Матбуот баёноти
Юз минглаб мусулмонларнинг Ғазога ёрдам бериш маршида спонтан (ўз-ўзидан) қатнашиши Ислом Уммати бирлиги ва уйғонишига ёрқин мисолдир
Ҳа, юз минглаб мусулмонларнинг Ғазога ёрдам бериш маршида спонтан қатнашиши, Ислом Уммати бирлиги ва уйғонишига ёрқин мисолдир. Қолаверса, мусулмон ўлкалари ичида аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турган Бангладеш аҳлининг ўз исломий шахсияларини ва мусулмон биродарларини унутмаганликларининг далолати ҳамдир. Марш қатнашчилари малай ва мунофиқларнинг пропагандаларини эътиборга олмадилар. Улар Аллоҳу акбар деб ҳайқирдилар, тавҳид байроқларини кўтариб чиқдилар ҳамда яҳудий вужуди ва Америкага қарши шиорлар билан кўчаларни ларзага солдилар. Шу тариқа, кўплаб тўсиқларни ёриб ўтиб, Ислом Уммати бирлигига бўлган мустаҳкам иймонларини ифода этдилар.
Ғарблик салибчилар ўз малайлари қўли билан исломий ўлкаларда миллатчиликни зўрлаб тиқиштириш орқали Умматни парчалашга тинимсиз уринаётган бир вақтда, мусулмонлар имконият туғилиши биланоқ ўзларининг асл ўзликларини ва ўзларининг биродар эканликларини намоён этмоқдалар. Ғазога ёрдам бериш марши ва Ғазо учун халқаро пикетда табиий равишда иштирок этиш бунинг ёрқин мисолидир.
Сиз, яҳудийларнинг АҚШ қўллаб-қувватлови билан Ғазо мусулмонларига нисбатан тинимсиз содир этаётган ваҳший ҳужумларига қарши мамлакат бўйлаб, шу жумладан, нуфузли таълим муассасаларида 2023 йил 7 октябрдан бери кенг миқёсда оммавий норозиликлар бўлаётганига гувоҳи бўлдингиз. Сиз, шунингдек, мусулмон ўлкаларидаги малай режимлар, айниқса, араб ҳукмдорлари лаънати яҳудий вужудининг муборак Фаластин заминидаги мусулмонларга қарши содир этаётган ваҳшиёна қирғинга жавобан ҳеч нарса қилишмагани сабабли уларнинг барчаси бутун Ислом Уммати томонидан рад этилганига ҳам гувоҳ бўлдингиз.
Дарҳақиқат, Бангладешдаги илмоний ва миллатчи расмийлар оммавий норозилик намойишларини кўргач, ўзларининг сиёсий манфаатлари учун Ғазо масаласида бирор нарса қилишга мажбур бўлишди. Бунга далил шуки, улар Трампнинг Ғазо мусулмонларини сургун қилиш режасига қарши ёки яҳудий вужудининг ҳақиқий ҳомийси бўлган ўз хўжайинлари Америкага қарши чурқ этишмади. Аксинча, улар «мамлакат имиджини бузади», деган баҳона билан халқни тавҳид байроқлари ёки Америкага қарши плакатларни кўтариб чиқишдан тақиқлашди. Ҳатто улар Ғазо урушини тўхтатишни ва яҳудий вужудини халқаро судга тортишни БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан илтимос қилиш билан халқ ҳис-туйғусини масхара қилишди, инсоният туйғуларини таҳқирлашди.
Ҳозир ҳар қандай ақлирасо инсонга маълумки, Америка ва унинг арзандаси яҳудий вужуди БМТни ҳам, халқаро судни ҳам бир тийинга олишмайди. Агар ҳукмдорлар халқ ҳис-туйғусини заррача ҳурмат қилишганда эди, ҳеч бўлмаганда Америка ва яҳудий вужуди билан алоқаларни узишга чақиришган бўларди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларни кофирлар ва уларнинг малайлари хусусида бундай огоҳлантирган:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡ﴾
«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир» [Моида 51]
Ҳа, бутун дунёдаги мусулмонлар ҳукмдорларнинг барчаси малай эканини англаб етди. Шунинг учун у мавжуд ҳукмрон синфга орқа ўгириб, армиялардаги холис ўғлонларидан нусрат талаб қилмоқда.
Бунга намойишчилардаги плакатларда ёзилган қуйидаги сўзлар далил:
«Фаластин қони оқмоқда, эй армиялар, уни тўхтатинг»;
«Ҳарбий босқинчилик ҳарбий қутқаришни тақозо этади»;
«Ақсони озод этувчи бугунги кун Салоҳиддини қани?!»;
«Қўллари мусулмонлар қонларига ботган анавилар билан қандай дўстлигимиз мавжуд?»
«Мусулмонларнинг ягона ҳимояси Халифаликдир».
Биз Ислом Уммати ўғлонлари бўлганимиз сабабли қўшинларимиз муборак Фаластин тупроғини мудофаа қилиш учун уруш бошлашга интиқ бўлиб, давлат буйруғини кутиб турибдилар. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қуролли кучларимиз зобитларига Росулуллоҳ ﷺнинг:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деган сўзларини эслатмоқчимиз. (Муслим ривояти). Ушбу ҳадисдан Фаластинни озод этиш учун Ислом Умматининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлмиш Халифалик давлатини қайта барпо этиш шартлиги келиб чиқмоқда. Чунки ёлғиз Халифаликкина исломий армияларни тўплаб, уларни муборак Фаластин заминини озод этиш сари етаклайди. Сиз бу борада Салоҳиддин Айюбий йўлига эргашмоғингиз лозим.
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Раббано, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсиз?!» [Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими