Матбуот баёноти
Иордания режими душман яҳудий вужуди томон отилган ракета ва дронларни тўсиш билан уни мудофаа қилмоқда
Яҳудий вужуди 2025 йил 13 июн, жума тонгида АҚШнинг ёрдами ва ҳамкорлиги билан Эронга ҳужум уюштириб, унинг ядровий иншоотлари, баллистик ракета заводлари ва ҳарбий раҳбарларини нишонга олди. Ҳужум Эроннинг ҳарбий ва фуқаролик объектларига катта талафотлар етказди. Эрон эса, одатдагидек, яҳудий вужудига қаттиқ ва қирғинбарот жавоб қайтариш билан таҳдид қилди ҳамда шу куннинг ўзида эрталаб ва кечқурун дронлар ва ракеталар орқали бир нечта ҳужумларни амалга оширди. Бу ҳужумлар Ироқ, Сурия ва Иордания ҳаво ҳудудлари орқали ўтди. Баъзи ҳужумлар яҳудий вужуди шаҳарларидаги айрим иншоотларга зиён етказди, аммо баъзилари эса яҳудий вужудига етиб боришидан аввал ёки унга яқин ҳаво ҳудудларида тўсиб қолинди.
Шу муносабат билан, Иордания президенти унинг юрти ҳеч қандай можарода уруш майдонига айланмаслигини ва мамлакат хавфсизлиги ҳамда барқарорлигининг таҳдид остида қолишига асло йўл қўймаслигини билдирди. Ташқи ишлар ва чет элдаги фуқаролар ишлари вазири Айман Сафадий Иордания ўз суверенитетининг бузилишига ва хавфсизлигига таҳдид солинишига йўл қўймайди, деди. Иордания қуролли кучлари (араб армияси) бош қўмондонлигидаги масъул ҳарбий манбанинг маълум қилишича, жума тонгида мамлакат қирувчи самолётлари ва қироллик ҳаво мудофаа тизимлари Эрон томонидан яҳудий вужуди томон учирилган ва Иордания ҳаво ҳудудига кирган бир нечта Эрон ракеталари ва дронларини тўсиб қолган.
Бу режим ўзининг ушбу чора-тадбири билан, режим сифатида вужудга келганидан буён зиммасига юкланган вазифаси яҳудий вужудини ҳимоя қилиш, уни мустаҳкамлаш ва унга қарши таҳдидларни бартараф этишдан иборат эканини исботлади. Унинг ушбу дрон ва ракеталарни тўсишини оқлаш учун тинмай такрорлаган «мамлакат хавфсизлиги, барқарорлиги ва фуқаролар ҳимояси учун» дея сийқаси чиққан пластинкани айлантиравериши энди Иордания халқига ўтмайди. Бу душман вужудини ҳимоя қилиш учун шартномалар ва келишувлар имзолашни ва ҳарбий-хавфсизлик ҳамкорлиги билан уни қўллаб-қувватлашни энди у Аллоҳдан, Унинг Росулидан ва мусулмонлар жамоасидан ҳаё қилмай, очиқ бажарадиган бўлиб қолди. У айни ҳамкорлигини ҳатто Ғазо аҳлига қарши олиб борилган қирғин, сургун ва очлик билан юритилган урушлар пайтида ҳам тўхтатмаяпти, ўз қуролли кучларини Ғазони ҳимоя қилиш учун эмас, балки яҳудий вужудига қарши йўлланган ракеталарни тўсиш учун ишга солмоқда. Аллоҳ Таоло эса, бундай ҳукмдорларни қуйидаги сўзлари билан огоҳлантиради:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ﴾
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Иордан режими хоҳласин хоҳламасин, яҳудийлар ва уларнинг вужуди Аллоҳга, Унинг Росулига ва Иордания аҳли учун биринчи рақамли душмандир. Яҳудий вужуди томон учаётган ракеталарни кўрган пайтда, одамларнинг қалбини тўлдирган шодликни ўзингиз ҳам кўриб, ҳис қилишингиз мумкин. Аммо бу ракеталар йўлда тўсиб қолинганда, уларнинг умидлари қандай синганини ва юзларидаги хафаликни ҳам кўриш қийин эмас. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Шунингдек, Иорданияликлар душман деб биладиган ва яҳудий вужудини қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаб келаётган Америка ҳам Ислом ва мусулмонларнинг аниқ душманидир. Ироқ, Афғонистон, Сурия, Яман ва Суданни тўғридан-тўғри ва ўз малайлари орқали вайрон қилган ҳам мана шу Америкадир. Шундай бўлгач, бу режим айни ҳақиқатдан дарс олиб, Америка манфаатларини таъминлаш ва яҳудий вужудини ҳимоя қилиш учун зир чопишдан тийилсин. Чунки Американи ҳам, яҳудий вужудини ҳам ўз манфаатидан бошқа нарса қизиқтирмайди.
Эй мусулмонлар, эй мусулмон армиялари!
Аллоҳ ва Росулининг амр-фармонларига ва сизни ғолиб қилишга берган ваъдасига сиз томондан жавоб қилмоқ вақти келди. Аллоҳ ўз ваъдасини, қачон Исломий давлатингизни барпо қилиб, Унинг шариатини ҳаётда татбиқ этсангизгина рўёбга чиқаради. Қилаётган хиёнатларининг бадбўй ҳидидан бурунлар зада бўлаётган бу ҳукмдорларингиздан қўлингизни тортиб-покланмоқ вақти келди. Шунинг учун биз сизни Ислом бошқаруви ва давлатини барпо қилишга чақиряпмиз. Зеро, фақат Ислом давлати билангина шарафингиз, ор-номусингиз ва ҳақиқий қадр-қимматингиз тикланади, айнан шу давлат билангина яҳудий вужуди устидан ғолиб келиб, Америка ва Европани мусулмон юртларидан ҳайдаб чиқарасиз. Сиз куч-қудрат аҳли, наҳотки Ғазо аҳлига ёрдам беришдан воз кечиб, Аллоҳнинг амрларини четга суриб қўйяпсиз, наҳотки бу вужудга ҳатто озгина зарар етказиши мумкин бўлган ракеталарни ҳам ўз ҳаво кучларингиз ёрдамида тўсишга журъат қиляпсиз?! Бундай қилишни бас қилинг ва Фаластин томон йўл олиб, Ақсо масжиди билан ушбу муборак заминини озод қилувчи фотиҳларга айланинг!
﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб қилишни ҳамда уларнинг (Ислом давлатидан олдинги) хавфу-хатарларидан сўнг (Ислом давлати билан) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқ кимсалардир» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иордания вилоятидаги
матбуот бўлими