Эй Аллоҳнинг қўшинлари! Аллоҳнинг чақириғини қабул қилинг!

33
0

Матбуот баёноти

Эй Аллоҳнинг қўшинлари!

Аллоҳнинг чақириғини қабул қилинг!

Яҳудий вужудининг Ғазо, Ғарбий Соҳил, Ливан ва Сурияда кечаю кундуз содир этаётган жиноятлари ҳеч кимга сир эмас. Бугун бутун дунёнинг ташвиши мусулмон ўлкаларида, хусусан, муборак Фаластин заминида содир бўлаётган ҳодисалар бўлиб қолди. Деярли ҳеч бир газета ёки журнал бундан холи эмас. Болалар, гўдаклар, аёллар ва қариялар нишонга олинаётгани, масжидлар ва касалхоналар вайрон этилаётгани, кўчалар бульдозер билан суриб ташланаётгани, уйлар аҳолиси билан қўшиб вайрон қилинаётгани, лагерлардаги чодирларнинг қочқинлар ва уларнинг озгина ашёлари билан қўшиб бомбардимон қилиниб, ёқиб юборилаётгани ҳақида турли ижтимоий тармоқларда хабар ва тасвирлар тарқалмоқда.

Эй қўшинлар, эй зобитлар!

Сиз ҳар тонгда ойнага қараб, эгнингиздаги мундирга, погон ва юлдузларга боққанингизда, наҳотки, эркаклик ғурур ва иззатингиз қўзғалмаса?!

Ҳар тонгдаги сафланишда, ялтираган қуролларингизни намойиш қилиб тизилганингизда, баланд овозда ватан посбонлари эканингиз ҳақида ҳайқирганингизда наҳотки эр кишилик ғурурингиз қўзғалмаётган бўлса?!

Ғазодаги биродарларингиз ва аҳлингизни ҳеч бир раҳм-шафқат қилмай аёвсиз бомбардимон қилинишига бевосита шерик бўлаётган, ёвуз ва коррупциячи кучларнинг иттифоқчиси бўлган қўмондонларингиздан буйруқ олаётганингизда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз, наҳотки, хорликни ҳис қилмаётган бўлсангиз?!

Медал таққан кўксингизга фарзандларингизни босиб қучоқлаганингизда Ғазода ўз болаларини кўмиш учун биттама-битта тана аъзоларини териб қопга солаётган оталарни кўриб уялмаяпсизми?!

Ғазолик биродарларингиз бир қултум сув ва бир тишлам нонга зор бўлиб турган бир пайтда рафиқа ва фарзандларингиз билан тўкин дастурхон устида тўпланиб ўтириб қорнингиз тўйганда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Наҳотки, овқат ва ичимлик томоғингиздан ўтаётган бўлса?!

Жиҳоддан юз ўгирган, заиф-бечораларга ёрдам беришдан иборат вазифасини адо этиш учун вақти қолмаган орангиздаги ақлирасо киши ўз кўрпасида ҳайвондек ўлиб кетса, ҳоли нима бўлади?!

Эй аскар! Сиз ўз бурчини адо этишдан бўйин товлаган, эҳтимол золимларни мудофаа қилган ҳолда вафот этган сафдошингиз тобутини елкангизда кўтариб кетар экансиз, наҳотки, ўз-ўзингизга «вақт зиқ, бурчимни адо этиб қолишим керак», деган хулоса келмаса?!

Сизга ҳайронмиз, эй аскар!! Шунча мусибатларни кузатиб, қандай қилиб ўтиб кетяпсиз, гўё сизга бунинг дахли йўқдек, гўё бу нишонга олинганлар сизнинг ака-укаларингиз эмасдек, сизга уларга ёрдам бериш фарз қилинмагандек?! Улар сизни ёрдамга чақиряпти, уларнинг оталари сизга ҳайқиряпти, гўдаклари чирқираяпти, қизлари сиздан раҳм кутяпти, аммо сиздан жавоб йўқ, наҳотки бундай хорликка рози бўлсангиз?!

﴿ٱسۡتَجِيبُواْ لِرَبِّكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ يَوۡمٞ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِۚ مَا لَكُم مِّن مَّلۡجَإٖ يَوۡمَئِذٖ وَمَا لَكُم مِّن نَّكِيرٖ﴾

«(Эй инсонлар), Аллоҳ томонидан ҳеч қайтариб бўлмайдиган бир кун келиб қолишидан илгари Роббингиз (чақириғи)ни қабул қилинглар! У кунда сиз учун бирон қочадиган жой ҳам бўлмас ва сизлар учун (қилиб ўтган гуноҳларингизни) инкор қилиш (имкони) ҳам»                                                            [Шуро 47]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here