Матбуот баёноти
Эй Ислом Уммати! Душман жиноятларига қачонгача сукут қиласиз, қачон ўз ўғлонларингиз нидоларига қулоқ тутиб ёрдам берасиз?!
ЮНИСЕФ томонидан 31 март куни чиққан баёнотга кўра, яҳудий вужуди Ғазо секторини интенсив тарзда бомбардимон қилишни 18 март куни қайта бошлагандан бери шу кунгача у ерда 322 бола шаҳид бўлди, 609 бола яраланди. Бу сўнгги ўн кун ичида кунига 100та болага тўғри келяпти. 23 март куни яҳудий армияси Ғазонинг жанубий қисмидаги «Носир» касалхонаси жарроҳлик бўлимини нишонга олиши оқибатида шаҳид бўлган болалар сони ҳам шу рақамга қўшилади.
Ташкилотнинг ифодалашича, 18 ойдан бери давом этаётган урушда 15 мингдан ортиқ бола шаҳид бўлди, 34 мингдан ортиғи жароҳатланди, 1 миллионга яқин бола бир неча бор кўчирилди ва асосий хизматлардан маҳрум қилинди.
Март ойидан бери Ғазога ёрдам молларининг киритилмаётгани Ғазо аҳли бошдан кечираётган гуманитар кризисни янада кучайтирди. У ерда на ичишга яроқли сув бор, на бошпана, на соғлиқни сақлаш мавжуд… Ўз навбатида, бу озиқ-овқат етишмаслиги, касаллик тарқалиши ва болалар ўлимининг кўпайишига олиб келмоқда.
Ғазода геноцид уруши олиб борилиб, бегуноҳ болалар қирғин қилинаётгани ҳеч кимга сир эмас, бутун дунё бу ваҳшийликнинг гувоҳи бўляпти. Бу ноқонуний вужуд ва унинг йиртқич армияси Ғазо аҳли билан мана шундай ёвуз муносабатда бўляпти. На кичикка ва на каттага шафқат қилмай, ҳаммага баробар бомба ва ракеталарини ёғдирмоқда. У ҳаммани нишонга олган, чунки режалаштирган мақсади ва машъум ниятига етишиш учун ҳеч кимни қолдирмай қириб ташлаши керак.
Эй Ислом Уммати!
Ғазода ўғлонларинг ва гўдакларинг қатли ом қилинишига нисбатан нима қиляпсиз?! Уларнинг аҳволини кўра-била туриб, нега қимир этмаяпсиз?! Нола қилаётганларини, ёрдамга чақираётганларини била туриб нега жавоб бермаяпсиз?! Аллоҳ Таолонинг:
﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]
деган каломини унутдингизми?! Нега ҳукмдорлар ва армияларини уларнинг чақириғига жавобан ёрдам беришга ундамаяпсиз?! Аллоҳ сизга шундай ҳокимиятни берганки, у орқали ҳукмдорлардаги хорликни даф қиласиз, армиядан ожизлик, қўрқоқликни йўқ қилиб, динлари калимасини олий қилиш ва биродарларига ёрдам бериш учун ҳимматларини қўзғайсиз!
Эй Ислом Уммати!
Сиз Ғазо болалари чодирларда ёқилишига, қонлари оқизилишига нисбатан нима қиляпсиз?! Уларни ёрдамсиз қолдирганингиз учун Аллоҳга сиздан шикоят қилмоқдалар, Росулуллоҳ ﷺга нидо қилиб, сизни шафоат қилмаслигини сўрамоқдалар, бунга сиз Уммати Муҳаммад ﷺ қандай рози бўляпсиз?! Бугунги улкан даҳшатлардан титрамаяпсизми?! Бу жазолашлар ва ёппасига қирғин қилишлар сизда эр кишилик ғурурини қўзғамаяптими?! Нега қўзғалиб, анави ҳукмдорлар тахтларини ларзага келтириб, армияларни бечора биродарларингизга нусрат бериш сари ҳаракатга келишга чақирмаяпсиз?!
Эй Ислом уламолари, эй анбиёлар меросхўрлари!
Шунча қатли омни кўриб қандай жим турибсиз?! Нега шунча дарё бўлиб оқаётган қонни тўхтатмаяпсиз?! Нега шаҳид аёллар ва болалар сони ошишига чек қўйилишини талаб қилмаяпсиз?! Яҳудийни дўст тутган бу малай ҳукмдорлардан нега ҳисоб сўрамаяпсиз, нега жиҳод эълон қилмаяпсиз?! Уммат орасида онг зиёсини тарқатувчи сиз эмасмисиз?! Наҳотки ҳақни гапиришда маломатчининг маломатидан, золим ҳукмдорнинг зулмидан қўрқмай, армияларни ғазолик болаларни қутқариш учун чақирадиганлар орангизда йўқ бўлса?!
Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматнинг қўшинлари!
Тубанлик ва хорликка розимисиз?! Болаларингиз ва биродарларингиз қони оқишига розимисиз?! Уларга ёрдам бергани сафарбар бўлмайсизми?! Уларнинг ноласи ва чақириғига жавоб бермайсизми?! Роббингиз ҳузурига борганингизда ва сиздан ғазолик биродарларингизга нега ёрдам бермадинг деб сўраганида нима деб жавоб берасиз?!
Эй Ислом Уммати, эй Ислом Уммати уламолари, эй Ислом Уммати қўшинлари!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлими аёллар қаноти сизга мурожаат қилиб, Аллоҳ ва Росулига бўлган муҳаббатингиздан ва динингизга бўлган ғайратингиздан ҳаракатга келиб, бу қирғинни тўхтатишга чақирамиз. Бизни битта Уммат қилиб жамлаган ва бир аъзоси касалланса қолган аъзоларини иситма ва бедорлик билан ҳамдардликка чақирадиган бир тан, бир жон қилган ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ калимаси ҳаққи-ҳурмати сиздан сўраймиз: Ғазо аҳлига нисбатан лоқайдлик қилманг, уларга ёрдам беришга ҳар бирингиз ўз шароитидан келиб чиқиб шошилсин, ушбу ёрдамни Аллоҳ учун ва икки гўзал мукофот (нусрат ёки шаҳидлик) учун қилсин. Аллоҳга қасамки, буюк зафар фақат мана шундадир. Бас, Росулуллоҳ ﷺ ва саҳобаларнинг йўлидан юриб, жиҳод қилмайсизми, динингизга ва биродарларингизга ёрдам бермайсизми?!
﴿لَٰكِنِ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ جَٰهَدُواْ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ لَهُمُ ٱلۡخَيۡرَٰتُۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ﴾
«Лекин пайғамбар ва у билан бирга бўлган, иймон келтирган зотлар молу жонлари билан курашдилар. Барча яхшиликлар ана ўшалар учундир. Нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир»
[Тавба 88]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти