келишуви» асосида бўйсундиришга ҳамда яҳудийлар билан бўлган курашни босқинчилик курашидан фақат ҳудуд ва чегаралар курашига айлантиришга қаратилган.

Шунинг учун ушбу хатарли йўл ва ҳалокат жарлигига юрганлар яхши билиб қўйсинлар: биз қўзғолон йиллари давомида одамзод ва жамодотни аямай йўқ қилган қотиллик ва жиноят машинасига қарши курашиб келдик. Ўшанда ҳам бу яҳудий вужуди Асад режимини хавфсизлик ва махсус хизматлар орқали қўллаб-қувватлашда асосий рол ўйнаган. Айниқса, режим малайлари ўзларининг яҳудийлар билан бўлган алоқаларини фош қилгандан кейин бу ҳақиқат батамом ошкор бўлган.

Шундай экан, буларнинг барчасига жавобимиз ярашиш ва нормаллашиш бўлиши керакми ёки дарҳол Роббимиз амрига итоат қилиб, Ғазодаги биродарларимизга нусрат-ёрдам беришга шошилишми?!

Биз содир бўлаётган бундай ҳодисаларнинг улкан хатаридан огоҳлантирамиз ҳамда қатор шаҳидлар, маҳбуслар ва қочқинлар берган, қаҳрамонлик, сабр ва фидокорлик достонларини ёзган Шом қўзғолони аҳлига мурожаат қилиб бундай деймиз: яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришдек ифлос ботқоққа сизни ҳам тортишмоқчи, бунга сукут қилманг! Бундай нормаллашув жиноятини ҳатто қулаган жинояткор режим ҳам ўнлаб йиллар давомида очиқ айтишга журъат қилмаган эди.

Қонхўр яҳудийлар билан нормаллашиш, бу – хиёнат, хавфли тузоқ бўлиб, бу йўлдан юрган, уни тарғиб қилган ёки унга сукут сақлаган ҳар бир кимсанинг пешонасидаги уят ва шармандалик доғидир. Шу сабабли, бутун Уммат фарзандлари, айниқса, Шом қўзғолони аҳли бугун қатъий тарзда ўз сўзларини айтиб, динларининг ўзгармас тамойилларига маҳкам ёпишишларини очиқ эълон қилишлари вожиб. Чунки айнан шу Ислом тамойиллари мусулмонларнинг юртини босиб олган ва аҳлини қатли ом қилаётганларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш кераклигини аниқ кўрсатиб қўйган. Барча мусулмонлар ҳам мана шундай ўз сўзларини айтсинлар ҳамда қирғин ва нормаллашув лойиҳаларига бутун қатъият ва куч билан қарши турсинлар. Чунки бундай улкан хатар қаршисида сукут қилиш энг оғир жиноятдир.

Ишончимиз комилки, яҳудий вужуди Аллоҳнинг изни билан албатта заволга юз тутади ва бу кун яқиндир. Унинг заволи эса, фақат раббоний ва холис раҳбар ҳамда Аллоҳнинг розилигини кўзлаган содиқ аскарлар қўли билан, ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини барпо этиш орқали бўлади. Бу эса, албатта, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик байроғи остида амалга ошади. Аллоҳ ушбу буюк ишга изн бергунга қадар, шуни унутмангки, ҳаёт позиция эгаллашдан иборатдир. Ким бугун нормаллашувга қарши қатъий позиция эгалламаса, унинг номи тарихда сотқин ва хоин дея ёзилиб қолади ва бу шармандалик ҳар қанча вақт ўтмасин ўчмайди.

﴿وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِۦ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»                                                                                                    [Юсуф 21]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Сурия вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here