«Уларнинг оғизларидан чиққан сўз оғир сўздир. Улар фақат ёлғон сўзлайдилар»

22
0

Матбуот баёноти

﴿كَبُرَتۡ كَلِمَةٗ تَخۡرُجُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡۚ إِن يَقُولُونَ إِلَّا كَذِبٗا﴾

«Уларнинг оғизларидан чиққан сўз оғир сўздир. Улар фақат ёлғон сўзлайдилар»

Қонхўр яҳудий вужуди билан нормаллашишга чақириш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хоинлик қилиш ҳамда Аллоҳга ва Росулига қарши чиққанларни рози қилишдир

Аккар районидан депутат Валид Баариний ўзининг «Х» аккаунтига Аллоҳ Азза ва Жалла ҳам, мусулмонлар ҳам рози бўлмайдиган қуйидаги твитни жойлаштирди: «Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш на таклифлар билан ҳал бўлади ва на қаҳрамонликлар билан. Агар бу нормаллашув бизни тажовузлардан ҳимоя қилса, унга ҳа деймиз, агар нормаллашув ерларимизни қайтариб берса ва босиб олинмаслигини таъминласа, унга ҳа деймиз, агар нормаллашув Ливанга ўнлаб йиллардан бери топа олмаётганимиз тинчлик ва фаровонлик келтирса, унга ҳа деймиз. Нормаллашувга ҳа деймиз, араб давлатлари ташаббусига, хусусан Саудия етакчилигидаги ташаббусга қарши чиқишга эса йўқ деймиз»! Бундай баёнот энг камида мусулмонлар рози бўлмайдиган ва мусулмонларга мутлақо алоқаси йўқ бўлган, қабул қилинмайдиган ёлғон сўздир. Бундай баёнот фақат – бу депутат айримларини тилга олган, қолганларини эса тилга олмаган – режимлар элчихоналари остонасида ялинишни истаганларгагина тегишлидир.

Бундай аҳмоқона баёнот яҳудий вужуди билан Ливан режими ўртасида 2024 йил 27 ноябрда бошланган бевосита музокаралар бўлаётгани тўғрисида хабарлар кўпайган бир пайтда пайдо бўлди. Музокара эса фақат қуруқлик чегараларини демаркация қилиш борасида эмас, бундан ҳам кўпроқ масалада бўлган. «Шарқул Авсат» газетасининг 2025 йил 14 март кунги хабарига кўра, Нетаняхуга яқин «исроиллик» бир расмий бундай деган: «Ливан билан қуруқлик чегараларига оид музокараларимиз кенг қамровли улкан режанинг бир қисмидир. Исроил Ливан билан муносабатларни нормаллаштиришдан манфаатдор… Бош вазиримиз сиёсати Яқин Шарққа ўзгартиш киритди, биз ҳам бу суръатни давом эттириб, Ливан билан муносабатларни нормаллаштиришга эришмоқчимиз. Биз ҳам, америкаликлар ҳам Ливанда юз берган ўзгаришлардан кейин буни амалга ошиши мумкин деб ишонамиз»! Бундай баёнот яҳудийлар оғзидан чиқса ёки уни айни босқинчи вужудни исломий ўлкаларга қориштиришга ва табиий давлатга айлантиришга уринаётган Америка айтса, бунинг ажабланарли ери йўқ. Бироқ бундай хунук баёнотнинг мусулмон депутат томонидан айтилиши, шубҳасиз, мусулмонларга хиёнатдир. Чунки аслида у мусулмонларнинг вакили бўлиши керак эди.

