АҚШнинг миграция сиёсати ва демократиянинг емирилиши

36
0

АҚШнинг миграция сиёсати ва демократиянинг емирилиши

2025 йил июл ойида АҚШ Қирғизистон фуқароларига виза чекловларини жорий қилди, ва ноиммиграцион визалар муддатини қисқартириб, виза бериш тартибини қаттиқлаштирди. Бу қадамлар, дипломатик кескинликдан ташқари, АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан бевосита сиёсати ва узоқ муддатли стратегик қарашларини шубҳа остига қўйди. Шундоқ ҳам демократик институтлар заифлашиб қолган бу минтақа учун бундай қарор узоқ муддатли хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Илгари Америка демократик ўзгаришларга интилган фуқаролик жамияти фаолларининг ҳамда ғарбга мойил талабалар ва журналистларнинг таянчи эди. Улар таълим ва гуманитар дастурлар орқали демократик жамият тамойиллари билан суғорилган янги авлодни тарбиялаб етиштирди. Бу дастурлар фақат маданий алоқалар ўртасидаги кўприк бўлибгина қолмай, АҚШнинг минтақага таъсир ўтказувчи асосий механизмига ҳам айланди.

Эндиликда Америка виза бўйича ҳамкорликни рад этиш билан, ўзининг “очиқ дунё” рамзи сифатидаги обрўсига путур етказмоқда. Ҳамкор давлатлар билан маслаҳатлашмасдан бир томонлама қабул қилинган бундай қарорлар унинг иттифоқчиларига нисбатан ҳурматсизлигидан ва демократик қадриятларнинг кафолатчиси сифатида АҚШга ишончнинг пасайиб кетганидан далолат беради.

Қирғизистон ўзининг сиёсий тарихидаги тойилишларга қарамай, оммавий мунозаралар ва ҳокимият алмашинуви мумкин бўлган кам сонли давлатлардан биридир. Бундай мамлакатларга эътибор бермаслик постсовет ҳудудининг шарқий чегарасида ислоҳ ўтказиш имкониятини инкор этишни англатади.

АҚШ томони чекловлар тўғрисидаги қарор виза режимининг бузилиши, ҳужжатларни текширишдаги техник камчиликлар ва репатриация тизимларининг заифлиги билан боғлиқлигини расман маълум қилди. Бироқ, АҚШ бу муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ўрнига, ёпиқ шаклда ҳал қилишни танлади. Бу эълон қилинган мақсадларга зид бўлиб, гуманитар сиёсатни заифлаштиради ва пировардида ноқонуний миграция хавфини оширади. Қонуний йўллар қанча кам бўлса, ноқонуний йўллар шунчалик кўпаяди. Бу шунчаки раҳбарлик қилишдан бош тортиш эмас, балки ўз пассивлигининг оқибатлари сабабли жавобгарликдан қочишдир.

АҚШнинг бундай қадамлари унинг минтақадаги маънавий етакчилиги пасайганидан далолат беради. У энди аввалгидек (ўз тушунчаларига кўра) адолат ва барқарорлик ғоясини илгари сурувчи мамлакат сифатида таърифланмай қолди. Бундай вазият муқаррар равишда муқобил билан тўлдириладиган бўшлиқни яратади. Бу бўшлиққа  бошқа мафкуравий ғоялар таъсир қилиши муқаррар. Гарчи минтақада Россия ва Хитой фаол бўлса-да, уларда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий муаммоларни тубдан ҳал этувчи универсал мабдаий лойиҳалар йўқ ва таклиф ҳам қила олмайди. Уларнинг модели авторитар, прагматик бўлиб, на глобал миссияни ва на халқнинг мафкуравий мулоқотга иштирокини ҳисобга олмайди. Шунинг учун уларнинг таъсири фақат иқтисодиёт ва элита манфаатлари доирасига чекланган.

Ушбу фикрий бўшлиқ шароитида ташқи фикрий таъсирнинг йўқлигига жавобан миллатчилик ҳаракатларининг кучайиши кутилади. Бундай ноқис фикрлар глобал институтларга ишонч йўқолганда осонлик билан тарқалади ҳамда маданият ва тилга таянган бўлса-да, охир-оқибат ўзаро боғланган жамиятларни бошқаришда ожизлик қилади ва функционал, яхлит бошқарув механизмини таклиф эта олмайди. Постсовет ҳудудида миллатчилик аввалгидек, қисқа муддатли популяр бўлиб, ички бўлинишлар, низолар келтириб чиқаради, бу эса пировардида одамларнинг ундан кўнгли қолиб, таназзулга тутади.

Бундай шароитда жамият ҳаётини тартибга соладиган, ахлоқий, иқтисодий, бошқарув ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олган қарашни таклиф эта оладиган ягона мафкуравий тузум лозим бўлиб, бу Ислом мабдасидир. Ислом мафкураси давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги ҳамда секуляр тузумлар ва ташқи кучларнинг тазйиқларига қарамай, Марказий Осиё халқлари онгида мустаҳкамланиб, тобора кучайиб бормоқда. Бу фикрий бойлик одатда дипломатик ваколатхоналар орқали эмас, балки оилалар, жамоатлар, таълим доиралари ва кундалик ҳаёт орқали тарқалади. Яъни, Ислом на Ғарб, на Шарқ таклиф қила олмайдиган нарсани: инсон табиатига мос келадиган ва ҳамма тушунадиган қадриятларга асосланган ҳаёт тарзини таклиф қилади.

Шундай қилиб, АҚШнинг минтақадаги гуманитар ва виза фаолиятидан бош тортиши шунчаки дипломатик хато эмас, балки Марказий Осиёда янги мафкуравий уйғониш учун замин яратмоқда. Ғарбнинг таназзулга учраши, Шарқнинг заифлиги ва миллатчиликнинг яроқсиз ҳолга келиши Ислом таъсирининг кучайиши учун шароит яратмоқда. У турли чекловларга қарамай, кундан-кунга ўсиб бормоқда. Агар АҚШ бундан буён ўз эшикларини ёпиш ва юз ўгиришда давом этса, келажакда у муҳожирлар билан эмас, балки демократиядан воз кечиб, барқаро дунёқарашни танлаган янги авлодга эга давлатлар билан тўқнаш келиши мумкин.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (9:33).

Ҳужжат Жамия

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here