Зўравонликни фақат Ислом тўхтата олади

64
0

Зўравонликни фақат Ислом тўхтата олади

Бишкекда болаларга нисбатан яна бир даҳшатли зўравонлик ҳодисаси қайд этилди. Аниқроғи, Бишкек чеккасида жойлашган маҳаллалардан бирида 1 синф ўқувчиси мактаб ўқувчилари томонидан зўрланди. Бу масала Қирғизистон парламентида ҳам муҳокама қилинди. Депутатлар милиция ходимларининг бу масалага бефарқлиги туфайли, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини танқид остига олди. Чунки зўрланган бола яқинларининг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан етарлича ҳаракат қилинмагани учун улар бу воқеани ошкор қилишга мажбур бўлган.

Қирғизистонда бу каби даҳшатли воқеалар кундан-кунга одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ота-оналар бундай ҳодисалар туфайли ўз фарзандларининг тақдиридан қаттиқ хавотирга тушиб, уларни ҳимоя қилиш ҳақида бош қотириб келишади. Чунки бугунги капиталистик шароитда болаларнинг зўравонликка дучор бўлмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Болаларнинг зўравонликка дучор бўлишига ёки зўравонликка қўл уришига кўплаб омиллар таъсир қилмоқда. Улардан асосийлари жамиятдаги фикр ва тушунчалардир. Бугунги кунда болаларни ким тарбиялаяпти, уларга ким фикр беряпти?! Болалар жамиятдаги фикрлар асосида тарбияланади. Улар кўпинча фикрларни интернетдан олишади. Бироқ, динни ҳаётдан ажратган бугунги “секуляр” жамиятда инсонни ахлоқсизликдан тўсадигн ҳеч қандай чеклов йўқ. “Гуноҳ” деган тушунча йўқолиб кетгани учун, одамлар ахлоқсиз ишларни қилишдан тап тортмайдиган бўлиб қолди. “Болалар кўрганини қилади”, деганларидек, ёш болалар жамиятдан таъсирланиб, мана шундай ахлоқсиз ишларга қўл уришмоқда. Фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида жар солиниб, бу борада тадбирлар олиб борилаётган бўлса-да, бироқ болалар ўртасида зўравонлик йил сайин ортиб бормоқда. Чунки биз динни ҳаётдан ажратган “секуляр” тузумда яшаяпмиз. Бошқача айтганда, инсонлар одоб-ахлоқи ва фарзандлар тарбиясига катта эътибор қаратадиган дин ҳаётдан ажратиб қўйилган.

Ҳукумат мустамлакачиларнинг кўрсатмаси билан динни ҳаётдан ажратиш учун чоралар кўриб, қонунлар қабул қилмоқда. Шунинг учун қонун ёки ҳаёт қоидалари жиҳатидан Исломга мойил бўлган ҳар қандай ҳаракатлар кескин таъқиқланган. Аниқроқ айтганда ҳаётда бўладими, қонунчиликда бўладими, сиёсатда бўладими ҳалол-ҳаром мезони рад этилади ва у асло эътиборга олинмайди. Мисол тариқасида барчага маълум масалаларни олсак: казино ва суғурта тўғрисидаги қонунлар жамоатчилик қаршилигига қарамай қабул қилинди. Ниқоб кийиш ва даъват қилиш ҳам мусулмонларнинг қаршилигига қарамай, таъқиқланди. Бу масалалар фақат “секуляр” тизим асосида тартибга солинди, ҳалол-ҳаром ўлчови, яъни Ислом дини эса бир четга суриб қўйилди. Шунингдек, “эътиқод эркинлиги” тўғрисидаги қонун ҳам болаларнинг Исломий тарбиясига чекловлар киритишга йўл очмоқда. Масалан, болаларнинг масжидга боришини чеклаш ва ҳатто ота-оналарнинг фарзандларини ўқитиш имкониятларини чеклаш каби.

Юқорида айтиб ўтилганидек, инсонлар ва болаларнинг ахлоқини тўғрилайдиган ягона нарса Ислом динидир. Ундан бошқа ҳеч нарса инсонни бузғинчиликдан тўхтата олмайди. Бинобарин, дин ҳаётимизга тўлақонли кириб бормагунча ва унинг ҳукмлари, тушунчалари жамиятда кенг тарқалиб, татбиқ этилмагунча, зўравонлик муаммоси асло ҳал бўлмайди. Демак, динни ҳаётдан ажратиш эмас, аксинча, динни ҳаётга олиб кириш керак. Фарзандларимиз ва жамиятимизнинг келажаги учун қайғурадиган бўлсак, “секуляр” тузумни ва унинг ғоялари-ю, тушунчаларини рад этиб, Ислом динини кенг ёйишга ҳаракат қилишимиз лозим.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here