Ливандаги мусулмонлар Ислом Умматининг бир бўлагидирлар, улар ҳам ер юзидаги бошқа мусулмонлар қатори, яҳудий вужудига – унинг мавжудлиги қанчалик узоққа чўзилмасин – хоин ғаддор вужуд деб биладилар. Ҳақиқатда, Фаластин, Ливан, Сурия ва бошқа исломий ўлкалардаги мусулмонларга қарши жиноятлари тўхтамаётган бу босқинчи на сулҳга вафо қилади, на музокарага ва на тинчлик келишувига. Шу боис у билан қилинадиган муомала фақат йўқ қилиш учун куч ишлатиш муомаласи бўлмоғи даркор. Бу тушунчани мусулмонлар яхши билиб, фарзандларига ҳам ўргатмоқдалар. Мусулмонлар орасида – хоҳ ҳукмдор бўлсин, хоҳ депутат ва ё сиёсатчи бўлсин – кимда-ким шу тушунчага тескари тушунчада бўлса, Ислом Умматининг айни масаладаги тушунча ва ақидасига хиёнат қилган бўлади. Бу нормаллашув қадами ўлиб кетган Анвар Садат томонидан илк бор 1980 йилларда ташланганидан то шу кунга қадар Уммат бу йўлни тутганларга нисбатан нафрат ва ғазабни доимо ҳис қилиб келди. Бутун Ислом Уммати, хусусан Ливандаги мусулмонлар ўз ораларида депутат Баариний сингари кимсаларга қарши турмоқлари ва яҳудийлар билан нормаллашишга чақирувчиларнинг бу каби заҳарли, аҳмоқона фикрларини ҳар бир ўтириш, форум ва вазиятда фош этишлари даркор.

Биз шуни таъкидламоқчимизки, Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги каломида ва Росули ﷺнинг ҳадисларида яҳудийларга қилган таҳдиди-ваъдаси албатта рўёбга чиқишига ер юзининг шарқидан ғарбига қадар барча мусулмонлар иймон келтирганлар.

﴿فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُؤُواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرً﴾

«Қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)»                                                                                                        [Исро 7]

«تُقَاتِلُكُمْ الْيَهُودُ فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ حَتَّى يَقُولَ الْحَجَرُ يَا مُسْلِمُ هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي فَاقْتُلْهُ»

«Яҳудийлар сизларга қарши жанг қилишади. Сўнг Аллоҳ сизларни уларнинг устидан ғолиб қилади. Ўшанда ҳатто тош ҳам эй мусулмон, мана ортимда яҳудий яшириниб турибди, кел уни ўлдир, дейди». Шоядки, Ақсо Тўфони яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлашга оид сўнгги ваъда келиши учун бир очқич бўлса, ажаб эмас.

Бас, эй Ливандаги мусулмонлар, сиз яҳудийлар, уларнинг ортидаги Америка ва уларнинг думлари бўлган ҳукмдорлар томонидан ва ҳокимиятдаги ҳукмдорларнинг думлари томонидан минтақа бўйлаб тарқатилаётган бундай бадбўй исдан сақланинг. Аллоҳнинг холис бандалари билан бирга бўлингки, токи Аллоҳнинг шариати ер юзида ҳукмрон бўлсин ва ваъда қилинган Халифалик тиклансин. Зеро, Росули акрам ﷺ биз яшаётган замондан, яъни золим ҳокимият замонидан кейин албатта Халифалик замони келишини башорат қилиб,

«…ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», деганлар.

Биз бутун мусулмонларни, хусусан уламоларни бу мункарга жим турмасликка чақирамиз ва бундай ёмон баёнотга – уни айтганларнинг ҳокимиятдаги ўрни ёки сиёсий мансаби қандай бўлишидан қатъий назар – қарши туришлари кераклигини таъкидлаймиз ҳамда бундай курашда биз билан бирга бўлишга чақирамиз. Чунки Фаластин масаласини мусулмонлар ҳар қандай савдолашишдан устун кўрмоқдалар. Яҳудийларга душманлик ҳар нарсадан устун. Бу ақида ва садоқат масаласидир. Бунга мусулмонларни ёрдамсиз қолдирувчи ва иккиюзламачи кимсалардан бошқа ҳеч ким қарши чиқмайди. Аллоҳ Таоло Ўзининг каломида яҳудийлар ҳақида бундай деган:

﴿وَإِذۡ تَأَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبۡعَثَنَّ عَلَيۡهِمۡ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ مَن يَسُومُهُمۡ سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِۗ إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ ٱلۡعِقَابِ وَإِنَّهُۥ لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ﴾

«Ўшанда Роббингиз албатта уларнинг устига қиёмат кунигача ёмон азоб билан азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Шубҳасиз, Роббингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»                                                              [Аъроф 167]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here